Главная / Иктисодиёт / ЕОИИга аъзо булиш мигрантлар хаётини енгиллаштириши хакида бонг урилмокда. Аслида-чи?
<

ЕОИИга аъзо булиш мигрантлар хаётини енгиллаштириши хакида бонг урилмокда. Аслида-чи?

Сунгги хафталарда Узбекистоннинг Евросиё иктисодий иттифокига (ЕОИИ) кушилиши масаласи борасида юкорида принципиал карор берилганини курсатувчи аломатлар пайдо булди.

Турли давлат арбоблари ва экспертларнинг ЕОИИга кириш афзалликлари хакидаги асосан бир томонлама фикрлари ОАВда кенг ёритилиши шундай хулоса килишга асос булади. Иттифокка аъзолик тарафдорларининг энг асосий ва «ишонарли» аргументларидан бири бу – гуё Узбекистон ЕОИИга аъзо булса, Россияда юрган миллионлаб узбекистонлик мехнат мигрантларининг шароитлари кескин яхшиланиши хакидаги фикрдир. Иттифокка аъзолик афзаллиги буйича келтирилаётган бошка сиёсий, иктисодий ва ижтимоий масалаларни куйиб турайлик, келинг, айнан шу асосий аргумент сифатида келтирилаётган «мигрантларимиз хаёти яхшиланиши» фикри канчалик тугри эканлигини куриб чикамиз. Бунда ЕОИИга 2015 йилда аъзо булиб кирган, Россияда 600 мингдан ортик мехнат мигранти яшаётган ва этно-маданий жихатдан узбекларга якин булган киргизистонлик фукаролар мисолидан фойдаланамиз.

4x4ankj2flrrks2virlqmah03ogbgjt2ЕОИИ товар, капитал, хизматлар ва мехнат кучининг аъзо мамлакатлар уртасида эркин харакатланишини кузда тутади. Демак, ташкилот низоми буйича фукаролар иттифокка аъзо мамлакатлар худудида махаллий ахоли билан бир хил хукукларда мехнат килиши мумкин. Дархакикат, киргизистонликлар Россия худудида патент олмай мехнат килиш хукукига эга. Патент олиш хар ойлик тулов (хозирги кунда Москвада 5000, Санкт-Петербургда 3800 рубль) амалга оширишдан ташкари, уни кулга киритиш учун рус тили, Россия тарихи ва хукукий асослари буйича тест топшириш, тиббий курикдан утишни такозо этади.

Бундан ташкари, киргизистонликлар Россия худудига киргандан кейин иттифокка аъзо хисобланмайдиган бошка МДХ давлатлари (масалан, Узбекистон ёки Тожикистон) фукароларидан фаркли равишда етти кунда эмас, балки уттиз кун ичида яшаш жойларини кайддан утказишлари керак (регистрация – совет давридан колган прописка институтининг янги шакли хисобланади).

Юкоридаги тилга олинган афзалликлар хакикатан жозибадор ва миллионлаб узбекистонлик мигрантлар учун ЕОИИга кириш учун етарли асос булиб куриниши табиий. Аслида-чи? Россия конунчилигида ва иттифок низомларида акс этган бу коидалар амалда кандай ишлайди?

Мигрантлар сони буйича дунёда энг катта беш давлат орасига киришига карамасдан, Россияда мехнат муносабатларини расмийлаштирмасдан фаолият олиб бориш жуда кенг таркалган. Умуман, МДХ худудида, шу жумладан Россияда, норасмий, «соядаги иктисодиёт»нинг улуши катта. Бу айникса мехнат мигрантлари фаолият олиб борадиган сохада жуда катта салмокка эга. Россия расмийлари 2018 йилда мамлакатда тахминан 2 миллион «ноконуний» (тегишли хужжатларга эга булмаган) мигрант борлигини расман эътироф этишган. Аслида хакикий ракамлар бундан юкори булиши мумкин. Буни куйидаги сонларда хам курса булади. Россия ИИВ расмий маълумотларига кура, 2018 йилда мамлакатга ташриф буюрган 17,8 миллион хорижликдан 5 миллион киши мехнат килиш учун кирган. Улардан 4,5 миллион киши МДХга аъзо мамлакатлардан (2 миллион киши Узбекистондан), 750 минг киши ЕОИИга кирувчи Арманистон, Беларусь, Козогистон ва Киргизистон фукаролари (бу ракамга куйида яна аниклик киритилади). Демак, колган 3,7 миллиондан ортик киши патент расмийлаштириб мехнат килиши керак. Вахоланки, 2018 йилда Россияда 1,7 миллион патент расмийлаштирилиб, Россия Федерацияси субъектлари махаллий бюджетига 57 миллиард рубль келиб тушган. Бу камида икки миллион киши патентсиз, яъни норасмий ишлайди, дегани.

