Главная / Жахон / Эквадор хукумати нефть конларининг намойишчилар томонидан эгаллаб олиниши натижасида канча йукотиш булишини маълум килди
<

Эквадор хукумати нефть конларининг намойишчилар томонидан эгаллаб олиниши натижасида канча йукотиш булишини маълум килди

Эквадорнинг норозиликлар ортидан эгаллаб олинган Petroamazonas давлат компаниясига тегишли учта нефть конида ишларнинг тухтаб колиши натижасида кунлик йукотишлар 165 минг баррелни ташкил килади. Бу хакда мамлакат Энергетика ва кайта тикланмайдиган ресурслар вазирлиги маълум килди.

“Орельяна ва Сукумбиос провинцияларида жойлашган ва Petroamazonas компанияси томонидан бошкариладиган учта нефть конида хавфсизлик шароити йуклиги сабабли иш тулик тикланмади. Давлат компаниясининг хисоб-китобларига кура, агар иш фаолияти кайта тикланмаса, ишлаб чикаришдаги йукотишлар кунига 165 минг баррелга етади”, – дейилади хабарда.

gypdlwhhpmqw7slrcu2dvevdgihsfc-d

Душанба куни компания Petroamazona хукуматга карши норозилик намойишлари пайтида бегона шахслар томонидан эгаллаб олинган учта конда ишларни тухтатганини маълум килганди.

Утган хафтада Эквадор президенти Ленин Морено 3 октябрдан бошлаб дизель ёнилгиси ва бензин учун субсидияларни бекор килиш тугрисидаги фармонга имзо чекди. Шундан сунг нархлар 120 фоизга ошиб кетди. Касаба уюшмалари вакиллари бу карорга карши эканликларини ва норозилик намойишлари уюштиришини билдиришди. 3 октябрь куни бутун мамлакат буйлаб транспорт ходимлари муддатсиз иш ташлаш эълон килди. Бундан ташкари, намойишчилар йирик магистрал йулларни тусиб куйишни бошлади. Баъзи шахарларда митинглар тартибсизликларга айланди. Морено мамлакатда фавкулодда холат эълон килди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ZUHc2sntn3YwkTHThJCrujNv8fKW1JWB

Дунёдаги энг серфарзанд она бошка фарзанд курмайди

Кам учровчи ирсий касалликдан азият чекувчи угандалик Мариам Габатанзи 36 ёшида 44 нафар фарзанднинг онаси …