Главные новости
Главная / Сиёсат / Депутатлар янги вазирликка рахбар номзодини маъкуллашди
<

Депутатлар янги вазирликка рахбар номзодини маъкуллашди

«Махалла» хайрия жамоат фонди раиси Рахмат Маматов Узбекистонда махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазири лавозимига номзод сифатида маъкулланди.

Бугун, 18 февраль куни Олий Мажлис Конунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида янги вазирлик – Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлиги рахбари лавозимига «Махалла» хайрия жамоат фонди раиси Рахмат Маматов номзодини маъкуллашди.

Рахмат Маматов сузга чикиб, мазкур лавозимга масъулият билан фаолият юритишга тайёр эканини билдирди.

«Оилаларда истикомат килаётган хар бир фукарони хаётдан розилигини, олиб борилаётган ислохотлардан розилигини хис килиш учун чин дилдан мехнат киламиз», дея унинг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Эслатиб утамиз, 2019 йилда Олий Мажлис Конунчилик палатасида таркиб топган янги амалиётга мувофик, Конунчилик палатаси депутатлари Хукумат аъзолигига тайинланаётган номзодни куриб чикишади. Депутатлар мухокамасидан утган номзод президент лавозимга тайинлаш тугрисидаги карорни имзолаганидан кейин, расман вазирга айланиши мумкин.

Бунгача Курилиш вазири Ботир Зокиров хамда Бандлик ва мехнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов шундай боскичлардан утиб вазирликка тайинланишганди.

2017 йилнинг октябридан буён Фаргона вилояти ИИБ бошлиги лавозимида ишлаб келган Рахмат Маматов 2020 йилнинг 21 январь куни Фукароларнинг узини узи бошкариш органлари фаолиятини мувофиклаштириш буйича Республика кенгаши раисининг биринчи уринбосари — «Махалла» хайрия жамоат фонди раисии этиб тайинланганди.

24 январь куни президент фармони билан Рахмат Маматов сенатор этиб тайинланганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистондаги коронавирус беморлари хакида янги маълумотлар берилди

Согликни саклаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлар буйича кушимча маълумот берди. Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан …