Главные новости
Главная / Жамият / COVID-19 шароитида мехнат муносабатлари: ходим ва иш берувчиларга эслатма
<

COVID-19 шароитида мехнат муносабатлари: ходим ва иш берувчиларга эслатма

Адлия вазирлиги ва «CENTIL» юридик фирмаси узаро хамкорликда COVID-19 коронавируси пандемияси муносабати билан мехнат муносабатларига оид эслатмани тайёрлади.

Фото: AFP

1. Иш берувчи карантин ва масофадан ишлаш пайтида иш хаки ва нафака тулаши керакми?

Ха, керак. Узбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 285-моддасига биноан, карантин даврида иш берувчи вактинча мехнатга лаёкатсизлик нафакасини тулаши керак.

Масофадан ишлашда эса, (агар иш хажми олдингидек колса) тулик иш хакини тулаши лозим. Агар иш хажми камайса, у холда ходим масофадан ишлашга утказилишидан олдин белгиланган тариф ставкасидан келиб чикиб, ходимнинг иш хаки соатбай иш хаки микдорига мувофик туланади.

Ходимлар учун карантин туфайли вактинча мехнатга лаёкатсизлик нафакаси ходимнинг давлат ижтимоий сугурта бадалларини тулаш муддатига (умумий иш стажига), карамогидаги болалар сонига ва бошка холатларга караб иш хакининг 60-100 фоизи микдорида туланади.

Вактинча мехнатга лаёкатсизлик буйича нафакаларнинг энг кам микдори конунда белгиланган энг кам иш хакининг 35,2 фоизидан кам булмаслиги керак ва нафака хисобланадиган иш хакидан ортиб кетмаслиги лозим.

Шу уринда, Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон «Коронавирус пандемияси ва глобал инкироз холатларининг иктисодиёт тармокларига салбий таъсирини юмшатиш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тугрисида»ги Фармонининг 16-бандига биноан, коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон килиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар урнини босувчи шахслар, васийлар, хомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача булган боласини парвариш килаётган шахсларга уртача ойлик иш хакининг 100 фоизи микдорида вактинча мехнатга кобилиятсизлик нафакаси туланади.

2. Агар ходим карантин пайтида ишга боришда давом этаётган булса, у оширилган ойлик маошга олиши мумкинми?

Хаммаси иш сохасига боглик. Тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошка ходимлар коронавирус инфекцияси таркалишига карши курашиш тадбирларига жалб килинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз микдорида хар кунлик кушимча туловлар жорий этилган.

Бундан ташкари, Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПК-4652-сонли «Коронавирус инфекцияси таркалишига карши курашишга жалб килинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини куллаб-кувватлашга оид кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги карорига биноан, коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулокотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда хамда коронавирус инфекциясини аниклаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошка ходимларга хар 14 кунлик фаолият даври (шу жумладан, март ойи) учун куйидаги микдорларда (соликлардан ташкари) махсус кушимча рагбатлантириш тулови (махсус тулов) белгиланган: врач ходимларга, врач-лаборантларга – 25 миллион сум; урта тиббиёт ходимларига, хамшира-лаборантларга – 15 миллион сум; кичик тиббиёт ходимларига – 10 миллион сум; бошка ходимларга – 5 миллион сум (руйхат Инкирозга карши курашиш комиссияси томонидан тасдикланади).

Шунингдек, коронавирус инфекциясини юктирган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошка ходимларнинг соглигига шикаст етказилгани учун – 100 миллион сум ёки уларнинг огир ахволга тушиши ва соглиги тикланмагани муносабати билан бир йула бериладиган – 250 миллион сум микдоридаги кушимча туловлар жорий этилди.

Шу билан бирга, ушбу туловлар конун хужжатлари, шунингдек, жамоа шартномалари ва бошка локал хужжатлар хамда мехнат шартномасига мувофик ходимнинг соглигига шикаст етказилгани ёки бошка окибатлар юзага келиши муносабати билан туланадиган туловларни саклаб колган холда кушимча равишда амалга оширилади.

Узбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 153-моддасининг иккинчи кисмига биноан, мехнат хаки шакли ва тизимлари, мукофотлар, кушимча туловлар, устамалар, рагбатлантириш тарзидаги туловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси кумитаси ёки ходимларнинг бошка вакиллик органи билан келишиб кабул килинадиган бошка локал хужжатларда белгиланади.

