Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Эхтиёжманд оилаларга 150 млрд сум таркатилади – Хукумат фармойиши
<

Эхтиёжманд оилаларга 150 млрд сум таркатилади – Хукумат фармойиши

Вазирлар Махкамасининг коронавирус пандемияси даврида ахолининг ижтимоий химояга мухтож катламларини янада куллаб-кувватлаш максадида фармойиши кабул килинди.

Узбекистон Республикаси Иктисодий тараккиёт ва камбагалликни кискартириш вазирлиги, Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлиги, Молия вазирлигининг ижтимоий химояга мухтож оилаларга моддий ёрдам бериш учун Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликларининг захира жамгармаларини Инкирозга карши курашиш жамгармаси маблаглари хисобидан ошириш тугрисидаги таклифига розилик берилди.

Худудларни комплекс ижтимоий-иктисодий ривожлантириш буйича секторлар рахбарлари икки кун муддатда мазкур фармойишнинг иловасига мувофик ажратилган маблаглар хисобидан Узбекистон “Саховат ва кумак” фонди оркали худуддаги ижтимоий химояга мухтож оилаларга моддий ёрдам таркатилишини таъминлайди.

Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимлари моддий ёрдам учун ажратилган маблагларнинг манзилли ва максадли ишлатилишини шахсан назоратга олади.

Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир кун муддатда курсатилган маблагларни ажратади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

CPbXcc3jXcZmTiO2zxld90T56ucAgJEb

БАА компанияси Дубай ва Тел-Авив уртасида тижорат рейсларини бошлади

Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) уртасидаги муносабатлар нормаллашганидан сунг Дубай ва Тел-Авив уртасида мунтазам …