Главная / Жамият / Чикинди учун пул йигиш билан хам МИБ шугулланадиган булди

Чикинди учун пул йигиш билан хам МИБ шугулланадиган булди

«Бош прокуратура хузуридаги Мажбурий ижро бюроси зиммасига 2019 йил 1 январдан бошлаб каттик маиший чикиндиларни туплаш ва олиб чикиш хизматлари учун ахоли томонидан мажбурий туловлар тулик ва уз вактида туланишини таъминлаш буйича кушимча вазифа юклатилсин», -дейилади Узбекистон президентининг 22 ноябрдаги фармонида.

Ушбу санадан бошлаб каттик маиший чикиндиларни туплаш ва олиб чикиш хизматлари учун мажбурий туловлар ахоли томонидан тулов амалга оширилган утган ойдан кейинги ойнинг унинчи санасидан кечикмай ягона транзит банк хисобваракларига туланади.

Фармонга мувофик, 1 январдан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар туловларни истеъмолчилар ва хизмат курсатувчи ташкилотлар уртасида тузиладиган шартномаларга мувофик бевосита хизмат курсатувчи ташкилотларга 100 фоиз олдиндан тулаш асосида амалга оширади.

Мажбурий туловлар тулаш буйича жисмоний шахслардан карздорликни ундириш тугрисидаги аризалар Экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш давлат кумитасининг худудий органлари томонидан тулов олти ойдан ортик туланмаган такдирда судларга киритилади.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …