Главные новости
Главная / Жамият / Дмитрий Медведев Узбекистонга ташрифини якунлади. У Хивани дунёга таргиб килишини айтди
<

Дмитрий Медведев Узбекистонга ташрифини якунлади. У Хивани дунёга таргиб килишини айтди

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Узбекистонга уюштирган расмий ташрифини якунлади. Аввалига Тошкентга келган Россия хукумат рахбари кейинчалик Хоразм вилоятига сафар килди. Медведев Узбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов хамрохлигида Урганч ва Хивага борди.

hawbffurtvhws_3ah_81ciregmn9jix

Хоразмни хамкасби Абдулла Арипов билан бирга айланган Медведев тарихий бинолардан завкланганини яширмади. У Хивани Россия ва бутун денёда таргиб килишини хам айтди: «Ичан калъа каби яхлит холда сакланган тарихий шахарлар дунёда жуда кам. Бу ерга келган хар бир инсон хайрат ва завкка тулиши табиий. Бугундан бошлаб Хива хакидаги таассуротларимни Россия ва хорижий давлатларда кенг таргиб этаман»,- деб Медведевнинг сузларини келтирмокда УзА.

Шу тарика Узбекистонга ташрифини якунлаган Дмитрий Медведев Хоразмдан Туркманистон пойтахти Ашхободга учиб кетди. 31 май, жума куни у ерда МДХ давлатлари хукумат рахбарлари Кенгашининг йигилиши булиб утади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги: зуравон тренер ишдан бушатилди

Ижтимоий тармокларда жорий йил 23 сентябрь куни кураш буйича тренер Аббос Хасановнинг 21 сентябрь кунги …