Главная / Жамият / Депутат GM Uzbekistan’ни танкид килди ва жарима жорий этишда ахоли фикри хисобга олинмаганлигини билдирди
<

Депутат GM Uzbekistan’ни танкид килди ва жарима жорий этишда ахоли фикри хисобга олинмаганлигини билдирди

Олий Мажлис конунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев кундузги вактда машиналар чирогини ёкиб юриш масаласида уз фикрини билдирди.

“Муносабат” курсатуви давомида бошловчи экспорт учун чикарилган Tracker Chevrolet русумидаги автомобилнинг чироклари автоматик равишда ёнишини, Узбекистон ахолиси учун чикарилган машиналарда эса бундай функция йуклигини айтди. Шундан сунг Олий Мажлис конунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев уз фикрини билдирди.

«Биз хайдовчиларга нисбатан адолатсизлик килганимизни тан олгимиз келмаяпти. Биз машинаси фаралари автоматик ёнмайдиган хайдовчиларга нисбатан адолатсизлик килдик. Жахон амалиётини оладиган булсак, охиригача олиш керак. Европа мамлакатларида 2011 йилда бу нарса автомобиль ишлаб чикарувчиларга нисбатан жорий килинган, хайдовчиларга эмас. Бундан ташкари, 2011 йилгача ишлаб чикарилган автомобиллар эгаларига жарима солинмаган, уларга мажбурий булмаган, биз эса барчани жаримага тортяпмиз. Одамлар албатта норози булади. Купчилик норози булган нарсадан биз депутатлар хам норози буламиз. Бизга сизлар тугри булди деб таргибот килишингиз керак, дейишяпти. Канакасига минглаб одамлар нотугри булди деб турса, биз канакасига тугри булди деймиз. Талаб аввал ишлаб чикаришга нисбатан жорий килинсин. Европа бизнинг автомобилларни сифатли деб тан оляптими, бизнинг халкимиз хам сифатли автомобилларга хакли. Нима учун икки хил вариантда ишлаб чикарилади», – деди депутат.

У шунингдек, хужжат лойихаси мухокамага куйилгани, аммо лойиха муаллифлари оддий фукаролар ва мутахассисларнинг таклифларини инобатга олишмаганини айтди.

«Агарда одамларнинг фикри инобатга олинмайдиган булса, уни мухокамага куйишнинг нима кераги бор эди? Биздан нима учун бизнинг фикрларимизни инобатга олишмади деб сурашяпти. «Хохласанг хам, хохламасанг хам шуни киласан. Биз яхши биламиз» кабилида иш тутилган. Балки адашаётгандирман, лекин жараёндан келиб чикиб айтяпман», – деди депутат.

Эслатиб утамиз, 10 майдан кундузги вактда якинни ёритувчи чирокларни ёкиб юрмаганлик учун хайдовчилар жаримага тортила бошлади. Жарима микдори энг кам иш хакининг 50%ини ташкил этади. Такрор содир этиш санкция микдорига таъсир курсатади – ута «ашаддий» коидабузарларга ЭКИХнинг 4 баравари микдорида жарима солинади ёки хайдовчилик гувохномасидан ярим йилга махрум этилади.

Kun.uz «Сизнинг фикрингиз» Telegram-каналида якинни ёритувчи чирокларни ёкиб юриш мажбурийлиги борасида суров утказди.

1 891 киши катнашган суровда 40% респондент “аввал хайдовчиларнинг фикрини урганиш керак эди” деб жавоб берди. Худди шунча респондент бу нотугри карор булганлигини айтди. Бу карорни 15% киши куллаб-кувватлаган булса, 5% респондент жавоб беришга кийналаётганини билдирган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

k2AXBaTvQFkyYvKSakg5IfBKCFmxN0s8

Тошкентда «Махсустранс» машинаси ёниб кетди

12 июль куни соат 16:20да Тошкент шахар ЁХБ Куч ва воситаларни бошкариш ва мувофиклаштириш марказига …