Главные новости
Главная / Жамият / Чупон билан олов атрофида сухбат – Касбимдан уялмайман
<

Чупон билан олов атрофида сухбат – Касбимдан уялмайман

Дунёда касблар куп. Хар бирининг уз йуналиши, узига охангабодек тортувчи жозибаси бор. Орамизда уз касбидан бахт топганлар талайгина. Биз ана шундай бахтлилар билан дийдорлашишга карор килдик. Шу сабабли Кун.уз ижодий жамоси Самарканд вилояти, Кушработ тумани, Майинтепа кишлоги томон сафар уюштирди.

Кишлок ахолисининг тантилиги-ю, багрикенглигига койил колмай илож йук. Улар орасида алохида хурматга эга, соддадил, захматкаш бир инсон билан  сухбат уюштирдик. Кахрамонимиз 33 йилдан бери тога касб – чупонлик билан шугулланиб келади. 50 ёшни каршиласа-да, анча тетик Кахрамон Рузиев чупонлик ортидан олти нафар фарзандини халол ризк билан вояга етказди, уйли-жойли, укимишли килди. Ширин неваранинг севимли бобоси булишга хам улгурди. Жайдари ва сохталиклардан холи булган кайнок сухбатимиздан бахра олинг.

«Чупонлик менга тога касб»

Чупонлик касбини танлашимга рахматли тогам сабабчи булган. У киши менга йул-йурикларни ургатиб кетган. Мактабни битирганимдан кейин онам: “Тоганг бетоб булиб колганлиги учун ишларга ярамаяпти. Олдида булиб ёрдам бериб юр”, деди. Тогамнинг канотига кириб, чупонликка кизикиб колдим. Шундан бери устозимнинг айтганларига амал килиб, бу сохада озми купми тажриба тупладим.

«Куйнинг туёгига чидаган хакикий чупон булолади»

Чупонликнинг хам завки, хам машаккатлари бор. Саратон-у изгиринли кунларга бардошли булиш керак. Нокулай об-хаво шароитларига тайёр туришингиз талаб килинади. Шу билан бирга, куй-кузи, эчкиларнинг хисоб-китобини хам юрита билишингиз зарур. Ким нечта куй-эчкиларини кушди, кайси куй болалади, кайсиниси касалланди – хаммасини назорат килишингиз лозим.

«Халол ризк билан топилган пул баракали булади»

Кишлокда пенсионер, завод ишчилари ва бошка кишлокдошларимнинг куйларини бокаман. 100 та куй боксам, бир ойда уртача 1 миллион сум даромад келади. Битта куйга 10 минг сумдан тугри келади. Бахорда 200 ва ундан куп куйларни бокаман. Шунинг ортидан рузгор тебратяпман. Фарзандларимга кечки овкатдан кейин айтардим: болаларим, халоллик – инсонийликнинг энг мухим хислатларидан бири. Кийин йулдан юриб мехнат килганинг эвазига топганинг татийди. Пешона тери билан топилган ризк кадрли булади, кингирликнинг эса келажаги йук.

«Чупонлигим учун менсимаганлар хам булди»

Катта давраларда булганимда чупонлигим учун менсимасдан муомала килганлар хам булган. Уша пайтлари чеккага чикиб, панада кузимдан ёш хам чиккан. Шундай булса-да, чупонлигимдан хеч качон уялмаганман, хозиргача тогамнинг касбини давом эттириб келаётганимдан гурурланаман. Фарзандларим чупонлик килмасдан дам олишимни куп айтишади. Ундай килолмайман, чунки уз касбим ёкади, завк оламан.

Сухбатни тулик шаклда юкоридаги видео оркали томоша килишингиз мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ywzLMLwLiV6Yz-F01v-Hm1sZAQk_RTuU

«Профилактика инспекторларига берилган автомобиллар харажати новвой ва сомсачиларнинг буйнида» — Сенато

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида вояга етмаганлар томонидан 479та жиноят содир этилган. Бу хакда Ички …