Главная / Сиёсат / Девордаги туйнук угрини жалб этади- Жахоннинг энг куп хак туланадиган маслахатчиси коррупция хакида
<

Девордаги туйнук угрини жалб этади- Жахоннинг энг куп хак туланадиган маслахатчиси коррупция хакида

Менежмент дахоларидан бири, жахоннинг энг куп хак туланадиган маслахатчилари каторида турадиган Ицхак Адизес РБК билан сухбатда коррупцияга карши кураш, демократия, бугунги жамиятдаги тафовутлар хакида суз юритди.

— Сиз якинда Мексика президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадорга маслахатлар битилган очик хат йулладингиз. Россия рахбариятига хам худди шундай хат ёзадиган булсангиз, кандай маслахат берган булардингиз?

— Мен 50дан ортик мамлакатларда маъруза укийман ва барча жойда битта умумий муаммо мавжуд — коррупция. Нима учун бу ходиса кенг таркалган ва унга карши кандай курашилмасин, мухим ахамият касб этади? Яхудийларда бир макол бор: девордаги туйнук угрини жалб этади. Хозирда дунё изчил узгаришларни бошидан кечирмокда — иктисодиёт, одамлар хаёти, технологиялар жуда тез узгармокда. Ана шу узгаришлар боис мамлакатда бошкарув издан чикмокда ва девордаги туйнуклар купайиб бормокда. Давлат тизими ишламайдиган жойда коррупция айланма йулларни топишга ёрдам беради.

eheqbbook65xvzwatdnlsrvj241hvckr

Шунинг учун унга карши катъий жазолар, масалан Хитойдаги каби катл килишлар билан курашиб булмайди. Агарда коррупцияга бархам берилса, хамма нарса ишлашдан тухтайди. Гап шундаки, коррупция — бюрократиянинг тескари томони: масалан, уша Мексикада олма хосилини териб олиш керак, давлат хосилни териб олишни назорат килувчи 88та коидани урнатган. Бундай шароитда ишлаш учун одамлар истаса-истамаса конунни бузишларига тугри келади. Шу боис, Мексика президентига бизнеснинг барча сохаларида тартибга солишни соддалаштириш, уни янада тушунарли ва шаффоф килишни маслахат бердим.

— Уз блогингизда кизик холатни тасвирлагансиз: барча собик ва амалдаги коммунистик давлатларда жамоат жойлари — кучалар, бекатлар, спорт майдончалари ифлослигини, демократик давлатларда эса топ-тозалигини айтгансиз. Нега шундай?

— Нафакат коммунистик мамлакатларда, балки барча собик мустамлака давлатларда шундай. Барча авторитар давлатларда хам. Бундай мамлакатдаги исталган уйга киринг ва сиз зиналар ифлослигини, деворлар ёрилиб кетганини курасиз. Хонадон ичига кирсангиз – топ-тоза ва чиройли. Нима учун ичкарида ва ташкарида бундай фарк бор? Чунки бундай мамлакатлардаги одамлар шундай уйлашади: бу меники, бу сеники, сеники билан меники уртасидаги барча нарсалар хеч кимники эмас, улар хакида давлат уйласин, уларнинг бизга алокаси йук. Бундай мамлакатларда халк узини хукуматга карама-карши килиб куяди. Демократик давлатларда эса одамлар бошкача уйлашади: хукумат бу биз, демак, барча жамоат жойлари бизники. Мен яшайдиган Санта-Барбарада кучада бир парча когоз ерда ётганини топа олмайсиз. Нима учун? Чунки хар шанба куни одамлар уз кучаларидаги чикиндиларни йигиштиришади, демократиянинг кучи мана шунда.

— Аммо хозирда куплаб сиёсатчилар, масалан либертарианлар партиясидан президентликка номзод Рон Пол аксарият мамлакатларда демократия тезда бефойда тизимга айланаётганини айтмокда. Нима учун шундай булмокда?

— Муаммонинг илдизини куйидагиларда деб биламан. Ривожланган мамлакатларда хам давлат кучаймокда, чунки мамлакатлар олдида турган муаммолар калаваси борган сари чувалашиб кетмокда. Калаванинг учини факатгина хукумат топадигандек туюлмокда ва у узига купрок хокимиятни олмокда. Бу демократияни улдиради. Демократия халок булишининг яна бир сабаби, партиялар хокимият учун курашга каттик киришишидир. Улар бир-бирларини коррупцияда айблайди ва оддий фукаро улардан кай бири яхши, кай бири ёмонлигини англолмай колади. Ва у барчасини тартибга келтирадиган кандайдир «ота» бошкаришини хохлай бошлайди. Марказлашиш янги феодализмга олиб келади.

— Менимча, демократия тизим сифатида таълим даражасига боглик: одамларнинг дунёкараши тор булса, улар окилона карор кабул кила олишмайди, уларни бошкариш осон булади.

— Шунака, лекин муаммо шундаки, бизнинг давримизда таълимга ёндашув хам бошкача булиши керак. Мен Колумбия университетида докторлик даражасини олганимда жудаям хурсанд эдим ва узимдан фахрландим. Кулимда диплом билан йулакда кетарканман, аудиториядан докторлик дастурига кириш имтихонини топширган талабалар чикиб келишди. Уларга кани, нималардан имтихон топширяпсизлар дедим. Икки-уч йилдан кейин худди мендай докторлик даражасини оладиган бу талабаларнинг кириш имтихонларига назар соларканман, бу имтихонлардан ута олмаслигимни тушундим — улардан менда йук билим талаб килинаётганди. Менинг докторлик даражам уша даражани олган кунимок эскириб булганди. Биз урганган нарсалар бир неча йил ичида эскиради: инсон уз билимларини мунтазам равишда ошириб бормаса, шифокор ёки мухандис була олмайди. Жуда купчилик диплом олади ва уйлайди: булди, энди мен хамма нарсани биламан ва окилона карорлар кабул кила оламан. Аслида диплом сиз билим олишни тугатганингизни эмас, билим олишда давом этишингизга рухсат берилганини англатади. Соглом карор кабул килиш учун инсон доимо, бутун умри давомида укиб-урганишига тугри келади.

Ицхак Адизес хакида

Ицхак Кальдерон Адизес —Adizes Institute (Калифорния) асосчиси, юзлаб компаниялар, жумладан Bank of America, Coca-Cola, IBM ва бошкаларнинг бизнес-маслахатчиси,  Швеция, Бразилия, Исроил, Мексика хукуматларининг сиёсий масалалар буйича маслахатчиси. Жахоннинг энг куп хак туланадиган маслахатчиларидан бири.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

I6QxMfB0JcBqNxeSqzCDBfWuY0YppiUQ

Давлат божхона кумитасининг собик рахбари Муиджон Тохирий уч ярим йилга камалди

Жиноят ишлари буйича Тошкент вилоят суди 16 май куни Узбекистон Давлат божхона кумитасининг собик раиси …