Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Чегарада товарларни учта идора текшириши танкид килинди, юкларни утказиш вактини кискартириш буйича топширик берилди
<

Чегарада товарларни учта идора текшириши танкид килинди, юкларни утказиш вактини кискартириш буйича топширик берилди

Президент рахбарлигида Молия вазирлиги, Давлат божхона кумитаси ва Давлат солик кумитаси рахбарлари иштирокида утказилган йигилишда ташки савдо жараёнидаги муаммолар тахлил килиниб, долзарб вазифалар белгиланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни ташки иктисодий фаолият тизимини ислох килиш буйича устувор вазифаларга багишланган йигилиш утказди.

«Давлатимиз рахбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида ташки савдо билан боглик назорат тизими ва инфратузилмани яхшилаш, жумладан, хорижий тажрибадан келиб чикиб, божхона постларида назоратни амалга оширадиган божхона, санитария, карантин, ветеринария ва бошка идоралар фаолиятини ислох килиш лозимлигини таъкидлаган эди.

Бу сохада узок йиллардан буён самарали ишлар олиб борилмагани ташки савдо амалиётларида муайян кийинчликлар тугдирмокда. Жахон банкининг «Бизнес юритиш» рейтингида «Халкаро савдо» йуналиши буйича мамлакатимиз 190та давлат орасида 152-уринда кайд этилгани хам шундан далолат беради.

Йигилишда мазкур рейтингда мамлакатимиз позициясини яхшилаш, жахон тажрибаси асосида назорат идораларининг ишини такомиллаштириш масалалари мухокама килинди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Маълумки, куплаб давлатларда юклар чегарага етиб келмасидан олдин улар хакида ахборот берилиб, юкнинг тез чикиб кетиши таъминланади. Узбекистонда эса утган йили 416 мингта декларациядан атиги 344таси юк чегарага келгунча расмийлаштирилган. Юк тугрисида олдиндан маълумот бериш автомобиль транспортида 98 фоизни ташкил этса, темир йулда умуман йулга куйилмаган.

Шу боис назоратни чегарада эмас, балки юклар кириб келишидан олдин ёки мамлакат ичкарисида эркин муомалага чикарилгандан кейин амалга ошириш тизимини йулга куйиш буйича топширик берилди.

Бугунги кунда 1 минг 836та турдаги товар бир вактда учта идора томонидан текширилиши, окибатда импорт-экспорт хужжатларини расмийлаштириш хафталаб чузилаётгани танкид килинди.

Божхона, ветеринария, карантин, санитария, стандарт, экология идоралари иш услубини узгартириши, уларнинг асосий вазифаси махсулотлар экспортини куллаб-кувватлашдан иборат булиши зарурлиги курсатиб утилди.

Товарларнинг божхона кийматини тезкор аниклаш имконияти булмаганда, тадбиркор тулов килиб уша захоти махсулотини олиб кетадиган, бунга аниклик киритилганидан кейин фаркни тулайдиган тизим жорий этиш мухимлиги таъкидланди.

Молия вазирлиги, Давлат божхона кумитасига халкаро экспертларни жалб килган холда янги Божхона кодексини ишлаб чикиш, божхона органлари ташкилий тузилмаси ва маъмурчилигини такомиллаштириш вазифаси куйилди.

Усимликлар карантини давлат инспекцияси ходимлари экин майдонларига чикиб, хорижий мамлакатларнинг кимёвий ва биологик воситаларни куллаш буйича талабларини дехконларга тушунтирадиган, амалий кумак берадиган тузилмага айланиши кераклиги кайд этилди.

Президент ракамли технологияларни жорий килиб, инсон омилини максимал кискартириш оркали коррупция ва ноконуний товар айланмасига бархам бериш зарурлигини таъкидлади.

Импорт махсулотларининг чегарадан то якуний истеъмолчигача булган харакати божхона ва солик идоралари томонидан ягона электрон тизим оркали назорат килиниши керак. Мисол учун, божхона декларациясини электрон хисоб-фактура ва онлайн назорат кассасига боглаш оркали бу масалани хал этиш мумкин.

Шундан келиб чикиб, мутасаддиларга рухсатнома ва лаборатория текширувлари хужжатларини тулик ракамлаштириш, автоматлаштирилган «риск-анализ» тизимини жорий этиш буйича топшириклар берилди.

Йигилишда юкларни чегара пунктларидан утказиш вактини кискартириш масаласи атрофлича мухокама килинди.

«Тахлилларга назар ташласак, сунгги 3 йилда кушни давлатлар билан чегара оркали утган инсонлар сони 2 бараварга, транспорт воситалари сони карийб 3 бараварга ошган. Лекин хозирги инфратузилма бундай талабга тула жавоб бермайди.

Масалан, айрим ветеринария ва карантин пунктларида зарур жихозлар йук. Чегарадаги санитария ва эпидемиология хизмати хам ташки хавфларга тайёр эмас.

Юклар окимини таксимлаш ишлари окилона ташкил этилмаган. Божхона хизматида постларни масофадан назорат килиш тизими – Ситуацион марказ йуклиги окибатида постларда тирбандликлар пайдо булмокда. Бу тадбиркорлар учун хам, давлат бюджети учун хам ортикча харажат келтириб чикармокда», дейилади хабарда.

Шу боис мутасаддиларга чегара постларини замонавий технологиялар билан жихозлаш, жорий йил 1 октябрга кадар Ситуацион марказни ишга тушириш буйича топшириклар берилди. Шунингдек, чегарадош давлатлар билан юкларни «бир бекатда текшириш» тизимини йулга куйиш лозимлиги кайд этилди.

Ташки савдо назорати идоралари чет эллардаги хамкасблари билан якиндан ишлаб, тажриба алмашиши, уларнинг текширув-синов лабораторияларини юртимизда ташкил этиб, товарларни хорижий талабларга мос рухсатномалар билан жунатишни йулга куйиши кераклиги таъкидланди.

Ташки иктисодий фаолият жараёнларини соддалаштириш учун миллий конунчиликни божхона, санитария-эпидемиология, транспорт, стандарт, ветеринария, карантин йуналишидаги халкаро келишувларга уйгунлаштириш зарурлиги курсатиб утилди.

Йигилишда кадрлар масаласига хам алохида эътибор каратилди. Божхона институтида укитиш жараёни замон талабига жавоб бермаслиги кайд этилиб, унинг фаолиятини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, ветеринария ва карантин ходимларини халкаро андозалар асосида кайта тайёрлаш мухимлиги кайд этилди. Халкаро божхона ташкилоти билан эришилган келишувга мувофик кадрлар салохиятини ошириш борасидаги ишларга тухталиб утилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасаддилар ахборот берди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

psAH39GUcU3_g7is4_3uHjxURvRPAcyx

«Давлат карзи: тахлил ва эркин фикр алмашинуви». «Мунозара клуби»дан махсус репортаж

13 июнь куни Узбекистон хукумати иктисодий блокининг «Мунозара клуби»да илк учрашув ташкил этилди. Kun.uz журналисти …