Энди ЕОИИга 2015 йил апрелида аъзо булган бевосита Киргизистон фукароларига келсак. Юкорида 2018 йилда ЕОИИга аъзо барча мамлакатлардан (Арманистон – 208 минг, Беларусь – 135 минг, Козогистон – 111 минг ва Киргизистон – 352 минг) 750 минг киши Россияда расман ишлаши айтилди. Вахоланки, Киргизистон расмий манбалари хам, Россия расмий манбалари хам Киргизистондан Россияга келиб руйхатдан утганларнинг сони 600 мингдан куплигини кайд этади. Бу ракамдан талабалар (16 минг), вактинча (13 минг) ёки доимий яшаш (14 минг) хукукига эгалар, Россия фукаролигини кулга киритганларни (9 минг) чикариб ташласак хам куп сонли киргизлар мехнат муносабатларини расмийлаштирмасдан, яъни норасмий ишлаб келаётганини билиш мумкин. 2016 йилдаги тадкикот хам, 2017 йилги тадкикот хам киргизистонликларнинг факат 60-61 фоизигина мехнат шартномалари тузиб ишлашини эълон килди.

Демак, ЕОИИга аъзо мамлакат фукаролари булишларига карамай камида икки юз минг нафар киргизистонлик Россияда мехнат шартномаларисиз ишлашга мажбур. Шартномасиз ишлаш дегани ваъда килингандан кам ойлик бериш ёки айрим холларда бермаслик, белгиланган соатлардан ортик ишлатиш, соглик ёмонлашганда ижтимоий химоя ва тиббий сугурта имконсизлигини англатади. Яъни Россиядаги киргизистонликларнинг 1/3 кисмига уз мамлакатининг иттифокка аъзолиги хеч кандай наф келтирмади, дейиш мумкин. Айни пайтда Россияда узбекистонликларнинг сони 2 миллион нафардан куплигини инобатга олсак, Узбекистон ЕОИИга кушилган такдирда хам 700 мингга якин кишига аъзолик ортидан патент бекор булиши хеч кандай таъсир курсатмаслиги мумкин.

Колаверса, мехнат шартномаси тузилиши, яъни расмий ишлаш хам Россия конунчилигида кузда тутилган ва махаллий ахолига нисбатан кулланадиган барча имтиёзларни кафолатламайди. Мен гаплашган куп киргизистонликлар мехнат шартномаси расмийлаштирилган такдирда хам куп холларда когозда курсатилган ва амалда олинадиган ойлик маошлар уртасида фарк борлигини айтишади. Cунгги тадкикотлар киргизистонлик мигрантларнинг ижтимоий химоя ва тиббий cугуртадан конунда курсатилган тартибда фойдалана олмасликларини курсатмокда. Шахсан узим Россияда кулликка тушиб колган, мехнат ва хатто фукаролик хукуклари топталган узбекистонликлар билан бирга киргизистонликларни хам учратдим.

Россия мехнат конунчилигига кура, мамлакат солик резидентлари 13 фоизлик даромад солиги тулайди (НДФЛ). Резидент булмаганлар (масалан, узбекистонликлар) патент нархи билан хисоблаганда 30 фоиз даромад солиги тулашади. Киргизистонликлар Россия солик резиденти булишлари учун бу мамлакатда 183 кун, яъни ярим календарь йили мехнат килишлари ва соликларни тулаб боришлари керак. Яъни, ЕОИИга аъзо мамлакатлар фукаролари 30 эмас, 13 фоиз даромад солиги тулашлари учун уша мамлакатда камида олти ой расмий мехнат килишлари керак булади. Мигрантларимизнинг аксарияти булмаса хам, катта кисми бахорда Россияга кетиб мавсумий ишларда ишлаб кузда Узбекистонга кайтишларини хисобга олсак, шунча мигрант учун ЕОИИга аъзо мамлакатлари фукаролари учун кузда тутилган солик афзаллиги таъсир курсатмайди (яъни патент олиб тулаш хам, 30 фоизлик даромад солиги тулаш хам бир хил харажатга айланади). Демак, ушбу холатни ва бир неча юз минг узбекистонлик шусиз хам патент пули туламасдан мехнат килаётганини хисобга олсак, Узбекистон телеканалида профессор тили билан айтилганидек, иттифокка аъзолик мигрантларимизнинг мамлакатга кушимча 33-34 триллион сум олиб келиши тугрисидаги даъвода хеч кандай асос йук. Худди, ЕОИИга киришга икки кулни кутариб тарафдор булаётган сенатор Одилжон Иминов хам иттифокка кириш оркали тежаладиган маблагни 4 млрд долларга бахолаганида асос йук булгани каби.

