Главные новости
Главная / Жахон / Дунёдаги вазият: Мельбурнда коммендантлик соати, Берлинда намойишлар
<

Дунёдаги вазият: Мельбурнда коммендантлик соати, Берлинда намойишлар

Жонса Хопкинс университети маълумотларига кура, дунёда коронавирусдан зарарланиш холатлари сони 18 миллионга якинлашган, 685 мингдан ортик улим кайд этилган. Пандемия Австралия, АКШ, Жанубий Африка ва Хиндистонда шиддат билан таркалишда давом этмокда.

Австралиянинг Виктория штати касаллик авж олиши фонида катъий карантин жорий этган – сунгги бир кунда бу ерда 671та янги холат кайд этилган.

Штат маркази Мельбурнда эхтиёткорлик чораларининг 4-даражаси эълон килинган, унга кура шахар ахолисига уйни факат озик-овкат харид килиш учун тарк этишга рухсат берилади, шунингдек, спорт билан шугулланиш мумкин, бунда уйдан 5 километрдан ортик масофада узоклашмаслик керак булади.

Бу чекловлар камида 6 хафта давомида амалда булади. Штат бош вазири Дэниел Эндрюснинг изохлашича, шифокорлар касаллик тасдикланган 760 кишининг вирусни юктириб олиш манбасини аниклай олмаган.

Эндрюснинг сузларига кура, аввалрок жорий этилган карантин чоралари етарли натижа келтирмаган. «Биз катъийрок харакатланишимиз зарур. Бу касалликни енгиб утишнинг ягона чораси», – деган у.

«Манбаси аникланмаган холатлар» кандай пайдо булмокда?
Экспертларни «манбаси аникланмаган холатлар» тушунчаси ташвишга солмокда – бунда янги беморни хукуматга маълум булган касаллик учоги билан боглаб булмайди ёки унинг коронавирус ташувчилари билан алокаси тасдикланмайди.

Айнан шу омил инфекция таркалишини жиловлашни мураккаблаштирмокда ва хукуматни нисбатан катъийрок чеклов чоралари жорий килишга ундамокда. Айни вактда Мельбурндаги холатларнинг ярмидан купрогида касаллик занжирини аниклаб булмаган.

7,5 миллиондан ортик ахолига эга булган Хонгконг бахорда катъий карантинсиз хам касаллик кенг таркалишининг олдини ололганди, аммо июлда бу шахарда вирус авж ола бошлади – бу ерда хам купчилик холатларнинг юктириш манбасини аниклаб булмади.

Натижада хукумат дархол мактабларни таътилга чикарди, барларни, фитнес-клубларни ва пляжларни ёпди; жамоат жойида 4 кишидан куп булиб йигилиш такикланди, тиббий никоб такмаганлик учун йирик жарималар куллана бошланди.

Хозиргача пандемиядан нисбатан кам жабр курган давлатлардан булиб келаётган Японияда хам касаллик кенг таркала бошлади. Bloomberg Law маълумотига кура, «манбаси аник булмаган» касалланиш холатлари июнь ойи урталарида жами холатларнинг 19 фоизини ташкил этган булса, хозирга келиб бу ракам 51 фоизга етган. Аммо Япония хукумати дуконлар ва муассасалар биноларини ёпишга шошилмаяпти, факат ахолидан ижтимоий масофага катъий риоя этиш суралмокда.

Берлинда намойишлар
Берлинда пандемия туфайли янги чекловлар жорий этилишига карши митинглар бошланди. Тартибсизликлар вактида 45 нафар полициячи жарохатланган, полиция 133 кишини кулга олган.

Митинг шанба куни кундузи бошланган ва кечаси билан давом этган. Намойишчилар 1 август кунини пандемиядан «эркин кун» сифатида тан олишни талаб килишган. Акцияга тахминан 20 минг киши йигилган. Митинг хавфсизлигини таъминлаш учун 1,1 минг полициячи жалб этилган. Улар намойишчиларни масофа саклаш ва тиббий никоб такишга чакирган, аммо намойишчилар бунга кулок солмаган.

