Главные новости
Главная / Жамият / Экологлар каёкка караяпти? Олтинкул туманидаги дарёда бир кун кизил, бир кун кук сув окмокда
<

Экологлар каёкка караяпти? Олтинкул туманидаги дарёда бир кун кизил, бир кун кук сув окмокда

Андижон вилояти Олтинкул туманининг марказий худудида “Асака ташламаси” сойи “Улугнор” каналига куйилиб, битта “Улугнор” каналига айланади. Унинг бир ирмоги эса Корадарёга кушилиб кетади.

Айни пайтда секундига 30 кубометр сув окимига эга мазкур канал “экологик халокатли” холатда. Сабаби, каналнинг суви бир кун кизил, бир кун кук рангда бошка пайтларда эса турли рангларга буялиб окмокда.

Дарё сувининг ранги худуддаги, “KONTEKS-TASHKENT” трикотаж махсулотлари ишлаб чикарувчи корхонасининг буёк цехида матоларнинг кайси рангга буялишига боглик.

“KONTEKS-TASHKENT” корхонаси ишлаб чикариш жараёнида вужудга келадиган, катта эхтимол билан экология учун зарарли булган чикиндиларни фабрика ёнидан окиб утувчи каналга окизиб юборяпти. Окибатда, дарёдаги баликлар, бошка сув жониворлари, сувда яшовчи бори тирик организмлар кирилиб кетмокда. Бундан беш йил олдин хам бу дарёда баликнинг 15га якин тури, ондатра ва кискичбакалар учрар эди. Хозирда эса улар деярли йук булиб кетган.

Биз дарё суви тук кук рангда окаётган пайтда канал ёкалаб бориб “KONTEKS” корхонаси канализация кувуридан куюк рангли суюклик дарё сувига кушилаётганига гувох булдик. Корхонадан окаётган чикинди сув микдорининг куплигидан дарё суви хам кора рангга кирган эди.

Дарёнинг холидан хабар оладиган ташкилот борми?

Окин дарё ёкасида яшовчи ахоли вакиллари билан сухбатлашдик.

“Биз Офтобачек махалласи фукаролари Асака ташламаси атрофида яшаймиз. Мана шу сойда ёшлигимиздан бери чумилиб катта булдик. Чорва хайвонлари, томоркаларимизни шу сойдан сугориб келганмиз. Тоза ичимлик суви тухтаб колган пайтларда сой сувидан истеъмол килар эдик.

Фабрикада ишлаб чикариш ишлари яна кайта йулга куйилгач, сойдаги сув узгариб колди. Яъни, охирги 4-5 йил давомида фабрика кизил рангли “футболка” чикарган куни сойда кизил рангли сув окади, кора “футболка” чикарган куни кора. Фабрикада ишловчи йигитларнинг айтишича, ишлаб чикаришдан хосил булган ва буёк цехидаги захарли хар хил кислоталарнинг барчаси сойга окизилади. Шу сой бошида корхонанинг канализация ташламаси бор. Уша ердан хар хил куюк чикинди сувлар окади.

Илгари бу сойда балик жуда мул, кармокда тутиш жуда осон эди. Хозирги кунда эса хеч кандай балик яшамай куйган. Уйдаги паррандаларимиз бу сувдан ичса, касал булиб колмокда. Бу сувдан истеъмол килгани хам куркиб колдик. Ёз кунлари баъзан ёш болалар шу ерда чумилишяпти. Окибатда болаларнинг баданларига хар хил тошмалар тошиб кетяпти. Бу муаммо буйича фабрикага бир-икки маротаба мурожаат килдик. Лекин хеч ким гапимизга кулок солмади. Ундан ташкари, махаллага Тошкентдан келган комиссияга хам шу масала буйича мурожаат килдик. Улар “Бу ерда ишловчи ишчилар сони куп экан”, дейишди. Хуллас, натижа булмади.

Хуп, фабрикада ишчилар сони куп булса, топаётган даромадидан тозаловчи ускуна сотиб олиши керак эмасми?! Ишлаб чикариш булгани ва ахоли иш билан таъминлангани яхши албатта. Лекин, минг нафар фукарони иш билан таъминлайман деб, бу ёкда ун минг нафар одамга зиён етмаслиги керак-да! Бошка нарсаларга хам пул сарфлашяпти-ку. Уша ерда тозаловчи ускуналар урнатилса, хеч кимда эътироз хам, шикоят хам булмайди.