Энди яшаш жойидан руйхатдан утиш (регистрация) масаласига келсак. Россия конунларига кура, хар бир хориж фукароси яшаш жойидан кайддан утиши керак. Якин-якингача мигрантлар ёппасига бирор хостел ёки иш берувчининг манзилини (бу офис, курилиш майдони ёки завод-фабрика булиши хам мумкин) уз яшаш жойи сифатида кайддан утказиб куярди. 2-3 йил аввал кабул килинган янги коидаларга кура, хозир хорижликлар факат айни яшаш жойидан кайддан утишлари керак. Лекин амалда россияликларнинг аксарияти уз уйида хорижликларни руйхатдан утказишни хохламайди. Демак, аксарият хорижлик мигрантлар, шу жумладан ЕОИИга аъзо мамлакатлар фукаролари хам «регистрация»ни сотиб олишади, амалда эса узлари ишлаётган жойда яшашга мослаштирилган хона ёки баракларда ёки ижарага олинган квартирада бир неча киши булиб яшашади. Бундан ташкари, ЕОИИга аъзо мамлакатлар фукаролари хам, МДХнинг бошка мамлакатлари фукаролари хам Россия худудидан чикиб кайта кирганида (масалан, уз юртига бориб келганида), аввалги регистрацияси бекор булиб, янгидан кайддан утиш керак булади.

Кайддан утмасдан яшаш ёки асл яшаш жойи билан кайд этилган жойи тугри келмаслиги ЕОИИга аъзо мамлакатлар фукаролари учун хам, бошка МДХ мамлакатлари фукаролари учун хам бир хил маъмурий хукукбузарлик хисобланади. Икки марта маъмурий хукукбузарлик барча фукаролар учун Россиядан депортация килиниш ва исм-шарифи мамлакатга кириш такикланган «кора руйхат»га киритилишини англатади. 2014-2016 йилларда Россия Ички ишлар вазирлиги ва бошка давлат муассасалари 145 минг киргизистонликни «кора руйхат»га киритган, шу даврнинг узида 55 минг киши бу руйхатдан чикарилган. 2018 йил сентябрида Россияга кириши такикланганлар руйхатида 70 минг киргизистонлик бор эди. Демак, ЕОИИга аъзо мамлакатлар фукаролари учун яшаш жойидан руйхатдан утишга нисбатан купрок вакт берилган булса-да (7 кун эмас, 30 кун), амалда бу бошка мамлакатлар фукаролари билан бир хил тусик ва муаммоларга дуч келади.

Москвада мигрантлар хукукларини химоя килувчи «Тонг жахони» нодавлат ташкилоти рахбари Валентина Чупикнинг сузларига кура, унга ёрдам сураб мурожаат килувчилар асосан полиция ходимларининг ноконуний харакатларидан шикоят килишади. Мурожаатларнинг аксар кисми куч ишлатар органлар томонидан ноконуний ушлаб туриш, миллий ва диний мотивларда хакорат килиш, жисмоний куч ишлатиш хамда ноконуний ишга олиш, ишга хак туламаслик ва бошка шикоятларга нисбатан тегишли органларнинг чора курмаслигига тааллукли булади. Бундай харакатлар Россия конунларида жиноий иш сифатида малакаланиши керак.

Бундан ташкари, хукукшуносларнинг сузларига кура, полиция ходимлари «Мигрант-жилой сектор», «Чистый город», «Останови и досмотри» каби доимий рейдлар ташкил килиб, огзаки топшириклар асосида славян куринишига эга булмаган шахсларни тухтатишади. Бундай «тадбирлар» натижасида аксарият холларда Марказий Осиёдан келган фукаролар полиция томонидан ушланиши, куйиб юбориш эвазига пора талаб килиниши ва куп холларда участкага келтирилиши мумкин.

