Главные новости
Главная / Жамият / «ДТМ узгармаса, фойдаси йук» — таълимдаги икки имтихон бирлаштирилиши хакида эксперт билан сухбат
<

«ДТМ узгармаса, фойдаси йук» — таълимдаги икки имтихон бирлаштирилиши хакида эксперт билан сухбат

Узбекистонда умумтаълим мактаблари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ва олий таълим муассасаларига кириш имтихонларини унификация килиш ва ягона имтихонни жорий этиш режалаштирилмокда.

Бу буйича эълон килинган президент карори лойихасида 2021-2022 укув йилида тажриба синов тарикасида Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган худуддаги умумий урта мактаб ва академик лицей, 2022-2023 укув йилидан эса барча имтихонлар унификация килиниб, ягона тест синовларини утказиш йулга куйилиши таклиф килинмокда.

Kun.uz мухбири таълим дастурлари, педагогика ва тестология буйича эксперт Комилжон Жалилов билан интервью ташкил килди ва янги тизим буйича пайдо булаётган бир катор саволларга жавоб олди.

– Мактаб битирувчилари аттестацияси ва ОТМга кириш имтихонлари бирлаштирилиши – таълим тизимида сезиларли, кескин кадам. Сизнингча, узгариш нима учун килиняпти ва у бизга реал ижобий узгаришларни бера оладими?

– Бу, албатта, жуда катта кадам. Мен узим анчадан бери бундай бирлаштириш зарурати хакида бонг уриб келаман ва нихоят, бу борада реал кадамлар ташлана бошлангани кувонарли.

Кизик жихати – реал кадамлар президент гапидан, кароридан кейин ташлана бошланди. Яъни бизда шунча вазирликлар ва бошка ташкилотлар булса хам, хар бирининг аник вазифаси, ваколат доираси булса хам, негадир бирор сохага бирон бир янгилик кириб келиши учун албатта президент аралашиши, президент нимадир дейиши керак. Хеч бир ташкилот узидан билиб, «мана бу сохага мана бу янгиликни олиб кирайлик», демайди. Унда шунча ташкилотнинг нима кераги бор, деган савол тугилади.

Асосий масалага кайтсак. Назаримда, мактаб битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ва кириш имтихонларини бирлаштиришнинг энг катта ижобий тарафи – болалар учун ортикча стресснинг олдини олинади. Тасаввур килинг, мактабни битираётган бола киска вакт ичида хам мактабида якуний давлат аттестациясини топшириши керак, хам ОТМга кириш имтихонларига тайёрланиши керак. Бу хар кандай бола учун ортикча юклама. Энди бу иккита жараён бирлашиб, бола ортикча юкламадан халос булади.

Иккинчи жихати. Тан олиш керак, мактабдаги якуний давлат аттестацияси аксар холларда формал, номига утадиган, боланинг реал билимини курсатиб бермайдиган жараён. Оддий савол. Битта мактаб якуний давлат аттестациясида бир фандан укувчига «беш» бахо куйди. Шу «беш» билан бошка мактаб уз битирувчисига куйган «беш» тенг кучли, яъни икки битирувчининг билим даражаси тенг деб ишонч билан айта оламизми? Назаримда, йук. Сабаби – мактабда куйиладиган бахолар куп холларда субъектив, боланинг хакикий билим даражасини акс эттирмайди. Мактаб битирувчилари билимига ташкаридан бахо берилиши мактабларни объектив солиштириш имконини беради.

Шу билан бирга, эълон килинган карор лойихасини укиб шундай хулосага келдим: бизда, мавжуд шарт-шароитларда бу узгаришнинг узбек таълим тизимига хакикатда реал ижобий узгаришлар олиб келиши даргумон. Бунинг сабаби тест синовларини утказишга масъул ташкилот – Давлат тест марказининг тест саволларини (тестологияда, яъни бахолаш хакидаги фанда «тест топшириклари» дейилади) тузишга булган ёндашувидир.

Шу соха мутахассиси сифатида менда шундай таассурот пайдо булдики, Давлат тест маркази учун тест топширикларининг тестологияда кабул килинган талаблар, стандартларга жавоб бериши, уларнинг валидлиги, ишончлилиги – унинчи, боринг-ки, йигирманчи даражадаги масала. Асосийси – жараённи «силликкина» утказиб олиш ва хисобот бериш: «шунча абитуриент катнашди, уртача балл шунчани ташкил этди». Бирок тест топширикларининг яратилиши, апробациясидан бошлаб, тест натижаларининг кайта ишланиши ва эълон килинишига – бирон бир бир боскич тестологиянинг хатто энг оддий талабларига жавоб бермайди.

