Главные новости
Главная / Жамият / Давлат айбловчиси милиция бошлигини 5 йилга камашни суради
<

Давлат айбловчиси милиция бошлигини 5 йилга камашни суради

13 ноябрь куни жиноят ишлари буйича Самарканд вилояти Ургут тумани судида судья А. Ахмадов раислигидаги суд мажлисида Кашкадарё вилоят, Карши тумани ИИБ бошлиги Жахонгир Ражабовга оид жиноят ишини куриб чикди. Суд мажлисида давлат айбловчиси А. Расулов собик милиция бошлиги Жахонгир Ражабовни 5 йилга озодликдан махрум килишни суради.

Прокурор фикрича, жазонинг 2 йили камокда, 3 йили манзил колонияларда уталиши лозим.

Шунингдек, милиция бошлиги зиммасига жабрланувчиларга келтирилган моддий ва маънавий зарарлар фукаролик судлари оркали ундирилиши белгиланди.

Милиция бошлигининг химоя тарафи эса унинг мансаб ваколатидан четга чикмагани, чикиши хам мумкин эмаслигини айтишмокда. Чунки кишлок хужалиги фаолияти унинг мансаб ваколатларига кирмайди. Аксинча, унга бу ваколатлар хукумат сиёсати доирасида белгиланган. Узбекеистон Республикасининг “Давлат хокимяти тугрисида”ги, “Милиция тугрисида”ги Конунларида хам бундлай ваколатлар курсатилмаган.

“Собик милиция бошлиги Узбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси 1-кисми (Хокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чикиш)да курсатилган жиноятни содир этишда айбланмокда.

Суд шу йилнинг 24 ноябрида уз хукмини эълон килиши мумкин.

Карши тумани ИИБ собик бошлиги Жахонгир Ражабов бугдой режасини бажролмаётган фермерларни бир сафга куйиб, мунтазам калтаклаб келганлиги хакида Озодлик жорий йилнинг 27 июнида хабар берган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

JveI1f2itzmzbgiX32ObIFVVXX-mVYrf

70 дан купрок давлат озик-овкат чикиндиларини камайтиришга келишиб олди

70 дан купрок давлат ёмон совитиш окибатида айнийдиган озик-овкат махсулотлари микдорини камайтириш учун купрок саъй-харакатлар …