Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Бувайда туманида пахта хирмони ёнган, расмийлар буни рад этмокда
<

Бувайда туманида пахта хирмони ёнган, расмийлар буни рад этмокда

Фаргона вилоятининг Бувайда туманидаги “Найман янги турмуш” фермер хужалиги дала шийпонида 10 сентябр куни кечаси ёнгин руй бергани ва ёнгин окибатида пахта хом ашёси ёниб кетганини Озодлик бир канча манбалар оркали урганди.

Бувайда тумани Ёнгин хавфсизлиги булимининг Озодлик богланган навбатчиси хам айни хужаликда ёнгин булганини тасдиклади. Ёнган пахтанинг аник микдори маълум эмас. Озодлик сухбатлашган вокеа гувохлари ёнгин руй берган шийпонда 14 тонна пахта хом ашёси булгани ва хаммаси ёниб кул булганини айтишди.

2 ноябр куни Узбекистон Бош прокуратураси Бувайда туманидаги булими берган маълумотга асосланиб, ёнгин булганини рад килиб чиккан эди.

Ёнгинни уз кузи билан курган бувайдаликларнинг айтишича, 10 сентябр куни “Найман янги турмуш” фермер хужалиги шийпонидаги хирмонда жуда катта ва аянчли куринишда ёнгин содир булган, аланга бир неча километр узокликда куринган.

– У ерда жуда катта ёнгин булди, мени узим шу шийпондан икки километр нарида яшайман, ёнгин алангаси куриниб турди, – деди исми сир колишини сураган ёнгин гувохи.

Бувайда тумандаги “Найман янги турмуш” фермер хужалиги ишчиларидан бирининг Озодликка айтишича, хирмондаги ёнгинга пахта кизиб кетгани сабаб булган булишини айтди.

– Пахта хирмонда туриб кизиб кетган. Сентябр ойида хаво харорати 35-40дан тушмади. Пахта кизиб кетган. Бир кун олдин туман хокими айланиб юрганида 4-секторни бошлигига пахтангиз кизиб кетибди, топширинг деган. Сектор бошлиги хуп деган-да туйга кетган. Пахта эса хирмонда колиб кетиб кечаси ут чикиб кетган, хирмондаги хамма пахта ёнган – дейди фермер хужалигининг исми очикланмаслигини сураган ишчиси.

Озодлик Бувайда тумани Ёнгин хавфсизлиги булимига богланиб ёнгин тафсилотини урганишга уринганида булим навбатчиси: “Найман кишлогидаги хирмондаги пахта ёнгиними? Уша Найман кишлогида пахта хирмонида пахта ёнган, ут учирувчи машиналаримиз уша куни чиккан, сабаби аникланмокда”, – деб жавоб берди.

Канча микдорда пахта ёнган?, – деган саволга ЁХХБ навбатчиси “Буни бошлигимиздан суранг”, – дея жавоб килди.

Лекин, Бувайда тумани Ёнгин хавфсизлиги булими бошлиги “Хирмонда хеч канака ёнгин булмаган, бу ёлгон маълумот”, – дейиш билан чекланди.

Бундан олдин Узбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хам Бувайда туманидаги булими берган маълумотга асосланиб, “Найман янги турмуш” фермер хужалиги шийпонида ёнгин булганини рад килиб чиккан эди.

Бувайда тумани хокимиятига якин мулозимнинг исми очикланмаслиги шарти билан Озодликка айтишича, туман рахбарлари ёнгин хакидаги маълумотни яширишмокда.

– Тумандаги туртлик, хокимият, ИИБ, прокуратура ва солик идоралари тил бириктириб бу маълумотни яширмокда. Чунки бу ерда 14 тонна пахта ёнган. Тепага бу маълумот етиб борса хаммаси лавозимидан кетади, – деди бувайдалик мулозим.

Узбекистон Бош прокуратураси Озодликка такдим этган маълумотга кура, “Найман янги турмуш” фермер хужалигида бу йил 29 гектар майдонга пахта экилган.

Шартномавий режа буйича 78.5 тонна пахта хом ашёси етириштириши лозим булган фермер хужалиги 88.1 тонна пахта етиштириб сотган. ва режани 112 фоизга бажарган.

Озодлик билан сухбатда булган бувайдалик мулозим Узбекистон бош прокуратурасининг ходимлари узлари туманга келиб ёнгин юзасидан тергов утказишларини суради.

– Тошкентдагилар келиб текширсин, давлат мулки ёниб кетди, бу ердагилар яширяпти буни, – деди мулозим.

Узбекистон пахта хирмонларида ёнгинлар хакида Озодлик илгари хам хабар берган.

Утган йили Сирдарё туманидаги Бахт пахта тозалаш корхонасига карашли Малик пахта кабул килиш пунктида ёнгин чиккан ва бир канча тонна пахта ёниб кетган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

3nlfqAQrkGuyG9LrX-1Qj5bu3CnaPM-l

«Энг кам иш хаки» урнига энди «мехнатга хак тулашнинг энг кам микдори» ишлатилади

Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатасининг 2019 йил 29 октябрдаги мажлисида мухокама этилган масалалардан яна …