Главные новости
Главная / Жамият / Ёдгор Саъдиев Узбек Миллий академик драма театри директори этиб тайинланди 
<

Ёдгор Саъдиев Узбек Миллий академик драма театри директори этиб тайинланди 

Узбекистон халк артисти Ёдгор Саъдиев Узбек Миллий академик драма театри директори этиб тайинланди. Бу хакда Маданият вазирлиги хабар бермокда.

Кайд этилишича, айни вактда театр жамоаси билан йигилиш утказилмокда. Унда иштирок этаётган Узбекистон маданият вазири, Узбекистон халк артисти Озодбек Назарбеков Ёдгор Саъдиевни Узбек Миллий академик драма театри директори лавозимига тайинланганини эълон килди.

Ёдгор Саъдиев 1946 йил 12 июнда Тошкент шахрида таваллуд топган. 1971 йилда Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1968 йилдан хозирги Узбек миллий академик драма театрида ишлаб келмокда, 1998 йилдан «Калкон» студиясининг бадиий рахбари.

Ёдгор Саъдиев кинода «Дилбарим»да Абдусалом, «Ун уч терак кучаси»да Олимжон, «Армон»да Дадабури, «Енгилмас»да Шайх Жаъфар, 20 кисмли «Шайтанат»да Асадбек роли билан шухрат козонган. «Шайтанат»нинг 7-дан 20-кисмигача Саъдиев режиссёрлик хам килган.

Жорий йилнинг август ойи охирларида Узбек Миллий академик драма театри директори, Узбекистонда хизмат курсатган артист Фатхулла Масъудов 57 ёшида оламдан утди. Kun.uz’га маълум булишича, у коронавируснинг огир формасини бошдан кечирган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

adZ7Lu7FuhwNiEimtKJ50_1iVUNgSaTz

Талабалар — пойтахтнинг асл уйсизлари

Тошкентдаги асл уйсизлар кимлигини биласизми? Минглаб талабалар! Талабаларга вактинча яшашлари учун одатда уй етишмайди. Уй …