Чупикнинг сузларига кура, хукукий ёрдам сураб мурожаат килувчиларнинг орасида Узбекистон ва Тожикистон фукаролари билан бир каторда Киргизистон фукароларининг улуши хам анча катта. Масалан, 2018 йил сентябрь ойидан 2019 йил май ойигача хукукий ёрдам сураб мурожаат килганларнинг 17 фоизи (3318 мурожаат) киргизистонликлар хиссасига тугри келади. Вахоланки, ушбу мамлакат фукароларининг Россиядаги умумий хорижликлар орасидаги улуши 7 фоизни ташкил килади (бу курсаткич тегишли равишда Узбекистон фукаролари учун 38/32, Тожикистон фукаролари учун 36/16 фоизни ташкил килади). Демак, ЕОИИга аъзо булиш Киргизистон фукароларининг хукукни мухофаза килувчи органлар томонидан хукуклари поймол этилмаслигини кафолатлай олмайди.

Яна бир гап. Давлатлар узаро якинлашиб, иктисодий, сиёсий ва ижтимоий омиллар сабабли иттифок ташкил килишга, интеграциялашувга карор киларкан, бундай интилиш асосида узаро хурмат ва тенглик ётиши керак. Яъни, аъзо мамлакатлар фукаролари бир-бирини якин куриши ёки хеч булмаганда нейтрал муносабатда булиши такозо этилади. Бундай муносабатлар давлатларнинг сиёсий манфаатларидан келиб чикиб эмас, том маънода халкларнинг якинлашувига сабаб булади. Ва бундай иттифоклар уз-узидан мустахкам ва бардавом булади. Лекин таассуф булсинки, Россияда Марказий Осиёдан келган инсонларга паст назар билан караш, менсимаслик кайфияти анча юкори. Сунгги ун йил давомида «Левада» маркази утказган ижтимоий суров натижаларига кура, аксарият россияликлар мамлакатда имкон кадар Марказий Осиё вакиллари камрок булиши тарафдори. Сунгги ижтимоий суровлар натижаларига кура, Марказий Осиё вакилларининг Россияга киришини чеклаш тарафдорлари 72 фоизни ташкил этган.

Кондопага, Манежная майдони, Бирюлеводаги каби туполонлар, ксенофобия ва расизм мотивларида онда-сонда булса-да руй бериб турадиган зуравонлик ва хатто котиллик холатлари хам мамлакатда аксилмигрант кайфиятлар юкорилигини курсатади. Узокка бормай, 2019 йил март ойида Ёкутистонда булган вокеаларни эсга олайлик. Гуёки махаллий кизни уч киргизистонлик зурлагани хакидаги хабар Якутск ахлини жунбишга келтирди: митинглар ташкил килинди, Марказий Осиёдан келганлар ишлайдиган кафелар, дуконлар ва хонадонларга хужумлар уюштирилди, бир неча киши калтакланди, мигрантларни Ёкутистондан ёппасига чикариб юборишга чакириклар булди. Вахоланки, махаллий ахоли чикариб юборишни талаб килган мигрантларнинг аксарияти Киргизистон фукаролари эди. Демак, Киргизистоннинг ЕОИИга аъзо булиши россияликларнинг ижобий ёки хеч булмаганда нейтрал муносабатда булишини билдирмайди.

Албатта, хар кандай жиноятга хукукий бахо берилиши ва тегишли жазо белгиланиши керак. Бундан ташкари, оддий россияликлар орасида огир мехнат оркасидан пул топаётган мухожирларга нисбатан илик муносабатда булувчилар хам йук эмас. Лекин бундай кишилар овози карши овозлар уммонида деярли эшитилмаяпти.

Юкоридагилардан келиб чикиб, шуни хулоса килиш мумкинки, Узбекистоннинг Евросиё иктисодий иттифокига кушилишида асосий аргумент сифатида курсатилаётган «мехнат мигрантларимизнинг хаёти кескин яхшиланиши, мамлакатнинг иттифокка аъзолиги ортидан улар орттирган триллионлаб сумлар Узбекистонга келиши» тугрисидаги фикрлар, юмшок килиб айтганда, етарли асосга эга эмас. Тугри, ЕОИИга аъзо булиш куплаб ватандошларимизнинг хаётини бироз булса-да енгиллаштиради, уларнинг маълум бир тоифаси харажатларини нисбатан кискартиради. Лекин бунинг самараси бошка юз минглаб мигрантларимиз хаётида деярли хеч кандай роль уйнамайди.

Шерзод Эралиев (PhD)

Хельсинки университети тадкикотчиси

Муаллиф фикри тахририят нуктаи назарини ифодаламайди

Ҳаққимизда

Яна маълумот

absDxj2hjwG7gKtOYgvh6JaAsAhmjgrg

Франция Альпи Россия агентларининг махфий базаси булган – ОАВ

Фото: Reuters Россия махсус хизматлари ходимлари бутун Европадаги операцияларини утказиш учун база сифатида Франция Альпидан …