Главная / Сиёсат / Депутатлар фикри: Контракт туловини стипендиясиз шаклда тулаш кандай булиши мумкин?
<

Депутатлар фикри: Контракт туловини стипендиясиз шаклда тулаш кандай булиши мумкин?

Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси депутатлари Абдурашид Абдукодиров, Исломжон Зокиров ва Бекзод Артиков муаллифлигида «Контракт туловини стипендиясиз шаклда тулаш кандай булиши мумкин?» сарлавхали макола эълон килинди.

Бундан бир йилча аввал, ижтимоий тармоклар оркали тулов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт туловларини тулашда маълум кулайликлар яратиш максадида уларга уз хохишларига кура стипендиялардан (ёки унинг бир кисмидан) воз кечиш хисобига йиллик олинадиган стипендия микдорига мос равишда камайтирилган тулов-контракт пулини тулаш хукукини бериш буйича таклифлар жамоатчилик эътиборига хавола этилган ва бу кизгин мухокамаларга сабаб булган эди.

Узбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 17 июндаги 4359-сонли карорида жумладан, тулов-контракт асосида таълим олаётган барча боскич талабаларига, уз хохишларига кура тулов-контракт кийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тулаш хукуки берилиши белгилаб куйилди.

Бирок, хозирги кунгача тулов-контракт кийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тулаш тартиби кандай булиши хакидаги якуний хулосалар эълон килинганича йук.

x6doyp42okceecfpqctn2txkuw76mccb

Бошкача айтганда, тулов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун тулов-контракт кийматини стипендиясиз шаклда тулашда барча учун бир хил микдор белгиланиб, ана шу микдорнигина чегириб ташлаган холда контракт туланадими ёки хар бир талаба учун семестр якунига кура унга тайинланган стипендия микдоридан келиб чикиб чегирмалар белганадими?

Бизнингча, агар тулов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун тулов-контракт кийматини стипендиясиз шаклда тулашда барча учун бир хил микдор белгиланиб, ана шу микдорнигина чегириб ташлаган холда контракт тулаш хукуки бериладиган булса, у холда ушбу хукукдан фойдаланишни хохлаган талабалар учун семестр якунидаги узлаштириш курсаткичининг хеч кандай ахамияти колмайди.

Бошкача айтганда, бундай тартиб жорий этилса, тулов-контракт асосида таълим олаётган талабалар икки хил тоифага ажралиб колади:

Биринчи тоифа талабалар бу – тулов-контракт кийматини стипендияли шаклда тулашни танлаган талабалар булиб, уларнинг фанлардан юкори бахо олишга интилишлари мос равишда табакалаштирилган стипендия тайинланиши оркали рагбатлантирилиб борилади.

Иккинчи тоифа талабалар эса – тулов-контракт кийматини стипендиясиз шаклда тулашни танлаган талабалар булиб, улар учун фанлардан юкори бахо олишни рагбатлантирувчи асосий омил колмайди ва шунинг учун уларнинг аксарияти «уч» бахо билан кифояланиб куяверишлари мумкин.

Шунингдек, аъло бахоларга укиётган талабалар икки хил кийин танлов каршисида колишади: юкори бахога интилмасдан тулов-контракт кийматини стипендиясиз шаклда осонрок тулаш танлови ёки кийинчилик билан булсада тулов-контракт кийматини стипендияли шаклда тулашни танлаб, семестр давомида юкори бахони кулга киритиш танлови.

Умуман айтганда, агар олий таълим тизимида стипендия тулаш сакланиб коладиган булса, албатта, бу стипендиялар талабаларга уларнинг узлаштириш курсаткичларига караб белгиланиши зарур. Бундай тартиб стипендия маблаглари самарали ишлатилишига хам олиб келади.

«Таълим тугрисида»ги конунда билимли булишни ва истеъдодни рагбатлантириш принципитаълим сохасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари сифатида белгиланган. Шунинг учун, олий таълим муассасаларидаги хозирда мавжуд табакалаштирилган стипендия тулаш тизими  талабаларнинг юкори даражада фанларни узлаштиришларида ва чукур билим олишларида улар учун мухим рагбатлантирувчи асосий омил булаётганини хам эътироф этиш зарур.  

Агар барча тулов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун бир хил микдор белгиланиб, уша микдордан келиб чикиб тулов-контракт пулини камрок тулаш тартиби жорий этиладиган булса, олий таълим муассасаларидаги 70-80 фоизини ташкил этувчи тулов-контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг юкори билим ва бахо олишини рагбатлантирувчи энг мухим таъсир кучи кулдан бой берилган булади.

Гарчи бу каби янгича тартиб талаба ва укитувчилар уртасидаги тамагирлик холатлари купайишига олиб келади деб хисоблайдиган булсада, бирок, биринчидан, бундай ноконуний холатлар аввалдан бор. Иккинчидан, барча укитувчилар ва талабалар хам бу каби ноконуний ишларга кул урмайди. Учинчидан, бу каби ноконуний холатларга карши мавжуд ижобий натижа берадиган тартиблардан воз кечиш эвазига эмас, балки назоратни кучайтириш ва жавобгарликни ошириш каби воситалар билан курашилади.

Узбекистон Республикаси Президентининг 4359-сонли карорининг жамоатчилик мухокамасига куйилган лойихасида «тулов-контракт асосида таълим олаётган барча боскич талабалари стипендиялардан воз кечиш хисобига йиллик олинадиган стипендия микдорига мос равишда камайтирилган тулов-контракт пулини тулаш хукуки эга булади», деб ёзилган эди.

Юкоридагилардан келиб чикиб, тулов-контракт асосида таълим олаётган барча боскич талабаларига тулов-контракт пулини, айнан, хар бир талабанинг йиллик олинадиган стипендия микдорига мос равишда камайтирилган холда тулаш хукуки берилиши максадга мувофик булар эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ZKC-mHxxPw0H812ePEC7EY8oJ8jK6J0j

Сенат раисига кушимча ваколатлар берилди

Узбекистон Республикаси президенти «Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий …