Главные новости
Главная / Маданият / 12:40 33852 2 «Бу тизимни фукароларимизнинг оёгига кишан килганмиз» — Президент пропискани ислох килиш буйича топширик берди
<

12:40 33852 2 «Бу тизимни фукароларимизнинг оёгига кишан килганмиз» — Президент пропискани ислох килиш буйича топширик берди

Парламент ва хукумат 2020 йил 1 апрелга кадар прописка тизимини ислох килиш буйича аник таклифлар ишлаб чикади.

Президент парламентга мурожаатномасида хукуматга прописка тизимини ислох килиш буйича топширик берди.

«Урбанизация жараёнларини жадаллаштирган холда худудларни комлекс ривожлантириш ва ахоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш зарур. Ана шу ишлар доирасида еттита йирик шахар – Андижон, Бухоро, Самарканд, Карши, Фаргона, Наманган ва Нукус, Нукусга йулдош булган 12та шахарча танлаб олиниб, уларни ривожлантириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чикилади.

Шунга боглик яна бир масала. Асосий ишчи кучи яшайдиган ва иш уринлари яратилаётган худудларимиз уртасида жуда катта тафовут мавжуд. Бунинг ечими ички миграцияни эркинлаштиришдир.

Шу боис, парламент ва хукумат 2020 йил 1 апрелига кадар прописка тизимини ислох килиш буйича халкаро тажрибани урганиб чикиши ва аник таклифларни ишлаб чикиши лозим», деди президент.

Президент бу муаммо шу вактга кадар фукаролар оёгида кишан булиб келаётганини кайд этди.

«Бу масала кандай кийинлигини хаммамиз биламиз. 30 йил фукароларимизнинг оёгига кишан килиб бу масалани хал килмадик.

Фукароларимиз Узбекистон Республикасининг хохлаган жойида пропискадан утиб, хохлаган жойида ишлашининг конуний асосини яратмасак, курук гап билан ишлар амалга ошмайди.

Юрагимдаги бир ниятимни айтаман. Бу ерда утирганларнинг аксари уз вактида уй ва прописка масаласида кийналган.

Хозир шуни айтмокчиманки, ватанимиз ичида хар бир инсон кичик ватанига эга булса, халкимиз хам, яратган хам биздан рози булади», деди президент.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lwH9HtBV7_JC-z9ZsaiJjMHJ-KozPKNu

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул хеч кимга буюрмайди!» — Президент чайковчиларни танкид килди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни махалла ва оила масалаларига багишланган видеоселектор йигилишининг …