Главные новости
Главная / Сиёсат / Электр энергетикаси корхоналарини трансформация килиш вазифалари белгиланди
<

Электр энергетикаси корхоналарини трансформация килиш вазифалари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналарини трансформация килиш буйича устувор вазифалар мухокамаси юзасидан йигилиш утказди.

«Бу сохадаги тизимли узгаришлар давлатимиз рахбарининг 2019 йил 1 февралда кабул килинган «Узбекистон Республикаси ёкилги-энергетика тармогини бошкариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги фармони билан бошланган эди. Хужжатга мувофик, Энергетика вазирлиги ташкил этилиб, сохада бошкарув ва тижорат функциялари ажратилди.

Шунингдек, 2019 йил 27 мартдаги «Узбекистон Республикасида электр энергетика тармогини янада ривожлантириш ва ислох килиш стратегияси тугрисида»ги президент карори билан собик «Узбекэнерго» акциядорлик жамияти негизида 3 та йуналиш буйича алохида компаниялар – «Иссиклик электр станциялари», «Узбекистон миллий электр тармоклари» хамда «Худудий электр тармоклари» акциядорлик жамиятлари ташкил этилди.

Энергетика сохасига хусусий инвестициялар кириб келиши учун замин яратилди. Натижада бир йилнинг узида давлат-хусусий шериклик асосида 2 миллиард долларлик тугридан-тугри сармояларни жалб килиш, 2 минг 700 мегаватт кувватли 6та янги электр станциясини куриш буйича лойихалар бошланди.

Энди олдинда трансформациянинг янги боскичи, яъни, станцияларни модернизация килиш, энергия тежамкорликни ошириш, таннархни пасайтириш ва истикболда электр энергиясининг ракобатли бозорини яратиш вазифалари турибди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Йигилишда шу йуналишлардаги мухим чора-тадбирлар мухокама килинди. Аввало, корхоналарни модернизация килиш масаласига эътибор каратилди.

Бугунги кунда электр станцияларининг эскирганлик даражаси 50 фоиздан юкори. Бундан ташкари, эски кувватларда ёкилги сарфи янги буг-газ курилмаларига нисбатан 2 баравар зиёд.

Шу боис модернизация ишларини давом эттириш, лекин буни олдингидек давлат кафолати хисобига эмас, балки хусусий капитални жалб килиш оркали амалга ошириш зарурлиги кайд этилди.

«Узбекистон миллий электр тармоклари», «Худудий электр тармоклари», «Иссиклик электр станциялари» хамда «Узбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятларида молиявий хисоботларни жахон стандартлари асосида тайёрлаш тизимига утиш кераклиги таъкидланди.

Бу халкаро кредит рейтинги олиш, келгусида еврооблигациялар чикаришда мухим омил булади. Мутасаддиларга шу максадлардан келиб чикиб, мазкур 4та компаниянинг уч йиллик молиявий модели ва бизнес режаларини ишлаб чикиш вазифаси куйилди.

Трансформация жараёнларига кумаклашиш учун корхоналар бошкарувига ва кузатув кенгашларига чет эллик мутахассислар жалб килиниши буйича курсатмалар берилди.

Хозирда электр энергияси улгуржи бозори коидалари белгиланмагани сабабли инвесторлар билан энергияни катъий нархларда харид килиш буйича узок муддатли шартномалар имзоланмокда. Бундай ёндашув келгусида ракобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин. Шу боис электр энергияси ракобатли бозорига утиш боскичлари ва коидаларини белгиловчи хужжат ишлаб чикиш зарурлиги таъкидланди.

Сохага илгор технологияларни кенг жорий этиш, «ракамли трансформация»ни амалга ошириш буйича топшириклар берилди.

Йигилишда янги лойихаларнинг ижросига хам эътибор каратилди. Маълумки, Жиззах, Самарканд ва Сурхондарёда куёш, Бухоро ва Коракалпогистонда шамол, Сирдарё ва Сурхондарёда иссиклик электр станциялари барпо этилиши режалаштирилган. Ушбу лойихаларни жадаллаштириш, уларга давлат-хусусий шериклик асосида инвестициялар йуналтириш мухимлиги айтилди.

Мухокама килинган масалалар юзасидан мутасаддилар хисобот берди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

rI0HT_bCG6VYDmc60zXaKDjEiKOccy8_

«Энди вазирлик ишига аралашув булмайди» – Президент согликни саклаш тизимини ислох килиш масалалари буйича йигилиш утказмокда

Шавкат Мирзиёев 2019 йилда улим холатларининг 60 фоизи тиббиётнинг бирламчи бугини томонидан олдини олиш мумкин …