Главная / Жамият / Чуст суви хакида хакикатни излаб. Сув ичишга яроклими ёки йук?
<

Чуст суви хакида хакикатни излаб. Сув ичишга яроклими ёки йук?

Чустдаги адир багридан тортиб чикарилаётган сувнинг овозаси кандай килиб бутун Узбекистонга тез таркалганига хайрон колмай илож йук.

«Минг бор эшитгандан бир марта курган маъкул» дейишади. Интернетда таркалган хабарларга аниклик киритиш учун уша жойнинг узига бориб маълумотлар олишга харакат килдик.

Наманган вилояти, Чуст тумани адирлари ичидаги жойни бизга «Кодиробод» деб айтишди.

Маълум булишича, «Чуст ижара» ММТП худудининг 25 контури дала майдонида Туракургон туман Есин кишлоги, Куккайрагоч махалласи худудидаги «Томчи замин» фермер хужалиги рахбари Абдусаттор Йулдошев тасарруфидаги 20 гектарли бог ва бошка экинларни сугориш учун 500 миллион сум маблаг сарфлаб, 350 метр чукурликда артезиан кудуги тушириб чикарган суви кутилмаганда шундай машхур булиб кетган. Миш-мишларда бу сув турли касалликларга, хатто саратонга даво булиши айтилди.

Бундан турт кун олдин биров юрмайдиган адирлик йули айни пайтда жуда гавжум. Автомашиналар ракамларига караб, бу ерда бутун Узбекистон худудидан мехмонлар борлигини курасиз.

Кир тепасидаги сув чикаётган жойга турт километр колганида машина ва одамлар учун тирбандлик бошланди. Атрофда кулида турли сув идишлари билан ёпирилиб адир тепасига интилаётган турли ёшдаги одамларнинг саногига етиб булмайди.

Охири уша сув чиккан жойга етиб бордик. Эх-хе-е… Тумонат одам. Водий вилоятларини куйинг, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарканд хатто Коракалпогистондан сув олиб кетишга келганларни учратдик.

Видео: Youtube

Адир тепасидан фермер 350 метрдан кавлаб чикарган сув «насос» оркали тортилади. Бир-икки йил давомида чикаётган ва биров шифобахшлигини билмаган сув булоги хозир минглаб одамлар билан тулган. Электр насос юрганда сув чика бошлайди. Икки кун мобайнида икки марта сув берилибди. Факат бу ердаги минглаб одамларнинг тартибсиз харакатлари бизни хайрон колдирди.

Тепалик томон урмалаб чикаётган хар бир одам тугри навбатсиз, сув олиш учун булок олдига шошган. Бир пайт ускуна юриб, сув чикишни бошлаши билан бакир-чакир, ур-туполон ичида колиб кетдик. Худди, умрни узайтирувчи «оби хаёт»ни талашаётган одамларни кургандек буласиз.

Турт-беш минг одам йигилган. Хамма уз «юксак маданияти»ни намойиш килиб, олдинга интиляпти.

Махаллий ахоли, яъни чустликлар оз, тартибсизликни асосан мехмонлар келтириб чикармокда.

«Сувнинг шифобахшлиги» кандай аникланди?

Еридан «шифобахш»лиги айтилаётган сув чиккан «Томчи замин» фермер хужалиги рахбари Абдусаттор Йулдашевдан фикр сурадик.

«Нафакага чиккач, «бог киламан» деб, адир ичидаги ташландик ерни хоким карорига асосан олиб, иш бошладим. Сув йук эди. Кудук казиб 350 метрдан чикардик. Шу сув билан экинларни сугора бошладик. Утган йили якин одамимиз келиб, сувдан оз-оз ичиб юрди. Унинг астмаси бор экан, тузалиб кетибди. Мен буни сувга эмас, жойнинг хавоси тозалигига йуйдим. Оёгида тузалмайдиган яраси бор одам хар утганда мана шу сувда ювиб турар экан. У хам тузалиб кетибди. Укамнинг юзида узок йиллардан бери давоси топилмаётган яра-чакаси бор эди. Яхши ният билан олиб бориб бердим. Бир хафта ювганди, пешанасидаги йигирма йиллик яра тузалиб кетди. Узимнинг дустим бор, юрак етишмовчилиги билан огрирди. Тинмай хансирарди. Шунга бир катта идишда олиб бориб бердим. Хозир тузалиб кетган, кетмон чопяпти.

