Главная / Жамият / Давлат улуши булган корхоналар сони камида 3 баробар кискартирилади 
<

Давлат улуши булган корхоналар сони камида 3 баробар кискартирилади 

Иктисодиётда таркибий узгаришларни амалга оширишда давлат компанияларини трансформация килишни жадаллаштириш керак. Бу хакда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномада маълум килди.

Кайд этилишича, хозирги вактда давлат иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти молиявий баркарор булмагани учун давлатга огир юк булиб колмокда. Шунинг учун жорий йилдан барча давлат корхоналарини ислох килиш дастури амалга оширилмокда.

“Келгуси йилда “Навоий кон-металлургия комбинати”, “Узбекнефтгаз”, “Узбекгидроэнерго”, “Узавтосаноат” халкаро молия бозорига чикиб, давлат кафолатисиз маблаг жалб килиш имкониятига эга булади.

Тан олиш керак, мутахассисларнинг билим ва малакаси, йирик корхоналарнинг техник имкониятлари уларни мустакил трансформация килиш учун етарли эмас. Шунинг учун электр энергетикаси, нефть-газ ва кимё саноати, машинасозликдаги йирик корхоналар хамда тижорат банкларини ислох килишга Жахон банки, Европа тикланиш ва тараккиёт банки, Осиё тараккиёт банки хамда MacKenzie, Boston Consulting Group, Rothschild каби халкаро тан олинган компаниялар жалб этилди”, – деди президент.

Таъкидланишича, 2021 йилда стратегик ахамиятга эга булган 32 та йирик корхона ва тармокни трансформация килиш ишлари амалга оширилади.

“Банклар фаолиятига ракамли технологияларни кенг жорий этиш эътиборимиз марказида булади. 2021 йилда “Саноаткурилишбанк”, “Асака банк”, “Ипотека банк”, “Алокабанк”, “Туронбанк” хамда “Кишлок курилиш банк”ни хусусийлаштиришга тайёрлаймиз. Камида битта йирик банкдаги давлат улуши стратегик инвесторларга тулик сотилади. Бу борада етакчи Европа банклари билан музокаралар олиб борилмокда.

Таркибий ислохотларнинг яна бир йуналиши давлатнинг иктисодиётдаги иштирокини камайтиришдир.

Биз давлат активларини очик-ошкора ва самарали сотиш учун халкаро молиявий ва хукукий маслахатчиларни жалб этган холда катор корхоналарни хусусийлаштиришга оид кенг камровли ишларни бошладик. Келгуси йилда “Фаргонаазот” ва “Дехконобод калий” заводлари, “Кока-кола ичимлиги” корхонаси, “Билдирсой” ва “Чорвок” оромгохлари, “Ичан калъа” ва Hyatt Regency мехмонхоналари, “Пойтахт” бизнес мажмуаси, алкоголь, ёг-мой каби тармоклардаги 83 та йирик корхонадаги давлат улуши сотувга куйилади.

Умуман олганда, давлат улуши булган корхоналар сони келгуси икки йилда камида 3 баробар кискартирилади”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Кийнокка солиш, шафкатсиз ва гайриинсоний муомалада булиш

Кийнокка солиш, шафкатсиз ва гайриинсоний муомалада булиш холатлари буйича Омбудсманга мурожаатлар охирги 4 йилда 7 …