chirokchilikДунёда етакчи уринларда турувчи Германия Аэрокосмик маркази олимлари 2017 йил март ойида дунёда ягона булган сунъий куёш курилмасини ишга туширишди. Мазкур курилма 149 дона прожектордан иборат булиб, унинг диаметри 1 метрни ташкил этади. Курилманинг баландлиги эса 15 метрга тенг, прожекторлар холатини узгартириш имконига эга ва прожекторларни битта нуктага йуналтириши мумкин.

Ушбу 149 прожектор биргаликда ер юзига тушадиган табиий куёш нуридан камида 10 минг маротаба куп булган ёруглик интенсивлигини юзага келтиради. Мазкур курилмадан асосий максад кейинги йилларда куёш энергиясидан олинадиган ёкилгини ишлаб чикариш жараёнини ривожлантиришдан иборатдир. Аммо куёш иссиклик электр станциялари сохасидаги тадкикотчилар ва саноат корхоналари ёки аэрокосмик саноати корхоналари хам ушбу курилмадан куёш нурига оид турли синов ишларини олиб боришда унумли фойдаланишлари мумкин булади.

Мухим жихати шундаки, ушбу лойихани амалга оширишда асли узбекистонлик Зафар Исмоилов бевосита иштирок этган. Бу хакда KUN.UZ’га Дрезден Техника университети куёш энергетикаси буйича лойиха рахбари Равшан Хужанов хабар берди.

Германия Аэрокосмик маркази олимлари билан тенгма-тенг ишлаб, узбек фарзанди нималарга кодир эканлигини амалда курсата олди. Зиммасига топширилган барча мухим вазифаларни уз вактида ва зарур булса ошириб бажарди. Ундан ташкари, узининг керакли гоя ва маслахатларини берди. Ёш олим бакалавр даражасида булишига карамай, марказнинг доктор ва профессорлари каторидан жой ола билди. Асли олис Кашкадарёнинг Чирокчи туманидаги оддий кишлок хаётида катта булган Зафар хозирда магистратурада укишини давом эттирмокда. Зафар вакти оз булишига карамасдан, узининг буш вактини бекор утказмай, спортнинг дзюдо тури билан шугулланиб туради. Эътиборли тарафи шундаки, у Германияда мамлакат буйича чемпион унвонига эга булган.