Натижада намойиш иштирокчилари полицияга хужум килган ва уларга тошлар улоктиришган. Полиция аввалига огохлантириш бериб, кейин маросим якунлангани хакида эълон килган. Намойишчиларнинг бир кисми кетишни истамаган — уларни куч билан хайдашга тугри келган. Кулга олинганларнинг 89 нафарига жиноий иш кузгатилган, колганларига маъмурий хукукбузарлик буйича иш очилган.

DW нашри хабарига кура, акция Штутгартдаги «Querdenken 711» ташкилоти томонидан уюштирилган. Унинг таркибига фитна назариячилари, унг экстремистлар ва ковид-диссидентлар киради. Полиция маълумотига кура, акция давомида Учинчи рейх байроклари хам кутарилган.

Германияда июль ойи охирига келиб Covid-19 таркалиши тезлашди. Мамлакатда шу вактгача 209 893 холат кайд этилиб, 9141 киши вафот этган.

АКШ: республикачилар курултойи ёпик утказиладими?
Шанба куни Америка нашрлари, хусусан Associated Press агентлиги республикачилар партиясининг сайловолди съезди тарихда илк марта матбуот учун ёпик тарзда утказилиши хакида хабар таркатди, бу курултойда партия Дональд Трамп номзодини президентлик сайловида расман номзод сифатида эълон килиши керак.

Съезд 24 август куни Шимолий Каролинадаги Шарлотт шахрида 336 делегат иштирокида утказилиши белгиланган.

Аммо якшанба куни Республикачилар партияси бу хабарларни тасдикламади ва бу борада якуний карор хали кабул килинмаганини маълум килди.

Ок уйнинг коронавирус таркалишига карши кураш буйича координатори Дебор Биркс дам олиш кунларида АКШ пандемия билан курашнинг янги боскичига кираётгани хакида огохлантирди.

CNN нашрига берган интервьюсида у инфекция мамлакат буйлаб кенг таркалганини тасдиклаб, ахолига пандемиянинг биринчи боскичидан кура каттарок хавф солаётганини маълум килди. У кишлок худудлари ахолисини хам касалланиш хавфи хакида огохлантирган.

Дунёда яна нималар булмокда?
Россияда якшанба куни 5 427та янги холат кайд этилди, пандемия давридаги жами холатлар сони 850 мингдан ошди, РФ касалланиш холатлари сони буйича туртинчи уринда бормокда.

Лотин Америкасида коронавирусдан вафот этганлар сони 200 мингдан ошди, курбонларнинг катта кисми – 75 фоизи – Бразилия ва Мексика хиссасига тугри келади.

Жанубий Африкада кайд этилган холатлар сони 500 мингдан ошди, бу мамлакатда яна «курук конун» амал кила бошлади, хукумат катъий карантин оркали янги касалланиш холатларини камайтириб, согликни саклаш тизимига тушаётган юкламани камайтирмокчи.

Хиндистонда каторасига учинчи кун янги касалланиш холатлари сони 50 мингдан ортик булмокда.

Эронда утган кунда 2 685та янги холат кайд этилди – бу сунгги бир ой ичидаги энг юкори кунлик усишдир. Согликни саклаш вазирлиги расмийси Сима Садат Ларининг айтишича, мамлакатнинг 31 вилоятидан 25тасида хавотирли вазият юзага келган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

cV6UEDs4R1OC4OkLQPFHBCY1xrXbzpSw

Беларусь. Минскда Лукашенко тарафдорлари иштирокида митинг ва унга карши «Озодлик марши»

Якшанба куни хам Беларуснинг куплаб шахарларида Лукашенконинг истеъфоси ва намойишчиларга карши куч ишлатганларни жавобгарликка тортиш …