Главная / Маданият / Дарёда окизилган пул

Дарёда окизилган пул

Бир киши тижорат максадида сафар килмокчи булган экан. Лекин савдо учун туплаган моли озлик килиб, бошка бир кишидан минг динор карз бериб туришини суради.

Пул эгаси карз бериб туришга кунди-ю, лекин карз бераётганига бирон кишининг гувох булишини сураб, карзни уз вактида кайтаришига кафил

буладиган киши хам олиб келишини талаб килди.

Карз олаётган киши: Бу ишга Аллохнинг Узи гувох ва кафил булишига нима дейсиз? – деб суради.

Пул эгаси: Булди, тугри айтдинг, – деб унга сураган микдорида минг динор карз берди,

Сунг карзни тулаш муддатини белгилаб олдилар.

Савдогар кузлаган тижорат учун сафар килди ва кутганидан хам зиёда фойда топди.

pul

Карзни кайтариш учун белгиланган муддат якинлашгач, киргокка келиб кайтиш максадида кема излади. Карз олаётганида Алллохни гувох килиб, карзни уз вактида кайтариб беришига Аллох кафил, дегани ёдига тушиб, зир-зир югурди. Лекин, аксига олиб, унинг шахрига кетадиган хеч кандай кема топа олмади.

Шунда дарёдан окиб келаётган бир дарахтнинг танасига – бир ёгочга кузи тушди. Ёгочни олиб, бир ерини озрок уйди-да, тешик ичига минг динор тилла тангани солиб, карз эгасига мактуб хам ёзиб куйди. Мактубда узининг исми шарифини айтиб, карз берган кишининг номига хитоб килиб, белгиланган вактда етиб бориш учун кема топа олмаганини айтиб, узр килди.

Сунг тешикни махкамлаб ёпди-да, дарёдан окизиб юборди. Аллох субхонаху ва таолонинг гувох ва кафил булишига розиман, деб тантилик килган карз эгасига ушбу амонатни уз вактида етказгин, деб Аллохдан суради. Дарё тулкинлари ёгочни кутариб олиб кетиб, савдогарнинг кузидан гойиб булди.

Келишилган куни карз берган киши хам киргокка чикиб савдогарни кутди ва уни топа олмади. Уйига кайтаётиб, дарёда окиб келаётган бир дарахт танасига кузи тушди-да, утин килмок максадида кутариб олди. Манзилига кайтгач, дарахт танаси ичидан солиб куйилган пул билан мактубни топиб олди, сунг Аллохга куп хамду санолар айтди.

Бир неча мудат утганидан кейин карз олган киши хам уз шахрига кайтиб келди. Келиши билан карз берган кишини олдига бориб, ундан узр суради-да, унга минг динорни кайтариб берди.

Карз берган киши: Аллох сен ёгочда юборган пулингни саклаб, карзни уз вактида тулагансан. Бу пуллар сеники, мен уз хаккимни олиб булдим. Сени Аллох яхшилик билан мукофотласин, эй ростгуй, амонатдор киши, – деб дуо килди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

boy-chest-

Энг амонатдор киши – ким?

Ёзнинг кок уртаси, кунлар роса кизиган, иссик авжига чиккан палла эди. Усмон ибн Аффон – …