Главные новости
Главная / Жамият / «Бу масала купрок Россия томонига боглик булиб турибди» – Транспорт вазирлиги вакили Россияга авиарейслар качон тикланиши хакида
<

«Бу масала купрок Россия томонига боглик булиб турибди» – Транспорт вазирлиги вакили Россияга авиарейслар качон тикланиши хакида

Хорижий авиакатновлар буйича хануз саволлар бисёр. Купчилик мунтазам рейслар тикланишини интик кутиб турибди. Транспорт вазирлиги матбуот хизмати рахбари Навруз Ашурматов билан навбатдаги сухбатимизда сохадаги янгиликлар тугрисида фикр юритдик.

– Айтингчи, хорижга парвозларни тулик тиклаш масаласи айни пайтда кайси боскичда?

– Мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият келиб чиккан холда Республика махсус комиссиясининг карори билан жорий йил 15 августдан бошлаб иктисодий ва ижтимоий сохаларнинг баркарор ишлашини таъминлаш, ахолининг яшаш шароитларини яхшилаш максадида карантин чекловлари юмшатилмокда. Шу муносабат билан айрим фаолият турларини махсус талабларга риоя этган холда кайта тиклашга рухсат этилди. Хусусан, транспорт катновлари хам шулар жумласидандир. Хозирги кунда юртимиз буйлаб жамоат транспорти, шахарлараро автобуслар харакати тикланди. Махаллий йуналишларда поездлар ва авикатновларни тиклаш жараёнлари эса давом этмокда.

Шу билан бирга, бугунги кунда энг долзарб ва купчиликни кизиктираётган масала халкаро катновларни тиклаш буйича хорижий мамлакатларнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан музокаралар утказилиб, катновларни боскичма-боскич тиклаш буйича зарур чоралар курилмокда. Жумладан, 2020 йил 24 август куни Туркия авиация маъмуриятлари билан халкаро мунтазам йуловчи авиакатновларини тиклаш буйича онлайн-музокаралар утказилди. Музокаралар якунига кура, «Uzbekistan Airways» ва «Turkish Airlines» авиакомпанияларига 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб паритет тамойили асосида Тошкент–Истанбул–Тошкент йуналишида мунтазам парвозларни кайта тиклаш буйича келишувга эришилди.

Бирлашган Араб Амирликлари авиация маъмуриятлари билан халкаро мунтазам йуловчи авиакатновларини тиклаш буйича утказилган музокаралар натижаси уларок «Uzbekistan Airways» ва «FlyDubai» авиакомпанияларига 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб паритет тамойили асосида Тошкент–Дубай–Тошкент йуналишида мунтазам парвозларни бажариш буйича келишувга эришилди.

Беларусь авиация маъмурияти билан олиб борилган музокаралар якунига кура эса «Uzbekistan Airways» ва «Белавиа» авиакомпанияларига сентябрь ойидан бошлаб паритет тамойили асосида Тошкент–Минск–Тошкент йуналишида мунтазам парвозларни бажариш хукуки берилди.

– Тугри, маълум давлатларга авиарейслар тикланяпти. Аммо маълумки бу йуналишлар Узбекистон учун асосий йуналишлар хисобланмайди. Купчилик айникса Россия буйича янгилик кутмокда.

– Козогистон авиация маъмуриятлари олиб борилган музокаралар якунига кура «Uzbekistan Airways» ва «Air Astana» авиакомпанияларига сентябрь ойидан бошлаб паритет тамойили асосида Тошкент–Олмаота–Тошкент йуналишида мунтазам парвозларни бажаришни бошлаш буйича келишувларга эришилди.

Транспорт вазирлиги Ташки ишлар вазирлиги билан хамкорликда олиб борилган музокаралар натижалари кура, бугунги кунда Тошкент–Истанбул–Тошкент, Тошкент–Дубай–Тошкент, Тошкент–Минск–Тошкент, Тошкент–Олмаота–Тошкент йуналишларида мунтазам авиакатновларни амалга ошириш жараёни бошланди. Айни дамда бошка давлатлар билан хам мунтазам авиакатновларни кайта йулга куйиш масаласида музокаралар олиб борилмокда.

Купчилик Россияга качон авиарейслар тикланишига кизикиши табиий. Чунки бу энг тигиз йуналиш. Аммо бу ерда муаммонинг ечими бизнинг хохишимиз ёки карорларимизга боглик эмас. Бу масала купрок Россия томонига боглик булиб турибди. Лекин олдин айтганимиздек музокаралар давом этмокда ва хайрли якундан умид килиб турибмиз.

– Чартер рейслар буйича хам саволлар бор. Репатрацион рейслар ва туроператорлар ташкиллаштираётган рейслар уртасида кандай фарклар бор?

– Хали мунтазам авиакатновлар тикланмаган йуналишларда хориждаги мамлакатимиз фукароларини ватанга кайтариш максадида Республика махсус комиссияси томонидан тасдикланган парвозлар жадвалига мувофик чартер репатриация рейслари ташкил этилмокда.

