Главные новости
Главная / Сиёсат / Департамент валютафурушларни кандай «фош» этади?
<

Департамент валютафурушларни кандай «фош» этади?

Расмий манбалар оркали валютафурушларга карши жиддий кураш олиб борилаётгани хакида куп бора айтилмокда. Валютанинг ноконуний олди-бердиси билан шугуллангани айтилаётган бу кимсалар, аслида, хаммаси хам валютафурушларми? Сарвар Отабоев ана шу иддаоларни инкор этади. Унинг айтишича, номаълум киз билан танишиб колганлиги салбий окибатларга сабаб булган.

zp7oqqqethveh-wy9h6hzlk5v5pjnexs

«Соат 23лар чамаси «Одноклассники» сайтида танишиб, 3-4 кун гаплашиб юрдик. Телефондаги сухбатларимиз оркали анча якин булиб колганимиздан сунг, бир куни у Тошкентга келганини айтди. Опаси Феруза исмли аёлнинг Тошкентдан 50 минг доллар атрофидаги нархда уй сотиб олиши туфайли мендан 87 миллион сум пулини 10 минг доллар килиб беришимни илтимос килди», — дея вокеаларни хикоя килиб берди Сарвар.

Унинг таъкидлашича, шахсий ёзишмалар оркали анча якин булиб колган киз билан муносабатлари чукурлашган сари, унинг валюта буйича илтимосини хам бажо келтирмокчи булган. Сарвар банкка мурожаат килиш таклифини билдирган, киз эса накд хорижий валюта зарурлигини айтади.

«Уйда дадамнинг машина учун туплаган пуллари борлигини билардим. Кейин у кизга телефон килиб, пул борлигини айтдим», — дейди йигит.

Отабоевнинг таъкидлашича, киз пулни бирдан олмай, турли важлар билан учрашувни колдираверган, сунгра улар Нурафшон шахрида куришишга келишиб олишади.

Ижтимоий тармокка юкланган суратларидан фаркли аёлга дуч келганини айтган Сарвар пулни бериш чогида прокуратура хузуридаги департамент ходимлари томонидан уюштирилган тадбир нишони булганини англаган.

«Пулнинг эгасини сурашганда «меники», деб жавоб берсам, «Сен камаласан, тамом», деб тахдид килишди», — дейди у.

Адвокат Абдумалик Абдуллаев мана шу масаланинг хукукий томонларига эътибор каратиш лозимлигини айтади. Унга кура, прокуратура ходимларидан айрим холларда хисобот талаб килиш салбий натижаларга хам сабаб булиши мумкин.

«Жиноят кодексининг 177 моддасида валюта кимматликларини конунга хилоф равишда олиш ва утказиш билан боглик холат назарда тутилган. Бу турдаги жиноятларни фош этиш, асосан, Бош Прокуратура хузуридаги департамент органлари томонидан амалга ошириб келинмокда. Гарчи бу турдаги жиноятларни фош этиш олкишланса-да, аммо фош этиш амалиёти жараёнида салбий холатлар учраб турибди», — дейди адвокат.

Абдуллаевнинг айтишича, ушбу масаладаги салбий холатлар шундан иборатки, фукаро конунга хилоф равишда валюта захираларини олиш ва утказиш билан боглик холатлар ёки унга тайёргарлик куриш жараёни билан боглик холатлар юзасидан мурожаат килади. Амалдаги конунлар буйича, фукаронинг уз бурчини неча марта бажариши мумкинлиги юзасидан аник такик куйилмаган.

«Лекин баъзи холларда куришимиз мумкинки, бир фукаро бир неча марта фукаролик бурчини бажариб, гуёки департамент ходимлари билан хамкорлик урнатиб олган. Буни тугри кабул килиш керак, у уз бурчи юзасидан мурожаат киляпти. Бирок айрим холларда уйлантирадиган жихати шундаки, битта шахс уз бурчини бир-икки марта бажарди, бирок бу давомийлик шубха остида коляпти. Бундан манфаат нима булиши мумкин?», — дея Абдуллаев Сарвар билан алокага киришган киз каби шахсларнинг харакатларини шубхага олади.

«Уйлайманки, бу борада органларнинг манфаати канча жиноят аниклангани хисоби билан боглик булса, фукарода хам кандайдир манфаат бор. Шунинг учун хам, фикримча, бу турдаги жиноятларни содир этишга далолат килган шахсларнинг хам масаласини куриб чикиш керак. Чунки бундай фукаролар иш содир булишига сабабчи- ундовчи ролини уйнаяпти», — дея таъкидлаган хукукшунос.

Сарварнинг отаси Kun.uz билан сухбатда жиноятнинг келиб чикиш сабаблари урганилмай колаётганини иддао килди.

«Масалан, угрилик, котиллик. Бу вазиятда узим суриштирсам, булар департамент бошчилигида шунака аёлларни ишга солиб, углимга ухшаган ёш, успирин тажрибасиз ёшларни телефон оркали топиб, хаммаси уюштириларкан. Валютафуруш билан айнан шугулланаётганларнинг айнан узларини нега ушлашмаётгани хакида сурасам, уларни ушлаб булмайди, деб жавоб беришди. Кучадаги, бозорлардаги валютафурушларни ёнидан чикса, бор-йуги 200-300 доллар чикиши мумкин экан.