Хали у ташкилотга, хали бу ташкилотга мурожаат киляпмиз. Аслида мурожаат килишимиз керакми? Авваллари экология ташкилоти текшириб турар эди. Якин ун йил ичида эса текширилганини хам билмаймиз.

Авваллари бу сойга чикинди окизиш кечкурунлари амалга оширилар эди. Хозирги кунга келиб, кундузи хам окизяпти. Куркмай колишди. Мана куриб турганингиздек, сув кум-кук булиб окяпти. Бугун фабрикада кук рангли футболка чикаришяпти шекилли”, – дейди Офтобачек махалла фукароси Шерзодбек Сулаймонов.

 “KONTEKS” корхонасида..

Корхонага кириб, мутасаддилар билан учрашдик. “KONTEKS” менежери Жахонгир Сотволдиев масалани эшитгач, корхонада мавжуд чикиндиларни фильтрлаб тозаловчи ускуналар дунёдаги энг сунгги русумдагиси эканлигини айтди.

“Корхонамиздан чикаётган чикинди сувлар атроф-мухит ва дарё сувларига умуман зарар етказмайди. Энг замонавий ускуналар билан тозаласак хам, буёкнинг рангини йукота олмаяпмиз. Колган саволларга алохида мутахассисимиз жавоб беради”, деди Жахонгир Сотволдиев.

Узини Шерзодбек дея таништирган ва фамилиясини айтишни истамаган корхонанинг экспорт-импорт буйича мутахассиси муаммоли холат буйича уз изохини билдирди:

“Таъсисчимиз тозалаш ускуналарини Туркиядан мутахассис олиб келиб ишга туширган. Чикаётган чикинди-окавамиздаги рангни куриб ахоли вахима киляпти. Аслида, корхонамиздан дарёга окиб тушаётган чикинди суюкликнинг умуман зарари йук. Бу хакда Андижон вилояти Экология атроф-мухитни мухофаза килиш бошкармаси лабораториясининг тахлил натижалари хам бор”, деди мутахассис ва кулимизга ана шу хулосани такдим этди.

Мутахассис чикиндиларни кайта ишлаб тозаловчи иншоотнинг ишлаш жараёнини кузатиш учун жамиятнинг таъсисчи рахбари рухсат бериши кераклигини айтди.

Хулоса

“KONTEKS” жамиятида фаолият юритаётган ишчилар сони бир ярим мингдан зиёд. У Олтинкул туманидаги энг йирик саноат корхонаси. Мутасадди ташкилотлар айнан фабрикадаги ишчи уринлари ва экспорт салохиятини уйлаб, унинг атроф-мухитга зиён етказаётганлигига куз юмаётган булишса не ажаб.

Корхона бизга Андижон вилояти Экология атроф-мухитни мухофаза килиш бошкармаси лабораториясининг тахлил натижаларини хам такдим килди. Балки, тахлил натижалари ёзилган когозда хаммаси меъёрдадир. Бирок, аклга эга хар бир инсон кип-кизил ёки коп-кора кимёвий буёкка буялиб, бутана холда окаётган сувни кургач унинг захарли эканини лаборатория тахлилисиз хам билади.

Корхонадан дарёга окаётган захарли кимёвий чикинди туфайли дарёдаги тирик жонзотлар ва атрофдаги ахоли зарар курмокда.

Уйлаймизки, Андижон вилоят экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш бошкармаси, махаллий хокимият вакиллари, Узбекистон экологик партияси “Асака ташламаси” ва “Улугнор” каналларидаги холатни назоратига олишлари зарур.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

WCi9AIoKOJe1sh5EVDMl-Ap2NnCPmkVu

Паркент туманига кириш ва чикиш чекланди

Туман худудини хавфли инфекциядан батамом тозалашда хокимлик, СЭОМ, ИИБ, харбийлар ва бошка мутасадди ташкилотлар томонидан …