Кискаси, сув таркибини аниклаш учун Тошкентдаги Минерология илмий-текшириш институтига олиб бордим. Улар, турт кунда тахлилларни чикаришибди. Менга, «сувингиз шифобахш экан, таркибида инсон учун шифобахш булган «Селен» минерал моддаси топилди», дейишди. Айтишларича бу инсон соглиги учун роса керакли минерал экан», дейди Абдусаттор ака.

Мутахассислар фикри: «Сув ичишга ярокли эмас…»

Чуст туман  давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (ДСЭНМ) мазкур артезиан кудугидан олинган сув устида тахлиллар олиб борган экан. Биз тиббиёт муассасаси бош шифокори Зайлиддин Аноркуловга тахлил натижалари буйича мурожаат килдик.

«Аввало, туманимиздан мана шундай шифобахш сув чикканидан хурсандмиз. Шов-шувли хабарлар таркалгач, ходимларимиз билан намуна учун сув олиб, лабораторияда тахлиллар утказдик. Кеча дастлабки хулосалар чикди. Унга кура, сувнинг айни пайтдаги каттиклиги ва лойкалиги, сульфат ва минераллар таркиби буйича давлат стандартларига тугри келмайди. Истеъмол учун яроксиз.

Хозир кушимча тахлиллар давом этяпти. Агар бу сувни кайта ишлаб каттиклиги юмшатилса, лойкалиги тиндирилиб, микроблар зарарсизлантирилса, гигиеник холати яхшиланиб, яроклилик сертификати олинса истеъмол учун рухсат берилади. Хозирги холатида ичиш эса ошкозон-ичак тизими касалланишига олиб келиши мумкин.

Мен узим якинларимга бу сувни истеъмол килишни тавсия этмасдим. Качонки, мазкур сув иншоотига тегишли ускуналар куйиб, тозалаб, тегишли гигиеник рухсатнома олиб, кадоклашганидан сунг истеъмол учун рухсат берган булардим», дейди у.

Наманган вилоят Давлат санитария эпидемиология маркази хам сув таркиби хакида ижобий хулоса бермаган.

«Сувнинг шифобахшлик хусусияти шошилинч хулоса бериладиган жихат эмас. Чунки у маълум бир касалликларга даво булса, бошка бир дардларни кузгаб юбориши ёки хар бир инсоннинг индивидуал курсаткичларига боглик булиши мумкин. Демак, ушбу сувнинг шифобахш хусусияти тугрисида хам чукур лаборатория текширувларидан утказилишидан ташкари, муолажа амалиётидаги куп йиллик тажрибалар натижаларига асосан хулоса бериш мумкин. Хозирча, бизнинг дастлабки тезкор текширувимиз натижаларига кура, артезиан кудугидан насос оркали тортиб олинаётган бу сув истеъмолга яроксиз эканлигини маълум килишимиз мумкин. Сувнинг таркибини чукур тахлил килиш тегишли илмий муассасалар хамкорлигида давом эттирилади», – деган марказ бош шифокори уринбосари А.Чулпонкулов.

Хулоса урнида

Куриб турганингиздек, хозирча сувнинг шифобахшлиги аник эмас, бу ердаги сув шифобахшлиги хакидаги гаплар факат фермернинг сузларига асосланган – сув у айтганидек чиндан хам беморлар дардига даво булганми, йукми буниси мавхум. Хатто сув соглик учун зарарли булиши ва уни истеъмол килиш ёмон окибатларга олиб келиши хам мумкин.

Одамлар эса юзлаб, минглаб километрлар йул босиб, даво илинжида сувга интилишда давом этишмокда, дала уртасида чиккан сувга хосил булган навбатларнинг охири куринмаяпти. Бу ердаги тартибсизликка, юзага келаётган тикилинч холатларига хам эътибор йук.

Тана билан бирга рухиятимизни, маданиятимизни, одобимизни хам даволашимиз керакка ухшайди.

Уйлаймизки, тез кунларда Чуст суви билан боглик саволларга жавоб топамиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

1500009242_pochemu-zhena-ne-hochet-blizosti-s-muzhem

Хотин жинсий алокани хохламаса

Нега аёл эркакни хохламайди? Агар хотин эри билан жинсий алокада булишдан бош тортса, нима килиш …