Мисол учун, дарсликда кузга «чиройли» куринган хар кандай жумла олинади ва унинг асосида тест топшириги тузилади. Хеч ким уйлаб утирмайди: тухта, узи бу тест топшириги мактаб боласи эгаллаши керак булган кандай компетенцияни текширяпти? Хатто элементар тест топшириклари спецификацияси хам мавжуд эмас. Вахоланки, бундай хужжат (спецификация) расмий манбада эълон килиниши ва тест тузишда унга катъий риоя килиниши керак.

Мана шундай тест топшириклари билан база тулдирилади, бу базанинг маълум бир кичик фоизигина тор доирада апробациядан утказилади ва шу асосда бутун база хакида хулоса чикарилади. Вахоланки, хар кандай тест топшириги кенг микёсда апробациядан утказилиши керак – базадаги айрим топшириклар асосида бутун базадаги топширикларнинг сифати хакида хулоса чикариш мумкин эмас.

Кейин, топшириклар компьютерда генерация килиниб, тест вариантлари тузилади, лекин тест натижаларини эълон килишда натижалар ягона шкалага келтирилмайди, шунчаки абитуриентнинг тугри жавоблари сони маълум бир коеффициентга (3.1, 2.1 ва хоказо) купайтирилади. Вахоланки, кенг микёсда ва доимий равишда утказиладиган хар кандай тест натижалари ягона шкалага келтирилиши керак, чунки турли тест вариантларини ечган абитуриентларнинг натижаларини солиштириш имкони булиши керак.

Куриб турганимиздай, жараён бошдан охиригача биронта хам илмий талабга жавоб бермайди.

Жараённинг илмий талабларга жавоб бермаслиги жуда катта муаммони тугдиради: илмий асосланмаган тестлар таълим тизимини хароб килиши илмий адабиётларда куп давлатлар мисолида етарлича уз исботини топган. Шундай муаммолардан бири – мактаб бериши керак булган компетенциялар бошка, тест эса бутунлай бошка нарсани текширади. Бу дегани уша-уша холат кайтарилаверади: юкори синфлар укувчилари мактабга номига катнайди ёки уларнинг ота-оналари боласининг имкон кадар мактабга катнамаслиги чорасини кидиради, бола эса тест учун хотирасини чархлаш ва механик тезлигини ошириш максадида репетиторма-репетитор югуради.

Давлат тест маркази уз ишига булган ёндашувни узгартирмас экан, ёки юкори турувчи ташкилотлар, жамоатчилик ДТМни шунга мажбурламас экан, мактаб битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ва кириш имтихонларини бирлаштириш узбек таълим тизимига ижобий узгаришлар олиб келишини кутиш мантиксизликдир.

Карийб 30 йил давомида ДТМ томонидан ишлатиладиган тестларнинг валидлиги, ишончлилиги буйича биронта хисобот эълон килинмаган. Биронта матбуот анжумани ёки брифингда ДТМ бундай натижаларни жамоатчиликка эълон килмаган.

Эълон килинган карор лойихасида хам факат ташкилий, жараён билан боглик масалалар хакида гап кетган, хатто тест натижалари асосида мактаблар рахбарлари ва укитувчилари рагбатлантириши айтилган, лекин лойиха муаллифи булмиш ДТМ карор лойихасининг бирон жойида узига тестларни илмий асослаб бериш вазифасини юкламаган.

АКШда, масалан, тестга масъул ташкилотлар уз тестларининг валидлиги ва ишончлилигини исботлай олмаса, хар кандай абитуриент судда уларни «олиб бориб, олиб келади». Биз хам ёки шундай ишлашимиз керак, ёки купол килиб айтганда карам шурвани йигиштиришимиз керак.

– Бу тизимдаги коррупция хакида хам куп гапиришади. Олий таълимга киришдаги коррупция холатлари энди бирлашган имтихон жараёнларига кучади, деб тахмин килаётганлар кам эмас. Янада кенгрок масштабда. Шу каби тахминларга фикрингиз кандай?

– Балки. Бу буйича фикр билдиришим кийин. Шу ёз давомида ОАВларда неча марта хали у, хали бу олийгох вакилларининг «укишга киритаман» деб пул олаётганда кулга тушгани хакида янгиликлар таркалди? Кунда-кунора шундай янгиликлар чикиб турди, тугрими? Лекин бирон марта уша укишга киритишни ваъда килаётганларнинг оркасида кандай кучлар тургани урганилмади, иш мантикан охиригача олиб борилмади.

