Главная / Маданият / Дуонинг кадри
<

Дуонинг кадри

duoКуръони каримда “Сиздан сурайдилар” деган сузлар билан бошланувчи бир канча оятлар бор. Масалан:

1. “Сиздан (эй, Мухаммад!) хилоллар (янги ойлар) хакида сурайдилар. “Улар одамларга (йил хисоби) ва хаж учун вакт улчовларидир”, – деб айтинг” (Бакара, 189).

2. “Сиздан (эй, Мухаммад!) кандай эхсон килишни сурайдилар. Айтинг: “Ниманики хайр-эхсон килсангиз, ота-она, кариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга килингиз! Аллох хар кандай килган эхсонларингизни билиб турувчидир”. (Бакара, 215).

3. “Сиздан “мукаддас ой” (уруш харом килинган ой)да жанг килиш (хукми) хакида сурамокдалар. Айтинг: “Унда жанг килиш катта гунохдир. (Лекин одамларни) Аллох йулидан кайтариш, Унга куфр келтириш ва (хожиларни) Масжиди Харомдан тусиш хамда ахолисини кувиб чикариш Аллох наздида (улардан хам) каттарок гунохдир. Фитна эса котилликдан хам каттарок (гунох)дир”. (Бакара, 217).

4. “Сиздан май (маст килувчи ичимлик) ва кимор хакида сурамокдалар. Айтинг: “У иккисида катта гунох… бор”. (Бакара, 219).

5. “Сиздан яна нимани эхсон килишлари тугрисида сурамокдалар. (Узингиздан) ортганини, деб жавоб беринг” (Бакара, 219).

6. “Сиздан, шунингдек, етимлар тугрисида сурамокдалар. Айтинг: “Уларни ислох килиш яхшидир”. (Бакара, 220).

7. “Сиздан хайз тугрисида сурамокдалар. Айтинг: “У (эр ва хотин учун) азиятдир. Бас, хайз пайтида хотинларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича, уларга якинлашмангиз!” (Бакара, 222).

8. “Сиздан (узларига) халол килинган нарсалар хакида сурайдилар. Айтинг: “Сизларга покиза нарсалар ва Аллох сизларга билдирганидан сизлар ургатган йирткичлар (келтирган овлар) халол килинди”. (Моида, 4).

9. “Сиздан (эй, Мухаммад!) киёмат хакида, унинг качон коим булишини сурашади. Айтинг: “Унинг илми Раббим хузуридадир. Унинг вакти (келгани)да уни Узи билдиради. (Киёмат) осмонлар ва Ерга огирлик (тушкунлик) килур. Сизларга (у) тусатдан келиб колур”. Сиздан гуё у хакда вакил (хабардор булганингиз)дек сурашади. Айтинг: “Унинг илми (аник маълумоти) Аллох хузуридадир. Лекин одамларнинг аксарияти (буни) билмайдилар”. (Аъроф, 187).

10. “Сиздан (эй, Мухаммад!) улжалар хакида сурайдилар. Айтинг: “Улжалар Аллох ва Пайгамбарникидир. Бас, Аллохдан куркингиз ва ораларингизни тузатингиз! Агар мумин булсангиз, Аллох ва (Унинг) расулига итоат этингиз!” (Анфол, 1).

11. “(Эй, Мухаммад!) Сиздан рух хакида сурайдилар. Айтинг: “Рух факат Раббимнинг ишидандир”. Сизларга эса оз илм берилгандир”. (Исро, 85).

12. “(Эй, Мухаммад!) Сиздан Зулкарнайн хакида сурайдилар. Айтинг: “Мен сизларга у хакдаги хабарни хозир укиб берурман”. (Кахф, 83).

13. “(Эй, Мухаммад!) Улар Сиздан тоглар (киёматда нима булиши) хакида сурасалар, бас, айтинг: “Парвардигорим уларни (чанг-тузон каби) сочиб юборур”. (Тоха, 105).

    Яхшилаб эътибор берсак, хар бир оятда “Сиздан сурайдилар” жумласидан кейин “Айтинг (эй Мухаммад)” деган жумла бор. Аммо Куръондаги: “Сиздан (эй, Мухаммад!) бандаларим Менинг хакимда сурасалар, Мен уларга якинман. Менга илтижо килувчининг дуосини ижобат этурман. Бас, улар хам Мени (даъватларимни) ижобат (кабул) этиб, Менга имон келтирсинлар, шояд (шунда) тугри йулга тушиб кетсалар”. (Бакара, 186) оятида “Айтинг” деган суз келмаган. Баъзи тафсирларда “Айтинг” калимаси такдирда бор, дейилса хам, оятда очик-ойдин келтирилмаган. Юкоридаги барча оятларда эса “Айтинг” калимаси очик-ойдин келган. Бу билан нима демокчимиз?! Айтмокчимизки, Аллох таоло юкоридаги саволларнинг жавобида Пайгамбар алайхиссаломни восита килди. Аммо дуо масаласида у зотни восита килмади. Яъни, Менга дуо килувчи бандам билан Менинг уртамда восита йук. Уни бевосита Узим эшмитаман ва дуосини ижобат киламан. Менга дуо килаётган бандам бевосита Узим билан гаплашаётган, Узимга дардларини, муаммоларини айтаётган булади дейилмокчи. Шундай экан, дуога харис булайлик. Ичимиздаги хамма дардларимизни бизни бевосита эшитаман деб турган Роббимизга тукиб солайлик. Ихлос ва ижобатига ишониб дуо килайлик, албатта, дуоларимиз ижобат булмай колмайди. Аллох таоло Узига дуо килувчи барча бандасининг дуоларини ижобат килсин. Хеч кимнинг дуо учун кутарган кулларини курук кайтармасин, омин!

Нозимжон Иминжонов тайёрлади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

nWxJipRJ69rGbTiZCI-3s-XpPLhmGI3S

Кабристонда маййитларнинг тилла тишини сугуриб олишга уринган шахрисабзлик аёл ахоли томонидан калтакланган

Кабристонда маййитларнинг тилла тишини сугуриб олишга уринган шахрисабзлик аёл ахоли томонидан калтакланган Ижтимоий тармокларда «самосуд» …