3. Ходимнинг розилигисиз иш хаки сакланмаган холда таътил берилиши мумкинми?

Узбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 150-моддасининг биринчи кисмига биноан, ходимнинг аризасига кура унга иш хаки сакланмаган холда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи уртасидаги келишувга кура белгиланади, лекин у ун икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортик булмаслиги керак.

Шу боис, ходимнинг розилиги мажбурий талаб булиб, ходимнинг розилигисиз иш берувчи унга бундай таътил бериши мумкин эмас.

Шунингдек, республика махсус комиссиясининг карори билан 2020 йил 23 мартдан бошлаб Тошкент шахридаги барча ташкилотлар, мулкчилик шаклидан катъи назар ва уларнинг фаолиятига зарар етказмаган холда, конун хужжатларида белгиланган тартибда ходимларга таътил берилишини таъминлаш чораларини куришлари кераклиги белгиланган.

4. Иш берувчи карантин пайтида ходимларга туликсиз иш вакти белгилаши мумкинми?

Ха, мумкин, лекин факат ходимнинг розилиги билан. Карантин тадбирлари даврида иш берувчилар ходимларни, айникса хомиладор аёлларни, кексаларни, ногиронларни ва сурункали касалликларга чалинган шахсларни уз розилиги билан ишнинг масофавий усулига, мослашувчан иш графигига ёки уйда ишлашга утказишлари мумкин. Шунингдек, иш берувчи ходимнинг ушбу режимда ишлаши керак булган даврни белгилаши керак.

Туликсиз иш вакти йиллик таътилнинг давомийлиги, иш стажи ва бошка мехнат хукуклари буйича чекловларни келтириб чикармайди ва ишлаган вактига ёки иш натижасига караб туланади.

5. Иш берувчи масофавий иш тартибига утганлар учун иш хакини камайтириши мумкинми?

Йук, агар ходимнинг иш хажми узгармаса иш хаки камайтирилмайди.

Иш хаки иш жойига боглик эмас, аслида у амалда ишлаган вакт ёки бажарилган иш учун туланади.

6. Масофадан ишлай олмайдиган ходимлар билан нима булади?

Юзага келган вазиятни инобатга олган холда иш берувчи иш тухтаб колгани муносабати билан ходимни мехнат таътилига ёки вактинча бошка ишга утказиш лозим. Иш берувчи факат ходимнинг розилиги билан унга иш хаки сакланмайдиган таътил бериши мумкин.

Шу билан бирга, ходим соглигига тугри келмайдиган ишга утказилиши мумкин эмас.

Вактинчалик бошка ишга утказилган даврда ходимга бажарилган ишлар учун иш хаки туланади, лекин унинг микдори аввалги уртача иш хакидан кам булмаслиги керак.

Бошка ишга утказиш муддати, аник иш хаки, шунингдек ишлаб чикариш зарурати холатлари жамоа шартномасида белгиланади, агар у тузилмаган булса – улар иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган холда белгиланади.

7. Иш берувчи карантин пайтида ходимни ишдан бушатиши мумкинми?

Катта эхтимол билан бушата олмайди. Агар мехнат шартномаси чекланмаган муддатга тузилган булса, иш берувчи ходимнинг розилигисиз у билан мехнат шартномасини бекор килиши мумкин эмас.

Мехнат шартномаси исталган вактда факат томонларнинг келишувига биноан бекор килиниши мумкин.

Аммо, агар мехнат шартномаси муайян муддатга тузилган булса (яъни муддатли мехнат шартномаси) ва шу муддат карантин даврига тугри келса, бу холатда иш берувчи карантин даврида мехнат муносабатларини бекор килишга хаклидир.

Таъкидлаш жоизки, ходимнинг вактинча мехнатга лаёкатсизлик даврида, ходим таътилда булганда ва ходим коронавирус инфекциясини юктирган ёки карантинда булган боланинг, шунингдек 14 ёшга тулмаган боланинг ота-онаси (улар урнини босувчи шахс, васий, хомий) билан мехнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор килиш такикланади.

8. Ходимнинг жисмоний иштирокисиз масофадан туриб ишга кабул килиш мумкинми?