Биринчидан, бу нарса жиноий жавобгарликка тортмайди. Иккинчидан, улар тонади. Танишим, кариндошим каби турли бахоналар билан кутулиб кетишлари мумкин экан», — дейди Сарварнинг отаси Толиб Отабоев.

Отабоев сухбат давомида фукаровий бурч тушунчасини узича ифодалаб утди.

«Менинг тушунчамда жиноятнинг олдини олиш, агар кучада бирор ноконуний харакат содир булаётган булса, уни куриб хабар берса ёки бирор мансабдор шахс ишимни тугрилаб бериш учун пора сураса, мен бунинг олдини олиш бурчим, деб уйлаб, тегишли жойга хабар килсам, вазифамни адо этган буламан.

Бирок булар узлари успирин болаларни турли аёллар ёрдамида ишонтириб, ишни бунака ахволга олиб келишлари адолатданми? Мени кийнаётган нарса шу», — дея савол билан юзланади у.

Адвокат Хуршед Рустамов тайёргарлик курилаётган ёки содир этилаётган жиноят хакида уз ихтиёри билан арз килган одамнинг хам кимлигига эътибор каратиш кераклиги билдирди.

«У ижтимоий жихатдан фойдали мехнат билан шугулланадими ёки маълум орган ходими билан биргаликда тил бириктириб кимнидир жиноятга етаклаётган шахсми, аниклаштириш керак.

Ариза ёзиб кимнидир жиноятга ундашни касб килиб олмаганми билиш керак. Агар биринчи марта булса, майли. Бирок амалиётда3-4 марталаб валюта алмаштириш иши буйича аризачи булганлар учраб турибди. Уларнинг аризадан максади жиноятнинг олдини олишми ёки бу йул билан жамиятда яна бир жиноятчини купайтиришми?

Тугридан тугри савол куйиш керак: агар аризачи валюта алмаштириш буйича гумондор, айбланувчи ёки судланувчига «Валюта топиб бер» деб мурожаат килмаганда эди, бу шахс уз-узидан шунга харакат килармиди? Яна бир тарафи таклиф кимдан чикканига хам эътибор бериш керак. агар аризачи узи валюта сураб илтимос килган булса, бунда у холда бу одам жиноятнинг олдини олган эмас, жиноятга етаклаган шахс булиб колади. Бунда аризачининг узини хам жавобгарликка тортиш масаласини куриб чикиш керак булади», — дейди у.

Адвокат Рустамовнинг айтишича, жиноятга жазони кучайтириш билан унинг содир булиш хавфини камайтириб булмайди.

«2019 йилнинг бошида валюта алмаштириш билан боглик жиноятларга жазо тартиби кучайтирилди. Хозирги кундаги холатда 4-кисм буйича 5 йилдан 7 йилгача озодликдан махрум килиш билан жавобгарликка тортиладиган булди. Оддий килиб айтсак, жавобгарлик жиноятнинг классификациясига караганда 2 баробар кучайтирилди, бир боскичга кутарилди. Олдин ижтимоий хавфи пастрок жиноятлар сирасига киритилган булса, хозир огир жиноятлар туркумига киритилди.

Фикримча, ундан кура жиноятга етаклайдиган асоратлар йукотилса, тугрирок булар эди. Асосийси, фукароларга тугри тушунтириш керак.

Охирги 2-3 йил ичида чет эл валютасини тугридан тугри банкда алмаштириш имконига эришилди. Лекин валюта сотиб олиш учун аввал пластик карточкага суммани тушир, ундан кейин ечтириш керак каби оддий халк тушунмайдиган холатлар бор. Агар сумни хорижий валютага алмаштириш тизимини хам оддий килиб куйса, бу жиноятлар уз-узидан йук булиб кетади.

Ёки масаланинг иккинчи томони валютафурушларга конуний рухсат бериб, давлатга солик тулашга имкон бериш керак Ушанда хам агар улар конунни бузса, кейин санкцияни кучайтирса булади. Агар Тошкент шахрида хозир 200 нафар валютафуруш булса, уларга маълум жойларда тадбиркор сифатида регистрациядан утиб ишлаши учун маълум талаблар куйиш мумкин. Уша талаб бузилса, у холда жавобгарлик белгиланса, менимча, фойдалирок буларди, солик тушумлари хам ошарди», — дейди Хуршед Рустамов.

Сухбатдошлар таъкидлаганидек, хисобот учун бажарилаётган, ташкил этилаётган жиноятлар ва уларни «фош этиш» тадбирлари одатий холга айланса, конун ижодкорлари, назорат органлари кандай муносабат билдиради? Биз мавзуга яна кайтамиз.

Алишер Рузиохунов

Ҳаққимизда

Яна маълумот

x6DOyp42oKcEeCFPQctN2TXkUw76mCcB

Депутатлар фикри: Контракт туловини стипендиясиз шаклда тулаш кандай булиши мумкин?

Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси депутатлари Абдурашид Абдукодиров, Исломжон Зокиров ва Бекзод Артиков муаллифлигида …