Главная / Жамият / D витаминининг кутилмаган фойдаси маълум килинди
<

D витаминининг кутилмаган фойдаси маълум килинди

Олимлар ултрабинафша нурланишнинг терига таъсирида ёки D витамини кабул килинганда инсон ичагидаги бактериялар таркиби узгаришини аниклашди. Мутахассисларнинг фикрича, D витамини организмнинг химояловчи хусусиятларини анча яхшилайди. Бу хакда Frontiers in Microbiology нашрида маълум килинган. 

ltf8uyfdcew6gtfwjmhl2s-e21bghjm

Мутахассисларнинг эслатишича, куёш нурининг таъсири организмда иммунитетни оширувчи D витамини ишлаб чикилишига кумак беради. Шунингдек, бу витамин кушимчалар сифатида кабул килинади. Бу сафар олимлар D витамини ишлаб чикилиши ва инсон ичаги микробиоми таркиби уртасида богланиш бор-йуклигини текширишга карор килишган.

20 дан купрок киши иштирок этган тажриба кишда утказилган. Иштирокчиларнинг бутун танаси бир дакикадан 3 марта ултрабинафша нурланишга учратилган. Натижада тажриба охирида иштирокчиларнинг организмидаги бактериялар турфа хиллиги анча ошган. Шу билан бирга бир кисм иштирокчилар D витамини кабул килган. Уларда тажриба охирида бактериялар таркиби сезиларли узгармаган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, D витамини йугон ичак саратонидан химояловчи Lachnospiraceae оиласига мансуб бактериялар купайишига энг куп таъсир килган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Vqz88h_tXAvmjwi_ZSe6BV7A4APuteT9

Тадбиркор ККС тулашда конунни бузса, руйхатга тушади

Кушилган киймат солиги туловчиларини давлат солик хизмати органларида руйхатга олиш эндиликда кай тартибда амалга оширилади? …