Главные новости
Главная / Жамият / Бу кунлар ортда колгач, калбимиз, виждонимиз очилиши керак – Рахматуллох Сайфуддинов
<

Бу кунлар ортда колгач, калбимиз, виждонимиз очилиши керак – Рахматуллох Сайфуддинов

Бу кунлар хам тарихга айланади, ин шаа Аллох, бирок бундан сабок олишимиз керак. Йуллар очилса, богчалар, мактаблар, таълим даргохлари, масжид-у мадрасалар очилса-ю, калбимиз, виждонимиз очилмаса, узимиз вабо булиб колмаймизми? «Мирзо Юсуф» жоме-масжиди имом-хатиби Рахматуллох Сайфуддинов Kun.uz мухбири билан сухбатда истигфор килиш зарурлигини билдирар экан, шундай фикрларни хам баён килди.

«Утган жума гайриоддий жума булди. Жума куни жума намози йук, масжидлар бор, намозхони йук. Азон айтилди, аммо икомат айтилмади. Минбарлар бор-у, хатиблар маъруза килмаган кун булди. Лекин, шу жума кунида хам онлайн маърузалар килдик. Мусулмон кишининг шундай кунларда бажариши зарур булган амаллар хакида маълумотлар бермокдамиз, хар хил дуоларни бериб бормокдамиз. Куръони Каримда хазрати Нух алайхиссаломнинг кавмидан Аллох таолога шикоят килган оятлари келган.

Хазрати Нух айтаяптилар: «Мен кавмимга айтдим: Роббингизга истигфор айтинг. Роббингиз гунохларни кечиргувчидир. Роббингиз, истигфор айтсангиз, ёрдам беради, фарзандлар беради, ёмгир ёгдиради, бойлик беради, очарчиликни кутаради», деган оятлар келган. Нух алайхиссалом кавмида бефарзандлик купайди, кургокчилик кучайди, очарчилик ва хаказо вактда, нажот нимада, деган саволга жавоб тарикасида истигфорга буюрдилар.

Ватандошимиз Имом Насафий рохматуллохи алайхнинг тафсирлари бор, “Мадорикул Танзил” деган. Насафий хазратлари мазкур оятлар тафсирида айтадиларки, Хасан ал-Басрий розияллоху анхунинг хузурларига одамлар шикоят килиб келдилар: бизда фарзанд тугилмаяпти, деганларида, истигфор айтинглар, дедилар. Яна бир жамоа келиб, ёмгир ёгмаётганидан, кургокчиликдан шикоят килганларида, истигфор айтишни буюрдилар, учинчи жамоа турли касалликлар таркаганини айтишганида, истигфорни амр килдилар, бошка бир жамоа боглар куриб колаётгани, очарчилик булаётганини билдиришганида, истигфор айтинглар, дедилар.

Шунда шогирдлари, турли шикоят билан келганларга бир хил нарсани тавсия килганларида, Хасан ал-Басрий розияллоху анху мана шу оятни укиганлар.

Бало кутарилади, ин шаа Аллох, масжидларимиз очилади, богча, мактаб институтлар очилади, самолётлар уча бошлайди, Макка-Мадина очилади. Бу холатлар тарих булиб колади.

Аммо, шунча нарса булиши баробарида бизнинг кузимиз хам очилиши керак. Агар хамма нарса очилса-ю, кузимиз очилмаса, калбимиз, виждонимиз очилмаса, бу ер учун бизнинг узимиздан ёмонрок вабонинг узи колмайди. Биз узимиз вабо булиб коламиз», – дейди Рахматуллох кори Сайфуддинов.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

UM90Er-7vqwzNPNvUZG85qWM_KoupSHs

Козогистонда 15 киши алкоголдан захарланиб улди

Полициянинг маълумот беришича, вафот этганлар беш литрли пластик идишларда булган алкоголь махсулотидан захарланган. Фото: Владислав …