Главные новости
Главная / Жамият / Эхсон пулини бир миллион сумга етказмаган масжид ёпилиши мумкин
<

Эхсон пулини бир миллион сумга етказмаган масжид ёпилиши мумкин

Кашкадарёдаги Яргунчи масжиди ходимларига ойига 1 миллион сум эхсон пули тушириш мажбурияти юклатилди. Акс холда масжид ёпилиши мумкинлигидан огохлантирилди.

Масжидга ёпиштирилган эълон

Кашкадарё вилоят, Гузор туманидаги Яргунчи жоме масжиди эшигига “агар масжид ойига бир миллион сум пул маблаги туширмаса, ёпилиши мумкинлиги” хакидаги эълон ёпиштирилди.

Масжидга борган намозхонлар томонидан суратга олиниб, Озодликка йулланган ушбу эълон тилхат куринишида булиб, унга масжид имоми Бурхон Пардаев билан мутавваллиси Урол Боймирзаев имзо чеккан.

Тилхатда имом Пардаев ва мутаввалли Боймирзаев масжидга ойига бир миллион сум пул тушмагани борасида огохлантирилгани ёзилган.

“Ойига масжидимиз хисоб ракамига 1.000.000 (бир миллион) сум пул маблаги тушмаса масжиднинг фаолиятини ихтиёрий равишда тухтатишга розимиз” дейилади тилхат давомида.

Яргунчи масжиди имоми Бурхон Пардаев Озодлик билан сухбатда масжид эшигига айни мазмундаги эълон ёпиштирилганини тасдиклаб, бу Узбекистон Мусулмонлари идораси Кашкадарё вилоят вакиллиги талаби билан ёзилганини айтди:

– Ха, вакилликдан топширик булганди. “Буни масжиднинг эшигига осиб куясан” деди. Чунки халк билсин, жоме масжидку бизники. Узини-узи бошкариш, фаолият юритиш учун купрок тушум килиши керак. Одамлар эхсон кутисига купрок ташласин деган маънодами, энди. Шундай гурунг булганди,деди Бурхон Пардаев 8 август куни.

Пардаевга кура, масжиднинг тушум пули жуда кам булгани боис Узбекистон Мусулмонлари идораси Кашкадарё вилоят вакиллиги шундай чорани куллаган.

– Тушум кам булгани учун иш хаки ололмаймизку ахир. Иш хаки ёзиш учун энг кам иш хакининг 2,5 баробаридан кам ёзиш мумкин эмас, шунга мувофик булиши керак. Етмагани учун иш хаки йук булиб турибди хозир, деди Бурхон Пардаев.

Пардаевнинг айтишича, масжиднинг пул билан боглик муаммоси хакидаги эълон масжид эшигига ёпиштирилгач, пул тушуми бироз ошган.

– Иш берди. Бир миллион булмаса хам, одамлар ёрдам килишди. Ундан ташкари масжиди йук кишлок жойларидаги махалла муминлари эълонни укигач, 50 минг сумдан счётимизга утказиб берадиган булишди, дейди Пардаев.

Яргунчи масжиди Гузор туманидаги энг кам пул тушадиган масжид эканини айтган Пардаевга кура, бу намозхонлар сонининг камлиги ва одамларнинг камбагаллиги билан боглик.

– Пул тушиши бу бизнинг ихтиёримиздаги нарса эмаску. Халк энди бой булса, купрок тушади, камбагал булса, камрок тушади, дейди Пардаев.

Пардаевнинг хисоб-китобича, жума намозларига 45-50 намозхон келади ва эхсон пулларининг 25 фоизи Мусулмонлар идораси ва бошка ташкилотларга утказилади. Колган пул эса масжид харажатларини коплашга етмаяпти.

Википедия маълумотларига караганда, Гузор туманида 187 минг киши истикомат килади (2016 йилги маълумот). Яргунчи масжиди имомининг айтишича, туманда 4 та жоме масжиди бор.

Узбекистон Мусулмонлари идораси Кашкадарё вилояти вакиллиги Яргунчи масжидига ёпиштирилган эълон билан боглик саволларимизни жавобсиз колдирди.

Узбекистоннинг бошка масжидларида хам Яргунчи масжидидаги каби холат бор ёки йуклиги Озодликка номаълум.

Андижондаги масжидлардан бирининг имомига кура, вилоятда Яргунчи масжидидаги каби тушум пул билан боглик холат кузатилмаган.

“Лекин масжидлар низомида агар масжид узини-узи коплай олмаса, ёпилади”,деган жойи бор дейди андижонлик имом.

Эхсон кутилари ва “Вакф” жамгармаси

Масжидлар Адлия вазирлиги руйхатидан нодавлат нотижорат ташкилот сифатида руйхатда утказилади.

Уч ойдирки, масжидлардаги эхсон кутиларига тушган пуллар Узбекистон мусулмонлари идораси кошидаги “Вакф” хайрия жамоат жамгармасига утказилмокда.

Андижонлик имомнинг айтишича, янги тартиб йулга куйилгач, тушум пуллари назорати янада кучайтирилган:

“Эхсон кутиларини соликдан келиб мухрлаб кетишади. Хар жума куни кутилар очилади. Очиш пайти соликдан, ИИБ, МИБ, МХХдан вакил булади. Кути очилгач пулларни инкасаторлар олиб кетишади”, дейди андижонлик имом.

“Вакф” хайрия ташкилоти жорий йил 10 май куни Адлия Вазирлиги руйхатидан утказилган.

Расмий маълумотга кура, хозир Узбекистонда 2 минг 37 та масжид бор. Уларда жами 5 мингдан ортик имом ва имом ноиблари ишламокда.

Мусулмонлар идорасининг мулозимига кура, имомларнинг 80 – 90 фоизи ойлик билан таъминланган. Бу ойлик микдори хар бир масжиднинг уз даромади ва эхсонлари хисобидан масжидда ишловчи жамоанинг узи томонидан белгиланади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

m-j8QA4SbFeQXxmCe3ZvyzXowSyg7jyO

АКШда коронавирусдан вафот этганлар сони буйича антирекорд кайд килинди

АКШда бир кун ичида коронавирусдан 1169 киши вафот этди. Бугунга келиб мамлакатда коронавирус курбонлари сони …