Главные новости
Главная / Жахон / Чирокчида жаримага тортилган ЙПХ ходимининг маст булгани тасдикланмади, хайдовчи эса тухматда айбланди
<

Чирокчида жаримага тортилган ЙПХ ходимининг маст булгани тасдикланмади, хайдовчи эса тухматда айбланди

Катта сержант Насибали Ярматов

11 январь куни Кашкадарё вилоятининг Чирокчи туманида йул харакати коидаларини бузгани учун жаримага тортилган ЙПХ катта инспектори Насибали Ярматов маст холда булгани хакидаги гумонлар тасдикланмади.

Ички ишлар вазирлиги ЙХХББдан маълум килишларича, шу куннинг узида вилоят наркология диспансерида утказилган тиббий текширув натижасида ходимнинг хушёр холда экани аникланган.

Бош бошкарма аввалрок вилоят ИИБ томонидан берилган ахборотни тасдиклаб, баъзи кушимча маълумотларни келтириб утди.

«11 январь куни Кашкадарё вилояти ИИБ ЙХХ бошкармаси ЙПХ батальони 2-ЙПХ отряди 2-сафарбарлик гурухи ЙПХ катта инспектори, катта сержант Н.Ярматов соат тахминан 14:20ларда Чирокчи туманидаги «Микрокредитбанк» рупарасида урнатилган 3.27 йул белгиси талабларига амал килмасдан тухтаб турган «Лабо» русумли (давлат раками 70 J 787 OA) автомобиль хайдовчиси Шохрух Нуримовдан хужжатларни такдим этишни сураган.

Хайдовчи автомобилни тегишли хужжатларсиз бошкариб юрганини маълум килган. Ходим ушбу коидабузарлик буйича хайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган ва транспорт воситаси вактинчалик жарима майдончасига куйилган.

Ушбу автомобилни жарима майдонига олиб кетиш вактида инспекторнинг «Спарк» русумли (давлат раками 70 G 878 OA) шахсий автомобили мажбурий тухташ чироклари ёкилган холда «Микрокредитбанк» рупарасида урнатилган 3.27 йул белгиси таъсир доирасида колган.

Хайдовчи Ш.Нуримов коидабузарлиги учун жазоланганидан жахлланиб, Мустакиллик кучасига кайтиб келган ва инспекторнинг автомобилини куриб, унга чора куриш керак, деб тупланган оломонга мурожаат килган ва ходим шаънига хар хил тухмат гаплар ёгдирган.

Чирокчи тумани ИИО ФМБ ЙХХБ бошлиги капитан Ф.Янгибоев катта сержант Н.Ярматовга «Йул харакати коидалари»нинг 92-банди талабларини бузгани учун маъмурий баённома расмийлаштирган.

Сержант Н.Ярматов «Спарк» русумли автомобилнинг мажбурий тухташ чирокларини ёкиб колдирганлиги учун аккумлятор куввати тугагани сабабли ушбу автомобиль эвакуаторга ортиб кетилган.

Шунингдек, тупланган одамлар ЙПХ инспекторини спиртли ичимлик ичганликда айблаб, видеотасвирга олган.

11 январь куни Кашкадарё вилояти наркология диспансери томонидан сержант Н.Ярматовнинг мастлик холатини аниклаш буйича тиббий текширув утказилган. Текширув натижасига кура Н.Ярматов хушёр холда эканлиги аникланган», – дейилади республика ЙХХББ билдиришида.

Холат юзасидан Кашкадарё вилояти ИИБ томонидан текширув ишлари кетмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

2020-02-24t151915z-1709189433-rc237f9zbqq6-rtrmadp-3-germany-carnival-crash-680x510

Полиция Германияда автомобилнинг пиёдалар устига босиб борилишини касддан килинган деб атади

Германиянинг Фолкмарзен шахрида номаълум хайдовчининг каранавал иштирокчилари устига автомобилни босиб бориши касддан амалга оширилган, деб хисобламокда Гессен …