Главная / Маданият / Дангара хокими жавоб хатидан 100 га якин хато топилди

Дангара хокими жавоб хатидан 100 га якин хато топилди

Сурхондарёда унлаб ИИБ мансабдорлари ишдан бушатилди. Дангара хокими журналист фаолиятига тускинлик булмаганини иддао килмокда. Узбекистон бозорларида ковун ва тарвуз нархи арзонлаётгани йук. Жорий хафта матбуот шу каби вокеалар хакида хабар берди.

_____________________________________________________________

Ички ишлар вазири хизмат вазифасига локайдлик килган унлаб мансабдорларни ишдан олди

Узбекистон Ички ишлар вазири Пулат Бобожонов Сурхондарё вилоятида жиноятчиликка карши курашиш холатини урганди (“Постда”, 8 август). Вазир асосан муаммоларга эътибор каратган. Кайд этилишича, вилоятнинг айрим шахар ва туманларида жиноятчиликка карши курашиш чора-тадбирлари тизимли олиб борилмаётгани сабабли оила ва кушничилик доирасидаги жиноятлар, айникса, котиллик, касддан баданга шикаст етказиш каби ута огир ва огир жиноятлар хамон юкорилигича колмокда. Хизмат вазифасига локайдлик ва сусткашлик билан муносабатда булган унлаб рахбар кадрлар ишдан олинган. Ишдан бушатилганлар орасида Сурхондарё вилояти ИИБ Хукукбузарликлар профилактикаси бошкармаси бошлиги И.Халилов, Шеробод тумани ИИБ бошлиги Д.Кенжаев, Термиз шахар ИИОФМБ бошлиги Ж.Хасанов ва бошка бир катор мансабдорлар бор.

Дангара тумани хокими журналист фаолиятига тускинлик килганидан тонди

Фаргона вилояти Дангара тумани хокими С.Аминжонов “Жамият” газетасига гиж-биж хатоларга тула жавоб хати йуллаган (“Жамият”, 3 август). Туман рахбарининг икки бетгина хати 95 та имловий ва услубий хатолар билан ёзилган. Аввалрок Дангара тумани хокими газета мухбирининг касбий фаолиятига тускинлик килган хакида макола чоп этилган эди. Туман хокими жавоб хатида журналист фаолиятига тускинлик килганидан тонган. Колаверса, худуддаги ижтимоий-иктисодий муаммоларни хаспушлашга уринган. Газета тахририяти эса Дангара хокимини эскича фикрлашдан воз кечишга ундаган. “Муаммони инкор килиш билан хеч бир натижага эришиб булмайди. Танкидни тугри кабул килиб, унда акс этган масала ечимини топа олгангина ютади”, дея эслатади газета.

Узбекистонда ковун ва тарвуз нархи кимматлигича колмокда

Узбекистон бозорларида ковунва тарвузнинг нархи кимматлигича колмокда (“Даракчи”, 9 август). Утган йилларда дастлаб киммат булган ушбу полиз махсулотлари бахоси арзонлашиб кетар эди. Аммо бу йил августнинг биринчи ун кунлиги утган булса-да, Тошкент бозорларида тарвуз ва ковуннинг энг арзони 12 минг сумдан сотилмокда. Кайд этилишича, тарвуз ва ковун нархининг кам ва кимматлигига экин майдонларининг кискаргани сабаб булмокда. Колаверса, полиз махсулотларининг хорижга экспорт килиниши хам нархга таъсир этмокда. “Узагроэкспорт” ширкатининг Жиззах вилоятидаги вакили Одил Зариповга кура, биргина Жиззахдан Россия ва Латвияга 370 тонна ковун экспорт килинди. Газетага кура, узбекистонликлар витаминларга бой ковун ва тарвуздан туйиб ейиши учун уларни етиштиришни купайтириш ва ички бозорда арзон нархни саклаб колиш керак.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …