Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Давлат банкларидан 6таси хусусийлаштирилади
<

Давлат банкларидан 6таси хусусийлаштирилади

Президентнинг 12 майдаги фармони билан, 2020–2025 йилларда Узбекистон банк тизимини ислох килиш стратегияси тасдикланди.

Фото: Shutterstock

Хужжатга асосан, халкаро молия институтлари кумагида «Ипотека-банк», «Узсаноаткурилишбанк», «Асака», «Алокабанк», «Кишлок курилиш банк» ва «Туронбанк»даги давлат улушлари боскичма-боскич хусусийлаштирилади.

Давлат акциялари пакети сотувга чикарилишидан олдин бу банкларда трансформация жараёни утказилади.

Кайд этиш керак, ушбу 6та банк сирасидаги «Узсаноаткурилишбанк» ва «Асака» банклари – капитали ва активлари микдори, кредит ва депозит портфеллари хажми буйича Узбекистондаги иккинчи ва учинчи ракамли банклар саналади.

Мамлакатдаги энг йирик банк – «Ташки иктисодий фаолияти Миллий банки», шунингдек, «Агробанк» ва «Микрокредитбанк» устав капиталларида давлат улуши саклаб колинади.

Бундан максад – банк тизимини ислох килиш даврида ахолининг молиявий хизматларга булган талабини кондириш, инвестиция лойихаларини куллаб-кувватлаш механизмини («лойихалар фабрикаси») кенг жорий килиш, банк хизматларининг худудий камровини таъминлаш.

Шунингдек, айрим банклар фаолиятини диагностика килиш ва молиявий ахволини бахолаш асосида, меъёрий талабларидан хамда кайта ташкил этишнинг иктисодий жихатдан максадга мувофиклигидан келиб чиккан холда конун хужжатларига мувофик консолидация килинади.

«Пойтахт банк» ва «Узагроэкспортбанк»ни кайта ташкил этиш режалаштирилган.

Президент фармони билан, Молия вазирлиги хузурида вазирликнинг тасдикланган штатлар сони доирасида Давлат улушига эга тижорат банкларини трансформация килиш ва хусусийлаштириш буйича Лойиха офиси ташкил этилади ва унга куйидаги хукуклар берилади:

  • тижорат банкларини трансформация килиш ва хусусийлаштириш жараёнларига маслахатчи сифатида халкаро консультантларни жалб килиш;
  • тижорат банкларини трансформация килиш, шунингдек, улардаги давлат акциялари пакетини хусусийлаштиришга доир масалаларда халкаро молия институтлари ва салохиятли хорижий инвесторлар билан музокаралар олиб бориш ва битимлар тузиш.

Лойиха офисига Молия вазирининг биринчи уринбосари Омонулло Насриддинхужаев рахбарлик килади.

Марказий банки ва Молия вазирлигига 2024 йилдан кечиктирмай Халкаро валюта жамгармаси ва Жахон банки дастури (FSAP) асосида молиявий сектор холатини бахолаш вазифаси топширилди.

«Вазирликлар, идоралар ва махаллий давлат хокимияти органлари рахбарлари томонидан банкларнинг, шу жумладан, кредит портфели ва банк активларини шакллантириш билан боглик тадбиркорлик таваккалчиликларини бошкариш фаолиятига аралашиш такиклансин.

Узбекистон Республикаси Бош прокуратураси банклар ва банк фаолияти тугрисидаги конунчиликнинг банклар фаолиятига давлат органларининг маъмурий аралашувига йул куймаслик кисми ижро этилиши устидан назоратни кучайтирсин», – дейилади фармонда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

«АИ-80 бензини 4 минг сумдан хам арзонлашига ишончим комил» — «Узбекнефтгаз» раиси уринбосари

Маълум булишича, «Узбекнефтгаз» апрель охири – май бошида брент маркали нефть нархи 22-25 доллар булган …