Главная / Жахон / Дубай амирининг угли Узбекистонда лочин билан ов килди

Дубай амирининг угли Узбекистонда лочин билан ов килди

13 октябрь куни Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Хамдан бин Мухаммад Ол Мактум бошчилигидаги делегация Узбекистонга ташриф буюрди.

Мартабали мехмон лочин билан ов килиш максадида Dubai Air Wing компаниясининг Boeing 747 самолётида Навоий шахрига учиб келди. Бу шахзода учун анъана булиб колган ва у хар йили Узбекистонга шу максадда келади.

Кайд килиш жоизки, Навоий шахридан карийб 50 километр узокликдаги чул худудида 300 гектар ер майдонни эгаллаган «Амирликларнинг йурга тувалокни асраш маркази» (АЙТАМ) жойлашган.

Марказ Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Дубай амирлигининг хокими, Шайх Мухаммад бин Рошид Ол Мактум ташаббуси билан 2008 йилнинг апрель ойида ташкил этилган.

АЙТАМ фаолиятининг асосий максади – Узбекистонда Осиё йурга тувалогининг баркарор популяциясини куллаб-кувватлаш, уларни купайтириш, асраш, хамда хар йили кушларни ёввойи табиий мухитга куйиб юбориш каби тадбирлар мажмуасидан иборат.

Кушларни ёввойи табиатга учириш мавсуми асосан сентябрь-октябрь ойлари хисобланади. 2012 йилдан шу вактга кадар марказ томонидан табиатга 10 мингга якин йурга тувалок ёввойи табиатга учирилган.

Шахзода Хамдан бошчилигидаги делегация лочинлар билан шу худудда тувалокларни овлади ва бу хакдаги видеолавхани Твиттер сахифасига жойлади.

46 people are talking about this

Хамдан ибн Мухаммад Ол Мактум – Дубай амири Мухаммад ибн Рошид Ол Мактум угли, Дубай амирлигининг меросхур шахзодаси, 1982 йилда тугилган. У жуда фаол хаёт кечириши билан машхур. Унинг кизикишлари доираси кенглиги хаммани хайратга солади. Шахзода парашутдан сакраш, сув остига шунгиш, балик ови, лочин ови, сноубординг, велоспорт ва спортнинг куплаб бошка турларига кизикади. «Фазза» тахаллуси билан шеърлар хам ёзади.

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Куролли кучлари бош кумондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …