Главные новости
Главная / Жахон / «Буйдоклар куни»да Alibaba Group бир соат ичида 10 миллиард долларлик махсулот сотди
<

«Буйдоклар куни»да Alibaba Group бир соат ичида 10 миллиард долларлик махсулот сотди

Хитойда бугун булиб утаётган “Буйдоклар куни”да Alibaba Group ретейлерлари бир соатда 10 млрд долларлик махсулот сотди.

Alibaba Group’га тегишли Tmall савдо майдончасида акция бошланганининг дастлабки икки дакикасида 1,44 млрд долларлик савдо килинган.

Дастлабки бир соат ичида ретейлерлар 69 млрд юань (9,92 млрд доллар)га ишлашган, бу утган йилгига нисбатан 21%га купдир (57 млрд юань).

Alibaba Group вакилларининг сузларига кура, бу йилги чегирма акциясида 75 мамлакатдан 19 мингта бренд иштирок этган.

“Буйдоклар куни” илк бор утган асрнинг 90-йилларида Нанкиндаги университетларда нишонлана бошланган. Унинг бу номни олишига сабаб эса утказилиш санаси булиб (11.11), бу ракамлар оила курмаган инсонларни ифодалайди.

Alibaba 2009 йилдан буён уз савдо майдончаларида кенг микёсдаги чегирма акцияларини утказиб келади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Irxf25_rUsH7lu7Ucqv4bcRp8eBiL_KK

Ирокда намойишларда халок булганлар хотирасига 3 кунлик мотам эълон килинди

Ирок бош вазири Одил Абд ал-Махдий Ирокда 2 хафтадан бери давом этаётган норозилик намойишларида халок …