Ахир уша олийгох вакили хам кулидан келмайдиган ишга бировни ишонтириб пулини олмайди, назаримда. Бир нарсага ишонган, бир нарсани режалаштирган булиши керак.

Коррупцияга карши кураш самимий булиши керак ва факат пастдаги «майда баликлар» билан чекланмаслиги керак. Акс холда хар кандай тизимда коррупцион холатлар булаверади.

– Халкаро тажриба хакида гаплашсак. Айтинг-чи, бирлашган тизимдан хозирда кайси давлатлар фойдаланмокда ва бу уларда кандай натижа беряпти? Тугри, юкорида айтганингиздек, кайсидир тизим апробацияси турли давлатларда турлича натижа берар, лекин кандайдир хулосаларни килиш мумкин.

– Бундай тизимда ишлайдиган давлатлар куп. Масалан, Буюк Британияда мактаб битирувчиси топширадиган «A level» (А даража) деб аталадиган имтихонлар натижаларига караб ОТМларга кабул килинади. Кизиги – у ерда бундай имтихонларни утказишга масъул бир канча нодавлат ташкилотлари мавжуд ва мактаб исталган бирига мурожаат килиши мумкин.

АКШда хам мактаб битирувчиларининг имтихонларини бир канча нодавлат ташкилотлари утказишади. ОТМларнинг бундай ташкилотлар берадиган натижаларига ишониши сабаби – юкорида кабул килинган карор ёки фармон эмас, балки шу ташкилотларнинг уз тестларини илмий асосда исботлаб бера олиши.

Россияда мактаб битурувчилари топширадиган «ЕГЭ» (ягона давлат имтихони) деб номланадиган имтихон мавжуд. Куп Европа давлатларида – «Матура» ёки «Абитур». Бу тизим ишлатиладиган давлатларда уларнинг тарафдорлари хам, каршилар хам етарлича топилади. Лекин энг асосийси – тестларнинг илмий асоси, валидлиги, ишончлилиги буйича илмий изланишлар олиб борилади, маколалар, хисоботлар эълон килинади, тестларнинг таълимга ижобий ёки салбий таъсири доимий мониторинг килиб борилади. Бу эса соха мутахассислари ва жамоатчилик назоратини таъминлайди, тест билан шугулланадиган ташкилотларни уз билганича иш килмасдан, илмий талаблар билан хисоблашишга мажбур килади.

– Имтихонлар бирлаштирилиши хакида уйлар экансиз, хаёлга беихтиёр дунёнинг энг кучли ОТМлари: Йель, Харвард, Стенфорд ёки Оксфордга буладиган имтихонлар келади. Бу жуда мураккаб ва мустакил тизим. Бизда бу масала кандай хал килинади?

– Юкорида айтдим, бундай тизим амал киладиган давлатларда тизимни куллаб-кувватлайдиганлар хам, каршилар хам топилади. Яна бир нарса. Харвардга ухшаган олийгохлар хусусий, улар молиявий жихатдан хам, академик жихатдан хам мустакилдирлар. Бундай олийгохларнинг ички ишига мамлакат президенти хам аралаша олмайди.

Умуман, АКШда, Европа давлаларида хар кандай масала давлат рахбари ёки хукумат карори билан тартибга солиниши одати мавжуд эмас. Хеч эшитганмисиз Британия ОТМларида янги йуналишлар Елизавета II фармони билан ташкил килинишини? Ёки Германия олийгохи Ангела Меркел фармони билан кимгадир фан доктори даражаси берганини?

Балким Харвард бошкаларга нисбатан кучлирок талаб куя олгани учун хам Харварддир? Ахир хамма хам Харвардда укийвермайди-ку. Кимларни, кай асосда укишга кабул килишини хам мустакил хал кила олмайдиган олийгохдан оламшумул илмий янгиликлар кутиш мантиксизлик, назаримда.

Илёс Сафаров сухбатлашди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

FQfwhXkiORa1Nf8bCekvolLsJkoGTZS

Ташки карз – хатарми ё имконият? Иктисодчи билан сухбат

Узбекистонда давлат ташки карзи ракамларда усиб бораётгани хавотирларга сабаб булмокда. Мутахассис вазиятни тахлил килиб, ушбу …