Главная / Жахон / Чашма булоги панжара билан уралади, Сух–Риштон йулини очиш масаласи куриб чикилади

Чашма булоги панжара билан уралади, Сух–Риштон йулини очиш масаласи куриб чикилади

Узбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Киргизистон бош вазирининг биринчи уринбосари Кубатбек Боронов Сухдаги можаро руй берган худудга ташриф буюриб, махаллий ахоли вакиллари билан учрашув утказди. Абдулла Арипов можаро сабаб ёниб кетган Узбекистондаги учта хонадон киска муддатда тиклаб берилишини маълум килди.

Фото: Сух тумани хокимлиги

Сух тумани матбуот хизмати хабар беришича, жанжал натижасида Узбекистон Республикаси худудидаги учта хонадонда ёнгин келиб чиккан.


Фото: Сух тумани хокимлиги

Фото: Сух тумани хокимлиги

«Зарар курган оилалар хонадонларини киска муддатда тиклаб берамиз. Чашма булоги бу муъжиза, инсонларга яратган эгам томонидан берилган неъмат. Шунинг учун, бу мукаддас чашмадан хам бизнинг фукаролар, хам кушни республика фукаролари бирдек фойдаланишади», деган Абдулла Арипов.

Келишувга биноан, чашма булогининг атрофи панжара билан ихоталаниб, унинг худудида замонавий дам олиш маскани барпо этиладиган булди.


Фото: Сух тумани хокимлиги

Учрашувда Сух тумани ахолиси бош вазирга уларни кийнаётган муаммо ва камчиликлар хакида гапириб, уларнинг ечилишида амалий ёрдам курсатишни талаб килишди. Узбекистон бош вазири ташаббуси билан якин кунларда туманда ободончилик ишлари бошланиши маълум килинди.


Фото: Сух тумани хокимлиги

Ободонлаштириш ишларига 1000 нафар ёшлар жалб этилиши таъкидланди. Кушни республика билан келишилган холда яйловлардан фойдаланиш, сув муаммосини хал этиш, туманда жойлашган Кайрок, Жавпая, Тоён массивларини узлаштириш ва шу йул билан ахоли уртасида ишсизлик муаммосини хал этилишига эришиш хам кайд этилди.


Фото: Сух тумани хокимлиги

Махаллий ахолини кийнаётган энг асосий масала – йул муаммоси хам уртага ташланди. Сух–Риштон йули хам икки давлат хукуматининг узаро келишувига биноан очилиши хам таъкидланиб утилди. Сух туманига коридор очиб бериш масаласи хам учрашув давомида куриб чикилди.


Фото: Сух тумани хокимлиги

Шунингдек, икки давлат уртасидаги хал этилмаган худудлар буйича хам делимитация ва демаркация ишлари бир вактда амалга оширилиши алохида айтиб утилди. Учрашув давомида бош вазир коронавирус пандемияси туфайли Фаргонада колган 300 нафардан ортик сухликлар Сух туманига олиб келинишини таъкидлади. Шу билан биргаликда, Сух туманида вилоятнинг бошка шахар ва туманларидан турли юмушлар билан келган 100дан ортик киши колиб кетган.

«Чечме-Автодорожний» назорат-утказиш пунктида икки давлат фукароларининг учрашуви хам булиб утган.

Учрашувга Абдулла Арипов ва Кубатбе Боронов бошчилик килишган. Учрашувда икки халк ва миллатнинг дустлиги, узаро хамжихатлик ришталари асрларга татигулик эканлиги кайд этилди.

«Бизнинг дустлигимиз минг йиллардан сарчашма олади. Бизнинг бозоримиз хам, мозоримиз хам бир. Булиб утган вокеалардан зарурий хулоса чикариб, дустлигимизни мустахкамлашга албатта эришамиз», дейишди халк вакиллари.

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Куролли кучлари бош кумондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …