Главные новости
Главная / Жамият / Бустонлик туманида янги солик режими жорий этилиши мумкин
<

Бустонлик туманида янги солик режими жорий этилиши мумкин

2020 йил 1 январдан Бустонлик туманида солик солиш ва солик маъмуриятчилиги буйича ноёб тажрибани бошлаш таклиф этилмокда. Тегишли лойиха мухокама учун жойлаштирилган, деб ёзмокда Norma.

Газалкент шахрида, «Дустлик», «Сижжак» ва «Новобод» махалла фукаролар йигинларида (туманнинг ахоли дам олиши нуктаи назаридан энг талабгир булган кисмлари) солик таянч пунктларини очиш мулжалланмокда. Улар дам олишни ташкил этиш билан банд булган субъектларни конунийлаштириш ва уларнинг даромадлари хисобини юритиш учун зарурдир.

0dagq_ftkdmimd2hxdykc3klyh5dyz0q

Солик таянч пунктларига мурожаат килган жисмоний ва юридик шахсларга 3 йилга гувохнома берилади. Гувохнома учун 1 БХМ йигим ундирилади (макола берилган кундаги микдори – 223 минг сум). Бунда ихтиёрий равишда конунийлаштирилганлар биринчи йил йигим туламайдилар (гувохнома учун йиллик тулов назарда тутилган деб хулоса чикариш мумкин – лойихада бу аник айтилмаган).

Гувохнома эгасига дам олиш билан боглик бир катор хизматларни курсатиш хукукини беради. Бунда солик солишнинг куйидаги тартибини белгилаш таклиф этилади:

• катъий белгиланган солик топчанларни ижарага беришдан олинадиган даромадлардан – 3 БХМ, моторли сув транспортини беришда – хар бир уриндик учун 3 БХМ, моторсиз сув транспортини беришда – 3 БХМ (бир бирликдаги транспорт учун), скутер ва корда юрадиган машиналарни беришда – 5 БХМ, квадроциклларни беришда – 5 БХМ, параплан беришда – 3 БХМ, отлар беришда – 1 БХМ, чанги учувчилар ва сноубордистлар учун анжомлар беришда – 1 БХМ;
• Бустонлик тумани худудида дам олиш уйлари ва дала ховлиларни ижарага бериш, умумий овкатланиш ва чакана савдо хизматларини курсатишдан олинган даромадларга 4%лик ставкада ЯСТ солинади.

Гувохномасиз хизмат курсатилганлиги учун «инновацион» санкция механизми кулланилади. Биринчи галги хукукбузарлик учун «сарик карточка» ва 1 млн сум микдорида шартли жарима белгиланади, жарима дархол ундирилмайди. Такрор содир этилган хукукбузарлик учун «кизил карточка» берилади ва 5 млн сум жарима ундирилади, унга биринчи галги хукукбузарлик учун 1 млн сумлик жарима хам кушилади. Жаримани тулаган субъектга йигим ундирилмаган холда гувохнома берилади.

Хизматлар курсатишдан олинган даромадлар яширилган (камайтириб курсатилган) холларда ЯСТ хисобот даврида олинган даромад суммасидан 12%лик ставка буйича хисоблаб чикарилади. 10 млн сумдан юкори микдордаги солик карздорлиги туланмаганлиги учун солик туловчи томонидан хизматлар курсатишда фойдаланиладиган мол-мулк хатланади. Бунинг учун солик органи рахбари ёки унинг уринбосарининг карори етарли булади.

Шу билан бирга, 1 январдан Бустонлик туманидаги тадбиркорлик субъектлари учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиги, юридик шахслар учун ККС ва ЯСТ буйича такдим этилган имтиёзларни бекор килиш мулжалланмокда. Факат профилактика ва ахолини даволаш билан шугулланадиган ташкилотлар, шунингдек болалар согломлаштириш оромгохлари учун имтиёзлар сакланиб колади.

Лойиха узгартирилиши, унга кушимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

1500009242_pochemu-zhena-ne-hochet-blizosti-s-muzhem

Хотин жинсий алокани хохламаса

Нега аёл эркакни хохламайди? Агар хотин эри билан жинсий алокада булишдан бош тортса, нима килиш …