Ха, мумкин. Мехнат конунчилигада масофавий ишга ёллашга доир алохида талаблар ва чекловлар кузда тутилмаган. Шу билан бирга, ходим ишга кабул килиш учун зарур булган хужжатларни такдим этиши керак.

9. Мен касбим буйича шифокорман, лекин хозир ишламайман. Давлат мени мажбурий ишлашга чакириши мумкинми?

Йук, мумкин эмас. Муайян иш берувчи билан мехнат муносабатлари булмагани сабабли бунинг имкони йук. Мажбурий мехнат, яъни бирон бир жазо (шу жумладан, мехнат интизомини саклаш максадида) куллаш билан тахдид килиш оркали ишларни бажаришга мажбурлаш такикланади.

Шифокорлар харбий хизматга мажбур фукаро сифатида факат муайян холатларда, масалан, мамлакатда харбий холат эълон килиниши туфайли, ишга чакирилиши мумкин.

10. Карантин эълон килингани учун сафарга юборилган ходимлар учун бирон бир кафолатлар борми?

Ха, бор. Узбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 165- ва 167-моддаларига кура, ходим давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган вактида иш берувчи уни иш жойини (лавозимини) саклаган холда ишдан озод килиши шарт. Ана шу вазифаларни бажариш вактида ходимнинг уртача иш хаки сакланади. Кафолатланган туловларни бериш тартиби жамоа шартномаси томонидан белгиланади, лекин бу микдор ходимнинг уртача иш хакидан паст булиши мумкин эмас.

Давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганда ходимларнинг уртача даромадларини саклаш, шунингдек жамият манфаатлари йулида харакатларни бажариш билан боглик харажатлар, жумладан бюджетдан таъминланадиган муассаса ва ташкилотларда бюджетдан копланади.

11. Агар ходим узининг хак туланадиган мехнат таътилидан фойдаланиб булган булса ёки тасдикланган таътиллар жадвалидан ташкари уни олишни истамаса-чи?

Бу холда, иш берувчи, ходимнинг розилиги билан, уни вактинчалик масофавий иш тартибига, мослашувчан иш вакти ёки уйда ишлаш тартибига утказиши ёки иш хаки сакланмаган холда таътил бериши мумкин.

Иш берувчи иш вакти узгариши муносабати билан кушимча шартнома тузиши лозим.

Бундан ташкари, иш берувчи, ходимнинг аризаси олинган куни янги режимнинг бошланиш ва тугаш саналарини курсатиб, иш режимини узгартириш тугрисида буйрук чикариши керак.

12. Ходим хорижий таътилдан кайтиб, уйда узини изоляция килишда/карантинда колди. У масофадан туриб ишлашдан хам бош тортяпти. Иш берувчи уни ишдан бушатиши мумкинми?

Йук, ишдан бушата олмайди. Чунки карантин тартибининг бузилиши огир окибатларга олиб келган такдирда ходим хам, иш берувчи хам Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси «Санитария конунчилигини ёки эпидемияга карши кураш коидаларини бузиш»га асосан жавобгарликка тортилиши мумкин.

Ходимни мажбурий ишлашга жалб килиш хам мумкин эмас. Бу холда, иш берувчи узини изоляция килиш билан боглик вактинчалик мехнатга лаёкатсизлик тугрисида варакасини расмийлаштириши лозим.

Карантин вактидаги вактинчалик мехнатга лаёкатсизлик варакаси одатдагиси билан бир хил.

13. Мактаблар ва болалар богчалари карантин учун ёпилди ва болаларга уйда карайдиган хеч ким йук. Ходим ишга бормаслиги мумкинми?

Ха, мумкин. Низомга асосан карантин даврида болалар богчалари ва мактаблар фаолиятини тухтатиб туриш даврида мактабларнинг 1-4-синф укувчилари ва богча тарбияланувчиларининг ота-оналарига (уларнинг урнини босувчи шахсларга, васийларига) мехнат таътили берилади.

Шу билан бирга, таътил, таътил жадвалидан катъи назар, ходимнинг илтимосига биноан берилади (биринчи йил учун 6 ой давомида ишлаш шарт эмас).

