Главные новости
Главная / Жамият / Бустонликда узганинг 15 сотих ерини 33 минг долларга сотишга уринган шахслар кулга олинди
<

Бустонликда узганинг 15 сотих ерини 33 минг долларга сотишга уринган шахслар кулга олинди

Тошкент вилояти Бустонлик туманида бошка фукаронинг 15 сотих ерини фирибгарлик йули билан сотмокчи булган шахслар ушланди. Бу хакда Бош прокуратура хузуридаги Иктисодий жиноятларга карши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Бош прокуратура хузуридаги департамент

Маълум килинишича, департаментнинг Бустонлик туман булими томонидан фирибгарлик холатининг олдини олиш буйича тезкор тадбир утказилган. Тадбир давомида А.Х. исмли шахс ва шериклари фукаро У.нинг ишончига кириб, бошка бир фукарога тегишли булган Сижжак кишлогидаги 15 сотих буш ерни унинг номига Бустонлик тумани кадастр булимида ишловчи танишлари оркали расмийлаштириб бериш эвазига 33 минг долларни фирибгарлик йули билан олган вактида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур холат юзасидан А.Х. ва шерикларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши кузгатилиб, тергов харакатлари утказилмокда.

Аввалрок Чинозда тадбиркорга 12 800 доллар эвазига 1,3 гектар ер ажратиб беришни ваъда килган туман хокимлиги ходими ушлангани, Тошкент вилоятида хоким карорини сохталаштириб, аслида йук булган уйларни 100 минг долларга сотишга уринган шахслар кулга олингани тугрисида хабар берилганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узини махалла раиси сифатида таништириб, Сергелидан имтиёзли нархларда уй олиб беришни ваъда килган шахсга жиноят иши кузгатилди

Тошкент шахри Сергели туманида имтиёзли нархларда турар жой хонадонларини олиб бериш эвазига 9 минг долларни …