Главная / Сиёсат / Давлат харидлари тугрисидаги конунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
<

Давлат харидлари тугрисидаги конунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан 2021 йил 14 январ куни имзоланган 666-сонли конунга асосан давлат харидлари тугрисидаги конунчиликни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексга киритилган 175-8-моддага кура, куйидаги турт тоифа хукукбузарлик учун жавобгарлик белгиланди:

  • давлат харидлари режаларини, шу жумладан режа-жадвалларини шакллантириш ва жойлаштириш тартиби буйича конунчилик талабларига риоя этмаслик, шунингдек давлат харидлари тугрисидаги конунчиликда назарда тутилган холларда давлат харидларини амалга ошириш чогида махсус ахборот порталига давлат харидлари буйича эълонлар жойлаштириш тартибини, мажбурий мухокама утказиш тартиби ва муддатларини хамда давлат хариди натижаларини жойлаштириш муддатларини бузганлик учун базавий хисоблаш микдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 115 минг сумдан 2 млн 230 минг сумгача) микдорда жарима;
  • давлат харидлари тугрисидаги эълонларга ва харид хужжатларига конунчиликда такикланган хамда ракобатни чекловчи ахборотни, хаволалар ва талабларни киритиш, харид хужжатларини тасдиклаш хамда буюртмаларни шакллантириш тартибларини бузганлик учун мансабдор шахсларга базавий хисоблаш микдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача (2 млн 230 минг сумдан 3 млн 345 минг сумгача) микдорда жарима;
  • товарларни, ишларни ва хизматларни етказиб берувчиларни тендер утказиш йули билан аниклаш талабларини бузиш, шунингдек давлат харидлари тугрисидаги конунчиликка мувофик товарларни етказиб берувчини, иш бажарувчини ва хизмат курсатувчини ракобатли харид усули воситасида аниклаш белгиланган холларда, давлат харидларини ягона етказиб берувчидан ёки тугридан-тугри шартномалар асосида амалга ошириш тугрисида карор кабул килганлик учун мансабдор шахсларга базавий хисоблаш микдорининг 15 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 345 минг сумдан 4 млн 460 минг сумгача) микдорда жарима;
  • давлат харидлари жараёнидаги аффилланганлик ва манфаатлар тукнашуви хакида давлат харидлари тугрисидаги конунчиликда белгиланган тартибда хабар бермаслик, шунингдек давлат харидлари тугрисидаги конунчиликда назарда тутилмаган холларда, давлат харидлари буйича таклифларни кабул килмаслик ёки таклифларни такдим этиш муддатларини давлат харидлари тугрисидаги конунчилик талабларига зид равишда кискартириш, шунингдек таклифлар солинган конвертларни очиш ва харид хужжатларига мувофик таклифларни бахолаш талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга базавий хисоблаш микдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 460 минг сумдан 6 млн 690 минг сумгача) микдорда жарима солиш жазоси кулланади.

Эслатиб утамиз, аввалрок Аксилкоррупция агентлиги директори Акмал Бурхонов амалдаги конун хужжатларига давлат харидлари тугрисидаги конунчиликни бузганлик учун жавобгарлик масаласи киритилаётганини маълум килганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Y3LYavBWBjhXiGkD1cadlGp3SQMz8yl5

Тошкент вилояти хокими ишдан олинди. Унинг урнини Жахонгир Ортикхужаевнинг собик уринбосари эгаллади

Тошкент вилояти хокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди. Узбекистон президентининг бу хакдаги фармони эълон килинди. …