Бундай холда, ходим яшаш жойидаги поликлиникага бориб, карантин даврида болани парвариш килиш учун вактинчалик мехнатга лаёкатсизлик варакасини (касаллик варакасини) очиши керак. Ушбу вактинчалик ишга лаёкатсизлик варакасига мувофик, ходим 14 кун давомида иш хаки туланган холда бола тарбияси учун таътилга чикишга хакли.

Низомга асосан агар ходим карантин даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларнинг фаолияти тухтатилишидан олдин мехнат таътилини олган булса ёки карантин даврида мехнат таътилини олишни хохламаса иш берувчи ходимнинг хохишига кура, куйидагиларни амалга ошириши мумкин:

• ходимни масофавий иш усули, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга вактинча утказиши;

• ходимга иш хаки сакланмаган холда таътил бериши.

Таълим муассасаларида карантиннинг давом этиши сабабли таътил тугаган куни ишга боришнинг иложи булмаса, ходим иш берувчига куйидаги аризани юборади:

• иш хаки сакланмаган холда таътил олиш тугрисида – таътилнинг санаса ва бошланиши курсатилган холда;

• масофавий иш усули, мосланувчан иш графиги ёки уйда ишлашга вактинча утказиши тугрисида.

14. Фукаролик – хукукий шартнома нима (ФХШ)?

Ушбу шартномага кура, томонларнинг барча мажбуриятлари ижрочи буюртмачига муайян хизматни такдим этиши ёки фукаролик конунчилигига мувофик муайян ишларни бажариши учун йуналтирилади. Бундай холда буюртмачига ижрочи олдида Мехнат кодексида назарда тутилган хеч кандай мажбурият юклатилмайди, хусусан, касаллик ва таътиллар учун хак туламайди, мехнат шартномаси бекор килинган такдирда муаммоларни хал килмайди ва бошкалар. ФХШ тузишда ишга кабул килиш хакида ариза, буйрукни руйхатдан утказиш ёки мехнат дафтарчасига ёзув киритилиши талаб килинмайди.

Шартнома куйидаги шартларни уз ичига олиши керак:

• ижрочига куйиладиган аник талаблар;

• курсатилган хизматлар учун буюртмачи ижрочига тулаши лозим булган пул микдори;

• бажарилган ишларни кабул килиш ва бериш шартлари;

• томонларнинг шартнома мажбуриятларини бажариш муддатлари;

• шартномани муддатидан олдин бекор килиш шартлари ва окибатлари.

Шуни таъкидлаш лозимки, ФХШни имзолашда мехнат шартномаси белгиларининг йуклигини назорат килиш керак. Чунки юкорида курсатилган узига хос хусусиятларига эга булган хизмат курсатиш шартномасини мехнат шартномаси сифатида тан олиш эхтимоли мавжуд.

Карантин шароитида мехнат муносабатларини тартибга солишга таъсир этувчи меъёрий хужжатлар руйхати:

• Узбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 19-мартдаги 5969-сон «Коронавирус пандемияси ва глобал инкироз холатларининг иктисодиёт тармокларига салбий таъсирини юмшатиш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тугрисида»ги Фармони.

• Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020-йил 23-мартдаги 176-сонли «Коронавирус инфекцияси таркалишига карши кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги Карори.

• Карантинга оид чоралар амал килиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тухтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошлангич синф укувчиларининг ота-оналарига йиллик мехнат таътили беришнинг вактинчалик тартиби тугрисидаги Низом (2020 йил 28 мартда руйхатдан утказилди, руйхат раками 3227).

• Карантинга оид чоралар амал килиши даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга утказишнинг вактинчалик тартиби тугрисидаги Низом (2020 йил 28 мартда руйхатдан утказилди, руйхат раками 3228).

Ушбу эслатма COVID-19 инкирози туфайли кейинги харакатлар хакида умумий тушунча бериш максадида тайёрланган. Ушбу материал хукукий консалтинг махсулоти сифатида талкин килинмаслиги керак. Хар бир аник холат мутахассисларни жалб килган холда алохида урганиб чикилиши керак.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jV-jWyKWhY3R86LxSr9qbcB1_zRh8T5

Узбекистонда тиббий никоблар ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди

Фото: KUN.UZ Узбекистонда 18 май холатига химоя никоблари ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди. …