Главные новости
Главная / Жахон / ЕИ Шенген худудини ислох килиш устида иш бошлади
<

ЕИ Шенген худудини ислох килиш устида иш бошлади

Еврокомиссия расмий вакили Кристиан Виганднинг айтишича, ташки чегараларда назоратни кучайтириш ва бошкарувни яхшилаш, чегараларни бошкаришда умумлашган тизим каби масалалар Шенген маконининг булажак стратегиясига киради.

Фото: REUTERS/Wolfgang Rattay

 Европа комиссияси (ЕК) декабрга кадар ЕИнинг иммиграция ва бошпана буйича янги пакти доирасида биринчи “Шенген форуми”ни ташкил этади. Бу хакда ЕКнинг расмий вакили Кристиан Виганд маълум килди.

“Шенген макони – Европа иттифокининг энг йирик ютукларидан бири. Ички чегараларда назорат урнатмасдан Шенген худудининг яхлитлигини ва яхши фаолият курсатишини саклаб колиш умумий манфаатимиз хисобланади”, – деди у.

Виганд форум Шенген маконини ислох килиш буйича йуналишларни белгилаб беришини айтди. Ушбу учрашувда европалик депутатлар, ЕИга аъзо давлатларнинг ички ишлар вазирлари ва хукуматлар вакиллари иштирок этади.

 Унинг айтишича, ташки чегараларда назоратни кучайтириш ва бошкарувни яхшилаш, ахборот алмашиш буйича хамкорликни кучайтириш ва яхшилаш, чегараларни бошкаришда Европа умумлашган тизими каби масалалар Шенген маконининг булажак стратегиясига киради.

 Аввалрок Франция президенти Эмманюл Макрон мамлакат чегараларидаги хавфсизлик кучлари сони икки бараварга купайтирилишини айтганди. Унинг сузларига кура, 4800 нафар полициячи, жандарм ва харбийлар “ноконуний иммиграцияга карши курашга” жалб этилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

xPfedXB5XmoKwJP-kftYj1axjdXuV_Md

Ливаннинг собик бош вазирига Байрутдаги портлаш иши буйича айблов билдирилди

Ливан прокуратураси 4 августда Байрутда юз берган портлашни тергов килиш давомида Ливаннинг собик бош вазири …