Главные новости
Главная / Жахон / Дания улкан сунъий ороллар курмокчи
<

Дания улкан сунъий ороллар курмокчи

Оролларнинг хар бирида икки гигаваттдан электр энергияси ишлаб чикарилади. Бу хозирда Даниядаги барча уй хужаликлари истеъмол киладиган электр энергияси микдоридан купрокдир.

Дания иклим узгаришига карши кураш дастури доирасида иккита улкан сунъий орол куриш ва уларда шамол электр станцияларини жойлаштиришни режалаштирмокда. Бу хакда Handelsblatt нашри хабар берди.

Ороллар Шимолий ва Болтик денгизларида курилади. Даниянинг иклим, энергетика ва курилиш масалалари буйича вазири Дан Йоргенсеннинг сузларига кура, лойиха киймати бир неча юз миллиард дания кронасига тенг булади.

Мамлакат хукуматининг режасига кура, лойиха хусусий инвесторлар томонидан молиялаштирилади. Агарда давлат хам ороллар курилишга хисса кушадиган булса, унинг улуши жуда кам булади, деб ёзади Reuters.

Кироллик иклим вазирлигининг маълумот беришича, оролларнинг хар бирида икки гигаваттдан электр энергияси ишлаб чикарилади. Бу хозирда Даниядаги барча уй хужаликлари истеъмол киладиган электр энергияси микдоридан купрокдир. Мамлакат хукумати ортикча энергия Европанинг бошка мамлакатларига экспорт килинишини билдирди.

Дания 2030 йилга келиб ис гази ажралиб чикишини 1990 йилдагига нисбатан 70 фоизга камайтиришни максад килган. Копенхаген яшил технологияларни ривожлантириш учун катта маблаг сарфламокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

LSlmq_EnR9JHZqft_iE0r0cNYA56Bwf2

«Ватан углони» харбий-ватанпарварлик ташкилоти ташкил этилади

“Ватан углони” болалар ва усмирлар харбий-ватанпарварлик ташкилоти фаолияти ташкил этилади. Президентнинг “Узбекистон Республикаси “Ватан углони” …