Бу амалиёт биринчи навбатда мураккаб вазиятга тушиб колган ва Узбекистонга кайтишга мухтож фукароларимизни кайтариш максадида тасдикланган режа асосида амалга оширилади. Туроператорлар ташкиллаштирувчи рейслар тижорий рейслар булиб, унда уюштираётган компания амалдаги харажатларидан келиб чикиб нарх белгилайди. Аммо бундай рейсларда хам чипта нархи аник курсатилиши лозим.

– Сунгги пайтларда айрим гурухлар мунтазам рейслар тикланмаслигидан манфаатдорлиги хакидаги гаплар купайди. Буни кандай изохлайсиз?

– Тугри, сунгги вактларда мавжуд вазиятдан бехабар булган айрим ОАВ томонидан мунтазам авиакатновларнинг айрим давлатларга кайта йулга куйилгани, бошка давлатларга, хусусан, Россия Федерациясига эса атайлаб кайта тикланмаётгани, бунинг ортида эса айрим манфаатдор гурухлар тургани тугрисидаги асоссиз хабарлар таркатилмокда. Бу эса уз навбатида ижтимоий тармокларда кенг мухокамаларга сабаб буляпти.

Бугунги кунда мамлкатимиз фукаролари энг куп тупланиб колган Россия Федерациясига мунтазам авиакатновларни тиклаш юзасидан мамлакатнинг авиация маъмурияти ва транспорт вазирлиги билан музокаралар олиб борилмокда. Россия томонига мунтазам йуловчи парвозларини кайта тиклаш буйича йуналиш маршрутлари ва парвозлар сони тугрисидаги маълумотлар расмий равишда такдим этилган. Икки давлат уртасида мунтазам авиакатновларни тиклаш масаласи хозирда мамлакат Оператив штаби томонидан куриб чикилмокда.

Шу билан бирга, утказилган мазкур музокаралар давомида Узбекистон фукароларини имкон кадар тезрок ватанга кайтариш максадида Россия Федерацияисга амалга оширилаётган чартер репатриация рейслари сонини купайтириш буйича келишувга эришилди. 9 сентябрь кунидан эътиборан Москва–Тошкент йуналишида кунига икки марта, Санкт-Петербург–Тошкент йуналишида эса кунига бир мартадан чартер репатриация рейслари бажарилмокда.

Шу билан бирга, бугунги кунда Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 7 июлдаги 33-сон баёнига мувофик, карантин даврини мехмонхоналарда утказиш шарти билан туроператорлар ёки авиакомпанияларнинг мурожаатига асосан Узбекистон Республикаси фукаролари ва Узбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга булган фукаролиги булмаган шахсларни олиб келиш буйича тижорий чартер катновлари хам амалга оширилмокда.

– Чипталар нархлари буйича хам эътирозлар талайгина. Умуман, энг асосий йуналишлар буйича чипталарнинг бахолари хакида маълумот бера оласизми?

– Сунгги вактларда ижтимоий тармокларда хориждаги фукароларни Узбекистонга олиб келиш максадида ташкил этилаётган чартер репатриация рейслари чипталари жудда киммат нархларда сотилаётгани юзасидан турли хабарлар таркалмокда. Мазкур масала тахлил килинганида эса бу каби хабарларни колдираётган фукаролар аслида айнан туроператорлар томонидан амалга оширилаётган тижорий чартер катновларининг чипта нархлари хусусида фикр билдираётгани ойдинлашмокда.

Шу уринда Транспорт вазирлиги туроператорлар ва авикомпаниялар томонидан ташкил этилаётган тижорий чартер катновларининг Республика махсус комиссияси томонидан тасдикланган парвозлар жадвалига мувофик ташкил этилаётган чартер репатриация рейсларга алокаси йук эканлигини яна бир бор эслатиб утади.

Республика махсус комиссияси томонидан тасдикланган парвозлар жадвалига мувофик «Uzbekistan airways» авиакомпанияси томонидан Россия Федерацияси шахарларига амалга оширилаётган чартер репатриация рейслари чипта нархлари Москва–Тошкент 396 АКШ доллари, Екатеринбург–Тошкент 373 АКШ доллари, Козон–Тошкент 369 АКШ доллари, Новосибирск–Тошкент 368 АКШ доллари, Ростов–Тошкент 368 АКШ доллари, Самара–Тошкент 381 АКШ доллари микдорида бир томонга реализация килинмокда. Мазкур чартер репатриация рейслари Россия томонининг талабларидан келиб чиккан холда бир томонга (Россия Федерациясига) йуловчиларсиз бажарилмокда.

Туроператорлар томонидан бажарилаётган тижорий чартер катновлари чипта нархлари хакикатдан хам чартер репатриация рейсларига нисбатан киммат. Мазкур тижорий чартер катновлари чипта нархларининг кимматлиги айнан кайси омиллар билан богликлиги юзасидан бир неча бор маълумот берилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узбекистон билан Япония уртасида солик сохасидаги конвенция кучга кирмокда

Хозирда икки давлат уртасидаги мазкур сохадаги муносабатлар СССР хукумати ва Япония хукумати уртасида 1986 йил …