Главные новости
Главная / Жамият / Электр энергиясидан карздорлар тармокдан узилмокда. Жами карздорлик 2 трлн сумдан ошган
<

Электр энергиясидан карздорлар тармокдан узилмокда. Жами карздорлик 2 трлн сумдан ошган

Бугун, 28 май куни Тошкент шахар Мирзо Улугбек тумани электр таъминоти корхонасида электр энергияси учун тулов максадида истеъмолчилар тупланди. Бу хакда уз укувчиси етказган маълумотга асосланиб, Telegram`даги davletovuz канали хабар таркатди.

Фото: t.me/davletovuz

«Канал укувчисининг айтишича, навбатда турганлар электр тармогидан узиб куйилган. Бу бинонинг ташкариси, ичкарида бундан баттар, дейди у. Купчилиги карантин туфайли даромадини йукотган, пули йук, карзга ёкиб беринглар, деб илтимос килишмокда.

Давлат бир беморга уртача 32 млн сум сарфлаяпти. Шу одамларнинг умумий карзи 32 млн чикмаса керак.

«Худудий электр тармоклари» АЖ карантин даврида халкимизга енгиллик яратиш максадида карздор истеъмолчилар (жисмоний) электр энергиясидан вактинча узилмайди, деган эди бир пайтлар», – деб ёзади блогер.

Хабарга «Худудий электр тармоклари» АЖ расмий муносабат билдирди. Унда айтилишича, мамлакатда карантин чоралари юмшатилгани боис фойдаланилган электр энергиясидан вужудга келган карздорликларнинг ортишига йул куймаслик максадида карздор истеъмолчилар тармокдан ажратилмокда.

Компания шу муносабат билан истеъмолчилардан ишлатилган электр энергияси учун туловларни уз вактида амалга оширишни сураган.

«Фойдаланилган электр энергияси учун туловларни уз вактида тулаб боришингиз оркали энерготизимнинг баркарор ва самарали ишлаши, энерготизимда олиб борилаётган модернизация ва куз-киш мавсумига тайёргарлик куриш ишларини уз вактида бажарилишига катта кумак булиб хизмат килади.

Айни вактда Мирзо Улугбек электр таъминоти корхонасидаги вазият истеъмолчилар уртасида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида тулик бартараф этилди», – дейилади жамият хабарида.

Kun.uz манбасининг билдиришича, шу вактгача ахолининг электр энергиясидан карздорлиги 2 триллион сумдан ошган. Ушбу карздорлик ишлаб чикарувчининг баркарор ва узлуксиз фаолият юритишига жиддий таъсир курсатади. Шунга карамай, карздор абонент мурожаатига биноан ахоли тармокка кайта уланмокда ва карзни ундириш буйича енгиллик берилади.

Шунингдек, Kun.uz Мажбурий ижро бюроси вакилидан олган маълумотга кура, хозирда хам коммунал хизматлар буйича карздорликни ундириш буйича ахолига талабнома юборилмаяпти.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Ne92Y0cpLYI_Ly5mF5zBxWdY0CoPwQtA

«Онлайн дарсларда ота-оналарга тушадиган юк купайиб кетди» – Халк таълими вазири

Халк таълими вазири Шерзод Шерматов карантин даврида онлайн таълим бериш чогида кузатилган муаммоларга тухталди. «Онлайн …