gilos

16 февраль куни «Узбекозиковкатхолдинг» компанияси томонидан мева-сабзавот махсулотларини келажакда кайта ишлаш ва унинг экспортини оширишдаги  долзарб масаларига багишланган кенгайтирилган давра сухбати ташкил этилди.

Унда холдинг компанияси, «Узагроэкспорт» АЖ, мева-сабзавотларни кайта ишловчи корхона вакиллари, тегишли бошкарма ва булинмалар, шунингдек катор фермер дехкон ва таморка хужаликлари ва логистика марказларининг рахбарлари хамда маъсул ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида экспортга йуналтирилмаган гилосни кайта ишлаш учун юбориш долзарб экани таъкидланди.

Жумладан, ички бозорда хам уз харидорини топа олмайдиган гилос махсулотларини эндиликда «Узбекозиковкатхолдинг» таркибидаги «Узагроэкспорт» АЖ дехкон, фермер ва томорка хужаликларидан фъючерс (олдиндан пул утказиш) – шартномалари асосида харид килиб олади.

Бу оркали биринчи навбатда махсулотнинг исроф булиши олди олинади, кайта ишланган махсулот экспортга йуналтирилади ва дехконлар учун кушимда даромад манбаи сифатида хизмат килади.

Давра сухбатида маъсуллар ва махсулот етиштирувчилар уртасида савол-жавоблар хамда катор таклифлар юзасидан кизгин бахс-мунозаралар булиб утди.

Якунда 2018 йил гилосни кайта ишлаш учун 1 килограммига 3 000 минг сум нарх белгилаш максадга мувофик деб топилди.

Уз навбатида, ушбу харидлар амалга оширилишини таъминлаш буйича масъул ишчи гурухи тузилиб, мурожаатлар учун: +99871 129 59 59 телефон раками хамда www.oziq-ovqat.uzmarketing@uzagroexport.uz электрон манзили эълон килинди.