Главные новости
Главная / Жахон / Дунёнинг энг кучли армияларининг янги рейтинги тузилди
<

Дунёнинг энг кучли армияларининг янги рейтинги тузилди

Мутахассислар дунёнинг энг кучли армияларининг янги рейтингини тузишди. Улар бунда 50 дан купрок курсаткич, жумладан давлатнинг мавжуд куроллари, мобилизация салохияти, саноатининг ривожланганлиги даражаси, табиий захиралари ва бошка омилларни хисобга олишган. Рейтинг Business Insider нашри порталида эълон килинган.

Бунда устунликка ядро куролига эга давлатлар ва НАТО аъзолари эга булганлар. Денгизга чикишга эга булмаган давлатларнинг флоти йуклиги учун баллар олиб ташланмаган.

Рейтингга АКШ етакчилик килмокда. Маълумотларга кура, АКШ харбийлари сони 2 млнга якинни (амалдаги ва захирадаги) ташкил килади. АКШ армиясида деярли 6 мингта танк, 13 мингдан купрок самолёт, жумладан 2 мингта кирувчи, 415 та кема бор булиб, мудофаа бюджети 647 млрд долларни ташкил килади.

2-уринни Россия армияси эгаллаган. Унда 3,5 млн киши хизмат килади. Порталнинг маълум килишича, Россия армиясида 4 мингта самолёт, 20 мингдан купрок танк ва 352 та кема бор. Харбий бюджети эса 47 млрд долларни ташкил килади.

3-уринга Хитой армияси куйилган. Ушбу армияда 2,5 млндан купрок киши хизмат килади, харбий самолётлари сони 3 мингтадан ошади. Шунингдек, Хитой армияси ихтиёрида 7,5 мингтадан купрок танк ва 714 та кема бор. Харбий бюджети 151 млрд долларни ташкил килади.

Етакчи унталикка, шунингдек, Хиндистон, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Туркия ва Германия киритилган.

Рейтингни тузишда Global Firepower сайтидан олинган маълумотлар инобатга олинган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

heQZsb8gZKbhksO6oU4B16jPIYSFClin

Москвада чекловлар режимини июнь уртасигача узайтириш режалаштирилмокда

Москвада коронавирус пандемияси сабабли жорий килинган чекловлар режими 31 майдан кейин узайтирилиб, июнь урталарида бекор …