Главные новости
Главная / Жамият / «Бустон» санаторийсида карантинда булган фукароларга жавоб берилди
<

«Бустон» санаторийсида карантинда булган фукароларга жавоб берилди

Карантин муддати (14 кун) тугагани муносабати билан карантин холатида сакланган фукароларнинг 294 нафари уз уйига кузатилди, якин вактлар ичида карантиндаги бошка фукароларга хам жавоб берилади.

Бугун, 18 февраль куни Тошкент вилоятидаги «Бустон» санаторийсида жойлаштирилган 294 нафар фукарони карантин муддати якунига етиши муносабати билан уйига кузатиш маросими булиб утди.


Фото: Согликни саклаш вазирлиги

«Жахон согликни саклаш ташкилоти тавсиясига асосан, коронавирус инкубацияси даврини хисобга олган холда, Хитойдан олиб келинган фукароларимиз 14 кун давомида халкаро санитария-эпедимиология талаблари асосида катъий карантин холатида сакланди. Шу давр якунига кадар тиббий кузатув ва махсус лаборатория текширувлари тулик, халкаро стандартлар буйича олиб борилди. Карантинда булган фукаролар биринчи кун ва инкубация даврининг тугаши билан, яъни икки марта коронавирус инфекцияси бор йуклигини аниклаш буйича вирусологик лаборатория текширувларидан утказилди. Тахлил натижалари бирор фукарода хам коронавирус инфекцияси йуклигини аниклаб берди», дейилади Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан алокалар булими хабарида.


Фото: Согликни саклаш вазирлиги

«Бустон» санаторийси тулик карантин талаблари асосида жихозланди. Кузатув олиб бориш учун тегишли тиббий жихозлар ва зарур дори воситалари билан таъминланди. Хусусан, коронавирус диагностикаси воситаларининг зарур захиралари яратилиб, керакли дори хамда дезинфекция воситалари, ускуналар, сарфлаш материаллари, шунингдек, шахсий химоя воситалари билан таъминланди. Соханинг етук мутахассислари томонидан Ухан шахри ва Хитойнинг бошка худудларидан олиб келинган фукаролар алохида назорат остида булиб, мунтазам тиббий текширувлардан утказилди. Шунингдек, мазкур тиббиёт муассасаларида барча керакли маиший воситалар ва зарур озик-овкат махсулотлари билан таъминланди. Ошхоналарда 14 кунлик таомнома тузилиб, кунига уч марта сифатли овкатланиш ташкил этилди», – дейди Согликни саклаш вазирлиги хузуридаги Санитания-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Бахром Алматов.


Фото: Согликни саклаш вазирлиги

Барча муассасаларда юкумли касалликлар буйича малакали вирусолог, эпидемиолог ва бошка етакчи шифокор-мутахассислар иш олиб боришган. Улар карантин муассасасида белгиланган муддат якунига етгунга кадар фаолият юритишди. Шунингдек, фукароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини саклаш максадида ички ишлар органлари, Миллий гвардия ходимлари жалб этилиб, улар алохида биноларга жойлаштирилган.


Фото: Согликни саклаш вазирлиги

«Хитойда хавотирли эпидемик вазиятдан анча тушкун ахволга тушиб колган эдик. Ана шундай кийин вазиятда давлатимиз томонидан курсатилган гамхурлик бизни жудаям кувонтирди. Юртимиз тупрогига кадам куйишимиз билан кунглимиз анча хотиржам булди. Биз жойлашган санаторийда барча шароитлар яратилган экан. Аъло кайфиятда дам олдик, бир-биримиз билан дустлашдик. Очиги, бу жойдан кетгимиз хам келмаяпти», – дейди букалик Севара Миралиева.


Фото: Согликни саклаш вазирлиги

Карантин объектларида сакланаётган фукароларнинг оила аъзолари ва якин кариндошлари билан мулокот килишлари учун телефон аппаратлари урнатилди. Бундан ташкари, Тошкент шахридаги Стоматология институтида карантиндаги фукаролар билан уларнинг ота-оналари ва якин кариндошлари мулокоти учун видеоконференцалока воситалари ва телефон аппаратлари урнатилган Call center фаолият юритди.


Фото: Согликни саклаш вазирлиги

Фото: Согликни саклаш вазирлиги

Фото: Согликни саклаш вазирлиги

 «Бу ерда бизга 14 кун давомида жуда яхши карашди. Шифокорлар жуда хушмуомалалик билан кайфиятимизни кутаришга харакат килишди. Хар куни бизни икки мартадан текширувдан утказиб туришди. Буш вактимизни унумли утказиш учун хам барча шароитларни килиб беришди. Бу ерга келиб барча хавотирларимиз тумандек таркаб, калбимизни фахр-ифтихор хисси эгаллади. Мана шундай юртнинг фарзанди эканлигимиздан гурурландик.

Негаки, купгина мамлакатлар Хитойдаги фукароларини юртига кайтариб, бу даражада эътибор ва кумак курсата олмаётганининг гувохи булиб турибмиз. Шундай экан, хамиша ватан химоясида булган бахтиёр инсонлармиз, деб бемалол айта оламиз. Фурсатдан фойдаланиб, бизга гамхурлик килган барчага чукур миннатдорлик билдирамиз», – дейди бухоролик Илхом Курбонов.


Фото: Согликни саклаш вазирлиги

Якин вактлар ичида карантин муддати якунига етиши муносабати билан бошка тиббиёт муассасаларидаги Хитойдан олиб келинган фукаролар хам уз уйларига кузатилади.


Фото: Согликни саклаш вазирлиги

Эслатиб утамиз 4-6 февраль кунларида Хитойдан Узбекистоннинг 584 нафар фукароси учта чартер рейс оркали мамлакатга олиб келинган эди.

Хар бир рейсга Согликни саклаш вазирлигининг малакали инфекционист ва эпидемиолог мутахассислари жалб этилиб, парвоз олди ва парвоз давомида олиб келинаётган фукароларнинг саломатлиги тиббий кузатув остига олинди. Парвоз давомида йуловчилар орасида тана харорати кутарилган ва соглигида узгаришлар булган фукаролар аникланмаганди.

Рейслар Тошкент халкаро аэропортига учиб келганида яна бир бор тегишли мутахассислар томонидан самолёт бортига чикиб, йуловчиларнинг тана харорати портатив тепловизор ва электрон термометрлар ёрдамида улчанди, уларнинг орасида тана харорати меъёридан юкори булган фукаролар аникланмади. Шунингдек, йуловчилар самолёт трапидан тушишлари билан, шу ернинг узида мутахассислар томонидан уларнинг эгнидаги кийимлари хамда уларнинг кул юклари тегишли тартибда зарарсизлантирилди.

Сунгра барча йуловчилар коронавируснинг Узбекистонга кириб келиши ва таркалишининг олдини олиш, хавфсиз санитария-эпидемиологик холатни таъминлаш хамда ахоли саломатлигини мухофаза килиш максадида махсус тайёрланган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ToV0Ww1BO3VfW1bxlZMIHySI0N3NhO4K

Кувасой шахрига янги хоким тайинланди, Фаргона вилоятида яна узгаришлар булиши кутилмокда

Фаргона вилоятининг Кувасой шахрига хам янги хоким тайинланди. Вилоят уй-жой ва коммунал хизмат курсатиш бошкармаси …