Главные новости
Главная / Жамият / ДХХ раиси Яккабогга борди
<

ДХХ раиси Яккабогга борди

27 июль куни ДХХ раиси Абдусалом Азизов Кашкадарё вилоятининг Яккабог тумани, «Эски Яккабог» худудида булиб, холат юзасидан вилоят масъуллари билан мулокот килди. Бу хакда туман хокимлиги матбуот хизмати рахбари Бозор Азизов маълум килди.

Бозор Азизовнинг сузларига кура, Абдусалом Азизов Бахриддин Исомовга тегишли савдо ва маиший хизмат курсатиш дукони бетон гиштдан курилган бино эканлигини таъкидлаб, бу бинони бузишга уринган туман масъуллари ишини коралаган.

1vqmcht1e8amzqm-chu8lo_rmnq9llb3

— ДХХ раиси тадбиркор дукони бузилиши юзасидан фикр билдирар экан, «Одатда пахса девордан булган ёки бугунги кун талабига жавоб бермай колган бино бузилади-ку, нега тадбиркорнинг бу биносига тегинилди?» деб каттик койиб гапирди, — дейди Бозор Азизов. — Шунингдек, тадбиркорларга халал бериш эмас, аксинча, ёрдам бериш зарурлигини таъкидлади.

Маълум килинишича, ДХХ рахбари билан булиб утган мулокотда Эски Яккабог худуди бир хафта мобайнида «Обод марказ»га айланиши лозимлиги, бунинг учун вилоятдан керакли ёрдам берилиши айтилган.

Туман хокимлиги вакилларининг харакатларидан азият чеккан Низом Вохидов, Дилфуза Бокиева, Фаррух Жабборов каби уй-жойи бузилган 7 нафар, ховли деворлари бузилган 27 нафар, жами 34 кишига 1,7 миллиард сум компенсация пуллари тулаб берилиши таъкидланган.

Бозор Азизовнинг кушимча килишича, хозирча туманга янги рахбар тайинланмаган.

Эслатиб утамиз, 20 июль куни Яккабог тумани хокими уринбосари Мансур Туймаев тадбиркор Бахриддин Исомовга тегишли бинони экскаватор рулига утириб, узи бузмокчи булганида, тадбиркор унинг устига бензин сепиб, ут куйиб юборган эди.

Айни вактда туман хокими уринбосари шифохонада, тадбиркор кулга олинган.

Бу ходиса сунгги кунларда интернетда мухокамалар марказида булди. Сайтимизда хам мазкур холат буйича суриштирув ва тахлилий маколалар эълон килинди.

27 июль куни Кашкадарё вилояти хокими Зафар Рузиев булаётган вокеалар билан якиндан танишиш ва мавжуд муаммоларни хал этиш максадида Яккабог туманига келиб, «Эски Яккабог» кургончасига ташриф буюрган ва бир гурух тадбиркорлар билан учрашган, уларнинг муаммо ва мурожаатларини тинглаган, якунда тадбиркорнинг дукони бузилмайдиган, моддий зарар копланадиган булганди.

Шу куни Узбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида утказилган йигилишда туман хокими Шохмурод Донаев ва туман прокурори Жамшид Халилов ишдан олинди, хоким уринбосари Мансур Туймаевга нисбатан жиноят иши кузгатилгани маълум килинди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

«Туркуаз» иши: туркиялик инвесторларнинг Узбекистонга даъво талаблари 90 фоизга рад этилгани айтилди

2019 йил 4 октябрда Инвестицион низоларни хал килиш буйича халкаро марказ (ICSID) кошидаги Арбитраж суди …