Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «Давлат карзи: тахлил ва эркин фикр алмашинуви». «Мунозара клуби»дан махсус репортаж
<

«Давлат карзи: тахлил ва эркин фикр алмашинуви». «Мунозара клуби»дан махсус репортаж

13 июнь куни Узбекистон хукумати иктисодий блокининг «Мунозара клуби»да илк учрашув ташкил этилди. Kun.uz журналисти Алишер Рузиохунов модераторлигида утган учрашувда давлат карзи масаласи мухокама этилди.

«Мунозара клуби» мамлакат тараккиётига оид масалалар юзасидан иктисодий мунозара утказиш, ислохотлар самарасини кенг жамоатчиликка етказиш ва турли соха вакиллари жонли мулокотини ташкил этиш максадида тузилган. Унда иктисодий блокнинг барча рахбарлари, халкаро ташкилотлар ва рейтинг агентликлари, илмий соха вакиллари хамда нуфузли мутахассислар фаол иштирок этишди.

Учрашувда барчани рухлантирган икки холат яккол сезилиб турди: клуб аъзолари долзарб масала юзасидан эркин фикр алмашиб, конструктив бахсга кириша олишди. Бу эса президент Шавкат Мирзиёев бошлаган ислохотнинг кучли сиёсий ирода билан давом этишига далолат килади. Шунингдек, суз эркинлиги иктисодий масалаларни хам эркин мулокотлар асосида тахлил этиш имконини бергани алохида кайд этилди.

Жамшид Кучкоров

«Ташки карзни куя турайлик, оддийгина бюджет харажатлари хам ёпик эди. Бюджет сиёсати хакидаги куплаб диссертациялар хам хеч кандай бюджет ракамлари, статистикаларсиз химоя килинганига гувохман. Бундан бор-йуги 3-4 йил аввалги гапларни гапиряпман. 50 ёки 60 йил аввалги гапни эмас», дея таъкидлади бош вазир уринбосари, Иктисодий тараккиёт ва камбагалликни кискартириш вазири Жамшид Кучкоров.

Лойиха бош ахборот хамкори булмиш Kun.uz нашри журналисти Алишер Рузиохуновнинг учрашувда модератор сифатида иштирок этгани, хеч ким аввалдан тайёрланган когоздаги матнни укиб бермагани, колаверса, турли мазмундаги танкидларни муроса билан тинглаш – суз эркинлиги расмий доираларда яна бир погона ошганини курсатмокда.

Ахадбек Хайдаров молия вазири уринбосари

Учрашувга кадар клуб аъзолари мухокама учун жорий даврда долзарб иктисодий масалалар каторида давлат карзини танлагани хам бежиз эмасди. Негаки, 5 июнь куни «S&P» халкаро рейтинг агентлиги Узбекистон суверен кредит рейтинги буйича кутилмасини «баркарор»дан «салбий»га узгартирганди. Айнан «S&P» вакили Максимилан Макгроу хам мунозараларда иштирок этиб, агентликнинг мазкур карорига шарх бериб утди.

«Рейтингни BB- даражасида колдирдик хамда прогнозни баркарордан салбийга узгартирдик. Амалдаги рейтингда хеч кандай узгариш йук, рейтинг хануз бир хил даражада, шунчаки, келгуси 12-24 ой ичида рейтингни туширишимиз эхтимоли купрок. Шундай килиб, келгуси йилда биз буни диккат билан куриб чикамиз, аммо хозирча рейтинг аввалгидек», дейди у.

Макроунинг айтишича, жорий йил охирига бориб, агентлик мамлакатнинг ликвид ташки активлари ялпи ташки карзни копламаслигини кутмокда. У ислохотлар ва эришилган барча ютукларни эътироф этиб, салбий прогнозни тугридан тугри давлат карзи усиб бориши билан боглади.

Яна бир нуфузли халкаро рейтинг агентли – «Fitch» эса Узбекистоннинг рейтинг позициясини BB- «баркарор» кутилма билан саклаб колган. Агентлик вакили Эрик Ариспе «S&P» фаркли рейтинг бахосини изохлади.

«Ислохотлар икки сабабга кура ахамиятли деб уйлаймиз: биринчидан, ислохотлар COVID-19 инкирозидан кейинги жадал суръатлар билан тикланиш учун Узбекистоннинг мустахкам асосларини куллаб-кувватлаш учун мухимдир. Ушбу инкирозга карши курашиш кийин булишига карамай, таркибий ислохотлар давом этмокда, масалан, молия секторида ислохотлар хукумат томонидан давом эттирилмокда, бу эса уз навбатида бизни кувонтиряпти», дейди у.

Ариспенинг сузларига кура, Узбекистоннинг давлат карзи катта эмас, аммо бу мутлак маънода пастлигини хам англатмайди. Шунинг учун карз бу йил ЯИМнинг 35 фоизигача кутарилиши прогноз килинмокда.

Тимур Ишметов

«Мунозара клуби»нинг илк йигилишида Молия вазири Тимур Ишметов Узбекистонда жорий йилда ташки карз олиш динамикаси бирмунча фаоллашгани, ички захиралар булатуриб, биринчи навбатда ташки карзга мурожаат этишдан максад ва режалар кандай булгани хакидаги саволга жавоб берди.

Учрашув иштирокчилари ташки карз масаласига деярли ижобий каради, аммо ундан самарали фойдаланиш масаласида хавотир ва эътирозини билдирган. Масалан, мустакил эксперт Абдулла Абдукодиров бу хакда шундай дейди:

– Ташки карз олишдан аввал уни самарали ишлатадиган бирор дастур борми ёки йукми? Менимча, агар шундай дастур булса ва унда у ёки бу йуналишга аник пул микдори белгиланган булса, бу пулларни топиш механизми (ташки карз ёки эмиссия) иккинчи масала буларди.

Мамаризо Нурмуратов

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ички карзлар буйича саволларга жавоб бериб, МБ томонидан бевосита давлатга, хукуматга карз бериш инфляцияга олиб келишини билдирди.

«Марказий банк тугрисида»ги конунларимизда, шунингдек, хамма ривожланаётган мамлакатларда хам, ривожланган, бозор тамойилига асосланган давлатларда хам Марказий банкнинг бевосита хукуматга, давлат бюджетига бевосита кредит беришлари бу инфляцион омил сифатида бахоланиб келган. Шу нуктайи назардан биз хам бу нарсани тан оламиз.

Абдулла Абдукодиров мустакил эксперт

Буни кундалик хаётимизда хам билиб боряпмиз. Утган йили, ундан олдинги йилларда имтиёзли кредитлар берилгани, ундаям Марказий банк хисобидан берилмаган булса-да, банк-молия сохасига, кредит сиёсатига маълум даражада таъсирини утказди. Шу нуктайи назардан олиб карайдиган булсак, ички бозоримизда пул массаси купайиши уз-узидан албатта инфляцияни олиб келишга жуда катта омил булгани муносабати билан биз бу инструментдан фойдаланишни лозим курмаганмиз», дея кайд этган МБ раиси.

Гарчи мунозара бир соат ичида утиши режалаштирилган булса-да, карийб уч соат давом этган учрашувда барча томонлар чинакамига мунозарага киришиб кетишди. Клубнинг илк учрашувини Kun.uz’нинг Youtube сахифасида тулик томоша килиш мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

93VIpzAlPSH_CMKT1QrPYuIML8VlDm6a

Президент ахоли томоркалари буйича янги карор имзолади

Президент “Ахоли томоркаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг кушимча чора-тадбирлари тугрисида”ги карорни имзолади. Узбекистон фермер, дехкон хужаликлари …