Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «Электр утган жойда хам, йул четида хам, дарё буйида хам курилиш килинган» – Олий суд раиси уринбосари Бустонликдаги «снос»лар хакида
<

«Электр утган жойда хам, йул четида хам, дарё буйида хам курилиш килинган» – Олий суд раиси уринбосари Бустонликдаги «снос»лар хакида

Олий суд раиси уринбосари Холмумин Ёдгоров Тошкент вилоятининг Бустонлик тумани худудидаги дачаларнинг купчилиги хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги, аксарияти калбаки хужжат билан курилгани хакида гапирди.

Тошкент вилоятининг Бустонлик туманида ноконуний дала ховлиларнинг бузилиши буйича пресс-тур ташкиллаштирилди. Пресс-турда иштирок этаётган Олий суд раиси уринбосари Холмумин Ёдгоров худудда олиб борилаётган «снос» ишлари буйича изох берди.

«Бустонликда арзон, сифатли ва хавфсиз хордик учун мухит яратиш вазифаси куйилган. Бунинг учун эса йулларни, инфратузилмани тугрилаб олишимиз керак. Бустонликка сайёхлар хам келади. Бундан кимга фойда? Шу ердаги халкка фойда. Маълум тулов эвазига сайёхнинг хизматини, чойини килиб беради.

Аммо йул четларида, дарё буйида, кучли электр куввати утган нукталарда курилиш килиш мумкин эмас. Холатни урганиш мобайнида электр сими утган жойда хам, йулнинг четида хам курилишлар килинганига гувох булдик. Одамлар юришига йулакча хам йук, уйларига кушиб олган. Биринчи навбатда – хавфсизлик деган нарса керак. Шуни ахолига тугри тушунтира олишимиз керак.

Юкорида ёш болаларнинг сил касалликлари шифохонаси бор. Бутун республикадан болалар келиб даволанишади, укишади. Хатто шу худудлар хам талон-торож килинган. Кимдир уй куриб олган, кимдир энди уй куряпти», дея Ёдгоровнинг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Масъулнинг сузларига кура, бузилаётган уйларнинг аксарияти калбаки хужжат асосида курилган.

«Бир аёлнинг сув буйида курилган уйи бузиляпти. Аёл эса ижтимоий тармокка чикиб олиб, дод-вой солиб, уйимни огохлантиришсиз бузишяпти деяпти. Вахоланки, икки ойдан бери огохлантириб келяпмиз. Бу ерда куриш мумкин эмас, деб канча айтдик. Хужжатим бор деб чикди. 2019 йилда 1998 йилги хужжатни калбакилаштириб олган. Чунки кайнотаси махалла раиси булган. Хужжати конуний булиб, жамоат эхтиёжи учун унинг мулки ёки ери олинганида, сузсиз компенсация бериларди. Яъни ери учун ер, уйи учун уй, агарда у уйи битгунча ижарада яшаса, ижара пули хам берилади.

Бу ердагиларнинг купчилиги ноконуний, хужжати калбаки булган уйга катта маблаг сарфлаган. «Дача»ларнинг купчилиги хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. Ер беришнинг хам тартиб-коидаси бор. Курилиш киладими, «дача» курадими, тартибга буйсуниши керак. Бустонлик – тогли худуд. Эртага кимнингдир уйига сел келиши, турган жойи упирилиб тушиши мумкин. Бузилаётган уйлар 2018 йилда 20 апрелдаги узбошимчалик билан курилган уйларга берилган бир марталик давлат акциясидан кейинги уйлар. Унгача булган уйларнинг барчасини хужжатлаштириб берганмиз. Давлат хеч кимни кучада колдирмокчи эмас, хеч кимнинг уйини бузмокчи эмас. Лекин ноконуний курилган уйларга жим караб тура олмаймиз. Бир йил ичида 1193 гектар ер кайтариб олинди», дейди Холмумин Ёдгоров.

«Бустонлик туманини комплекс ижтимоий-иктисодий ривожлантириш, мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этиш буйича Республика ишчи гурухи томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар тугрисида»ги Вазирлар Махкамаси баёнида курсатилишича, Бустонлик туманида утказилган хатлов жараёнида жами 338та турар ва нотурар бино эгаларига амалдаги уй-жой, ер конунчилиги талаблари тушунтирилиб, барчасига ноконуний курилмаларни ихтиёрий бартараф этиш буйича огохлантиришлар берилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

swgGBWonoai1fylvJ2Chj-JEJztG4qxc

Умидворлик холатидамиз. Устоз журналистлар узбек журналистикаси бугуни, муаммолар ва зарур ислохотлар хакида

Kun.uz мухбири касб байрами муносабати билан Узбекистондаги бир гурух устоз журналистларни йуклади ва уларнинг бугунги …