Главная / Жахон / Дунёдаги энг серфарзанд она бошка фарзанд курмайди
<

Дунёдаги энг серфарзанд она бошка фарзанд курмайди

Кам учровчи ирсий касалликдан азият чекувчи угандалик Мариам Габатанзи 36 ёшида 44 нафар фарзанднинг онаси булишга улгурган. Дунёдаги энг серфарзанд она хисобланувчи ушбу аёл энди фарзанд дунёга келтира олмайди. Бу хакда Mirror нашри ёзди.

Габатанзи 12 ёшида узидан 27 ёш катта булган эркакка турмушга чиккан. Угандада бундай никохлар такикланмаган.

zuhc2sntn3ywkththjcrujnv8fkw1jwb

Оила илк эгизаклар билан тулганда, ота-она хурсанд булган. Бир йилдан кейин жуфтлик 3 эгиз, сунгра 3 мартадан 4 эгиз фарзанд курган. Аёлнинг хар хомиладорлиги камида икки нафар фарзанд келтирган. Аникланишича, аёл кам учровчи ирсий касаллик – гиперовуляциядан азият чеккан, бунда аёлда бир вактда бир нечта тухум хужайра ривожланади.

Аёл шу касаллик сабабли 23 йилда 44 фарзанд курган. Якинда Мариамнинг бачадон найларини бичиш буйича операция утказилди ва энди у бошка хомиладор була олмайди.

“Барча фарзандларим – Тангри инъоми, мен уларни жуда кадрлайман ва хеч качон афсус килмайман. Мен уларни парваришлаш учун кулимдан келганини киламан”, деб айтган аёл.

Аёлни укситадиган ягона нарса фарзандларининг отасиз усаётганидир. Унинг турмуш уртоги ойлаб корасини курсатмай юрган, охирги эгиз фарзандлардан кейин эса умуман корасини учирган.

“У фарзандлари учун баъзида исм беришдан бошка хеч нарса килмаган. Катта фарзандларим уни 10 йилдан купрок вактдан бери куришмаган”, деб куюнади аёл.

Огир турмуш сабабли аёлнинг 6 фарзанди вафот этган. Шунда катта фарзанди онасига ёрдам бериш учун укишини ташлашига тугри келган. Аёл барча фарзандлари хакида гамхурлик килади ва улар билан 4 та кичик уйчада яшайди.

Энг куп пул озик-овкатга кетади. Оила хар куни 10 кг ун, 7 кг ловия ва 4 кг шакар истеъмол килади.

Аёл энг катта ютугини барча фарзандлари таълим олаётганида деб билади. Унинг катта кизи хамшира, угилларидан бири эса курувчи булиб ишламокда.

Мариам эркаклардан оилалари учун масъул эканликларини унутмасликни, ота-оналардан эса кизларини эрта турмушга бермасликни сураб колади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

С 1 января в Узбекистане вводится упрощенный порядок взимания таможенных платежей

Шавкат Мирзиёев подписал постановление «О дальнейшем совершенствовании порядка перемещения физическими лицами товаров для собственных нужд». …