Главные новости
Главная / Сиёсат / Ечиб куйилаётган, чунтакка солинаётган боди-камералар… Улар каерда назорат килинади?
<

Ечиб куйилаётган, чунтакка солинаётган боди-камералар… Улар каерда назорат килинади?

Kun.uz Ички ишлар вазирлиги ЙХХБ (йул харакати хавфсизлиги бошкармаси) вакиллари билан интервью уюштирди. Полковник Эрали Бозоров, подполковник Мурод Шерлиев, подполковник Илхом Идиров ва подполковник Шухрат Муродов сухбат давомида саволларга жавоб беришди.

Машинада баланд мусика эшитиш учун жарима. Бу бор гапми?

Сухбатнинг дастлабки кисмида вазирлик вакиллари хали лойихаси куриб чикилаётган баланд овозда мусика эшитиб кетаётган хайдовчига жарима белгилаш тартиби хакида гапиришди. Полковник Эрали Бозоровга кура, бундай лойиха ишлаб чикишга фукароларнинг талаблари хам сабаб булган. Унинг айтишича, максад хайдовчини жаримага тортиш эмас, уларни конунга итоаткорликка ургатиш. Полковник мактаб, богчалар олдидаги машиналарда баланд овозда мусика куйилиши дарс утиш жараёнига халакит бергани хам лойихани ишлаб чикиш жараёнида урганилганини маълум килди.


Эрали Бозоров

Хуш, мусикани баландлатиб кетаётган хайдовчини кандай аниклаш мумкин? Ахир у постларга якинлашганда овозни пастлатиб олади-ку? Маълум булишича, бу буйича аник режа мавжуд эмас ва у конун кабул килингач, ишлаб чикилади. Сухбатдошимиз катта эхтимол билан бундай коидабузарликлар замонавий технологиялар ёрдамида аникланишини айтди.

Ноодатий фаралар

Кучаларда хар хил фаралар куйилган машиналарни хам тез-тез учратиш мумкин. Бундай коидабузарлар факат тунда аникланишига карамай, уларнинг сони кам эмас. Полковник Эрали Бозоровнинг айтишича, йил бошидан буён 11 мингдан ортик ёритиш чирогини белгиланган нормадан бошкача килиб олган хайдовчилар аникланиб, жаримага тортилган.

Курилиш куп, экологияга зарар хам куп…

Охирги йилларда Узбекистон курилиш майдонига айланиб колди. Бутун мамлакат буйлаб курилиш ишлари амалга оширилмокда. Табиийки, бундай вактда юк машиналарининг харакати купаяди. Хатто улар харакатланиши мумкин булмаган шахар кучаларида хам. Уларнинг табиатга келтираётган зарари билан хам кимдир кизикадими? Сухбатдошларимизнинг айтишича, йилда бир марта утказиладиган техник курикда юк машиналари алохида талаблар асосида текширилади ва табиатга керагидан ортик зарар етказаётган машиналар хужжат ололмайди. Кейин, йилда икки марта экологик рейдлар утказилади. Курилишда ишлаётган машиналар курилиш корхоналари томонидан ювиб, кучага зарар етказмайдиган холатда махсус рухсатнома билан чикарилиши кераклиги хам айтилди. Афтидан, доим хам бундай талаблар фойда беравермайди, ахир кучаларда хар куни аямай коп-кора тутун чикараётган ва кучаларни чангитиб кетаётган юк машиналарини курамиз…


Шухрат Муродов

Ечиб куйилаётган, чунтакка солинаётган боди-камералар… Улар каерда назорат килинади?

Ижтимоий тармокларда ЙХХ ходимларининг такиб юриши мажбурий булган боди-камераларни ечиб куйгани ёки чунтагига солиб куйгани тасвирланган холатлар таркалиб туради. Подполковник Илхом Идировнинг айтишича, боди-камераларни ёкмай фаолият юритиш холатлари кузатилгач, ИИВ ЙХХБ хузурида камераларни назорат киладиган махсус техник марказ ташкил килинган. У ерда мамлакатдаги барча инспекторларнинг камералари назорат килинади. Яъни, ким камерани такмаган булса, марказ бундан хабар топади-да, вазиятнинг нима билан боглик эканини аниклайди. Маълум булишича, марказ ишга тушгач, боди-камераларни такиб ишлаш буйича талабларни бажармаслик холати сезиларли камайган.


Илхом Идиров

«ГАИ»ни видеога олиш мумкинми?

Интернетда турли хил сабаблар билан ЙХХ ходими билан тортишган хайдовчиларнинг холатни суратга олган видеолари жуда куп. Хуш, аслида «ГАИ» ходимини видеога олиш мумкинми? Сухбатдошларимизнинг айтишича, холатни аниклаштириш, кандайдир жиноятни ошкор килишда хизмат киладиган вазиятда ЙХХ ходими билан мулокотни ёки унинг узига нисбатан харакатларини суратга олиш мумкин. Лекин уз навбатида конунчилигимиз бундай видеоларни интернетда таркатишга «йук» дейиши айтилди. Шунингдек, учинчи томон хайдовчи хамда ЙХХ ходими уртасидаги мулокотни тасвирга олиши хам мумкин эмас.


Мурод Шерлиев

Радардаги +5 коидаси. У хайдовчининг фойдасига ишлайди(ми?)

Купчилик хайдовчилар радарларда +5 коидаси булиши керак деб айтади. Яъни, чекланган тезлик 70 булган жойда 72 ёки 74 хайдаб утса, бу коидабузарлик хисобланмаслиги керак, дейди. Сухбатдошларимизнинг айтишича, чиндан хам шундай. Мамлакат буйича куйилган радарларнинг барчаси хайдовчининг фойдасига 5 км ташлаб, кейин жарима ёзади. Лекин жарима квалификация килинаётганда +5 коидаси ишламайди. Айтайлик, чекланган тезлик 70 булган жойда 90 хайдаса, маълум микдорда жарима, 91 хайдаса, купрок жарима туланади. Маълум булишича, +5 коидаси факат биринчи холатда, яъни белгиланган чекловдан ошгандаги дастлабги 5 км.да ахамиятли булади. Жарима таснифланганда эса +5 коидаси ишламайди. Яъни, чекланган тезлик 70 булган жойда 90 учун алохида жарима, 91 дан бошлаб бошка, купрок микдорда жарима белгиланади.

Сухбатнинг тулик тафсилотини юкорида хаволаси такдим этилган Kun.uz’нинг YouTube’даги сахифасида томоша килишингиз мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uOutnNH0HO3GrFNFy4l49ArD0hyyyNnw

МДХ давлатлари хукумат рахбарлари кенгаши мажлиси утказилди

6 ноябрь куни Узбекистон Республикаси раислигида Мустакил Давлатлар Хамдустлиги хукумат рахбарлари кенгашининг навбатдаги йигилиши булиб …